أَسْمَاءُ الإِشَارَةِ مَا وُضِعَ لِمُشَارٍ إِلَيْهِ
Таржима: Мабниётдан саналмиш исми ишора мушорун илайҳи (ишора қилинган) нарса учун қўйилган бўлади.
Шарҳ: Мушорун илайҳ ҳиссий бўлиши керак. Агар мушорун илайҳ ҳиссий бўлмаса уни мажозга юкланади. Масалан ذلكم الله ربكم мисол бўлади. Чунки Аллоҳ таолонинг зотини ақл ва шуъур билан ҳис қилиб бўлмайди.
وَهِيَ ذَا لِلْمُذَكَّرِ وَالْمُثَنَّاهُ ذَانِ وَذَيْنِ
Таржима: Ўша ишора исмлардан бири ذا воҳид музаккар учундир. Тасниялари ذان рафъ ҳолатида ва ذين насб ва жар ҳолатидадир.
وَلِلْمُؤَنَّثِ تَا وَتِىْ وَتِهْ وَذِيْ وَذِهْ وَذِهِيْ وَتِهِيْ
Таржима: Муаннаснинг воҳидаси учун تا ва تي ва تهي ва ته ва ذي ва ذه ва ذهي дейилади.
Шарҳ: Бу етти кўринишдаги замирлар муаннас воҳидаси учундир.
Муаннас воҳида учун асл замир تا дейишган. Баъзилар ذي музаккарнинг баробарида. ذا музаккар ва ذي муаннас учун дейилган. Баъзилар иккаласини ҳам асл деб, تي дейишган. (ا) ни (يا) га қалб қилингандан сўнг ته ва ذه дейилади. Алиф (ا) ва (ي) ни (ها) га қалб қилгандан сўнг (ي) ни васл қилинмаган ҳоли تهي ва ذهي дир. Уларга (ي) ни васл қилинган ҳоли;
وَلِمُثَنَّاهُ تَانِ وَتَيْنِ
Таржима: Муаннасни таснияси учун рафъ ҳолатида تان ва насб, жар ҳолатида эса تين дир.
وَلِجَمْعِهِمَا أُولآءِ مَدًّا وَقَصْراً
Таржима: Музаккар ва муаннасни жамъи учун اولاء. Мад ҳолида اولاء каср ҳолида اولى ўқилади.
وَيَلْحَقُهَا حَرْفُ التَّنْبِيْهِ
Таржима: Ушбу ишора исмларга танбеҳ ҳарфи (ها) қўшилади. هاولاء، هذين، هذان، هذا. Музаккарни муфрад тасния ва жамъи учун هاولاء، هتين، هنان، هذه. Муаннасни муфрад, тасния ва жамъи учун;
وَيَتَّصِلُ بِها حَرْفُ الْخِطَابِ
Таржима: Ушбу ишора исмларига хитоб ҳарфи (ك) муттасил (уланган) бўлади.
وَهِيَ خَمْسَةٌ فِي خَمْسَةٍ فَيَكُوْنُ خَمْسَةً وَعِشْرِيْنَ
Таржима: Бу беш карра беш йигирма беш бўлади.
Шарҳ: Ишора исмлари бешта эди. Ҳар бирига хитоб ҳарфи (ك) кирса бу ҳам бешта бўлади. Демак бешта ишора исмга беш хитоб ҳарфи кирса йигирма беш бўлади.
وَهِيَ ذَاكَ إِلَى ذَا كُنَّ وَذَانِكَ إِلَى ذَانِكُنَّ
| ذاك | ذاكم |
| ذاكما | ذاكن |
| ذاك | وَذَانِكَ إِلَى ذَانِكُنَّ |
| ذانك | ذانكم |
| ذانكما | ذانك ذانكن |
وَكَذَا الْبَوَاقِيْ
Таржима: Қолганлар ҳам шунга қиёс қилинади.
Шарҳ: Қолганлари эса муаннас муфрад, тасния ҳамда музаккар ва муаннасни жамъидир.
| تاك | تاكم تانك تانكم | |
| تاكما | تانكما | تاك تاكن |
| تانك | تانكن | |
| اولئك | اولئكم اولئكما |
| اولئك | اولئكن |
Демак ҳаммаси йигирма беш бўлди.
وَيُقَالُ ذَا لِلْقَرِيْبِ وَذَلِكَ لِلْبَعِيْدِ وَذَاكَ لِلْمُتَوَسّطِ
Таржима: ذا билан яқин кишига ишора ва ذلك билан узоқдаги ва ذاك билан ўрта масофадаги кишига яъни, мушорун илайҳга ишора қилинади.
وَتِلْكَ وَذَانِّكَ وَتَانِّكَ مُشَدَّدَتَيْنِ وَاُولالِكَ مِثْلُ ذَلِكَ
Таржима: Ушбу تلك калимаси ва мушаддада ذانك ва تانك лафзлари истеъмолда ذلك кабидир.
وَأَمَّا ثَمَّ وَهُنَا وَهَنَّا فَلِلْمَكَانِ خَاصَّةً
Таржима: Ушбу калималар хос макон учундир.
Шарҳ: ثم (تا) ни фатҳаси билан, мухаффафа هنا (ها) ни заммаси билан, мушаддада هنا эса (ها) ни фатҳаси билан истеъмол қилинади. Бу калималар хос ҳиссий макон учун ишлатилади.