عَطْفُ الْبَيَانِ تَابِعٌ غَيْرُ صِفَةٍ يُوْضِحُ مَتْبُوْعَهُ مِثْلُ اَقْسَمَ بِاللهِ أَبُوْ حَفْصٍ عُمَرُ
Таржима: Тобеъни бешинчиси عطف البيان дир. Атфул баён у сифат бўлмаган ва ўзини матбуъини муваззиҳ (равшан) қулувчи тобеъдир.
Масалан: اقسم بالله أبو حفص عمر
Шарҳ: Атфул баён шундай исмдирки, ўша исм билан уни матбуъи возиҳ (равшан) бўлади. Атфул-баён билан бадал ўртасида маъно жиҳатидан катта фарқ бор. У ҳам бўлса "бадали кул" каломдаги нисбат унга қасд қилинади. Атфул баёнда эса унга нисбат қасд қилинмайди. Масалан اقسم بالله ابو حفص عمر таркибда عمر атфул баёндир. У шундай тобеъдирки, сифат эмас ва ўзини матбуъи أبو حفص ни возиҳ (равшан) қилиб келмоқда.
وَفَصْلُهُ مِنَ الْبَدَلِ لَفْظًا فِي مِثْلِ أَنَا اِبْنُ التَّارِكِ الْبِكْرِيِّ بِشْرٍ
Таржима: Атфул-баён билан бадал ўртасидаги фарқ ушбу шоирни шеърида انا بن التارك البكري بشر намоён бўлади. Агар بشر ни البكري га атфи баён қилса, жоиздир. Агар бадал қилинса жоиз эмас. Чунки бадал омилни такрорлаш ҳукмидадир. Тақдири калом أنا التارك بشرٍ бўлади. Ва الضارب زيد қабиладан бўлади. Ваҳолонки, бу жоиз эмасдир. Аммо التارك البكري таркиби الضارب الرجل кабилардандир. Яъни, أنا الضارب الرجل زيد кабидир. Зайд эса бу ерда бадал бўла олмайди. Балки атфул баён бўлади.
Байтнинг иккинчи қисми عليه الطير ترقبه وقوعا
Маъноси: Мен Бикрийни ер билан яксон қулгувчини ўғлиманки, у Бишрдир. Қушлар уни нафасини кутиб, атрофида айланишиб юрибдилар.