اَلْبَدَلُ تَابِعٌ مَقْصُوْدٌ بِمَا نُسِبَ إِلَى الْمَتْبُوْعِ دُوْنَهُ
Таржима: Бадал матбуъ бўлмасдан балки матбуъга қасд қилинган нисбат билан нисбатланувчи тобеъдир.
Шарҳ: Масалан جاءني زيد اخوك деганда, бу каломдан мақсад مجئ ни нисбати زيد га эмас балки اخوك гадир. زيد ни зикри эса тобеъини муқаддимасидир.
وَهُوَ بَدَلُ الْكُلِّ وَالْبَعْضِ وَالإِشْتِمَالِ وَالْغَلَطِ
Таржима: Бадал тўрт қисмдир. 1. Бадалул кул. 2. Бадалул баъз. 3. Бадалул ишитимол. 4.Бадалул ғалат.
فَالأَوَّلُ مَدْلُوْلُهُ مَدْلُوْلُ الأَوَّلٍ. وَالثَّانِي جُزْئُهُ. وَالثَّالِثُ بَيْنَهُ وَ بَيْنَ الأَوَّلِ مُلابَسَةٌ بِغَيْرِهِما. وَالرَّابِعُ أَنْ تَقْصِدَ إِلَيْهِ بَعْدَ أَنْ غَلِطْتَ بِغَيْرِهِ
Таржима: Биринчиси: яъни, бадали кул шундай бадалки, уни мадлули аввалгини (мубдалу минҳу)ни мадлулидир. Бадал билан мубдалу минҳу англаниши турлича бўлса ҳам зотда бир нарсадир.
Шарҳ: Масалан جاءني زيد أخوك. اخوك билан زيد ни зоти бир нарсадир.
Иккинчиси: яъни, бадали баъз бўлиб, унда бадал мубдалу минҳуни жузъидир. Масалан ضربت زيدا رأسه. Бунда زيد сўзи رأس ни жузъидир.
Учинчиси: Бадалул иштимолдир. Бунда بدل билан مبدل منه ўртасида куллият ва жузъиятдан бошқа муносабат бордир. Бу муносабат шумулият яъни, муносабат бир бирини ўз ичига олмоқликдир. Хоҳ матбуъ тобеъни ўз ичига олсин, масалан Аллоҳ таолонинг сўзидаги يسألونك عن الشهر الحرام قتال فيه ояти каби. Хоҳ тобеъ матбуъни ўз ичига олсин. Масалан: سلب زيد ثوبه каби. Хоҳ ҳеч бири бирига шомил бўлмасин. Масалан اعجبنا زيد علمه каби.
Тўртинчиси: Бадали ғалатдир. Бадали ғалат шундай нарсаки, саҳван қилинган хотодан кейин уни келтирилади.
Масалан جاءني زيد حمار каби. Бир киши эшак келди демоқчи бўлганида, тилига бирдан Зайд келди, деб зикр қилди. Шундан сўнг хатони англаб حمار деб ўнглаб қўйди.
وَيَكُوْنَانِ مَعْرِفَتَيْنِ وَنَكْرَتَيْنِ وَمُخْتَلِفَيْنِ
Таржима: Бадал билан мубдалу минҳу ҳар иккови маърифа ёки иккови накра ёки иккови ҳар турлик бўла олади. Масалан иккови маърифа бўлганига мисол ضرب زيد أخوك, иккови накра бўлганига мисол جاءني رجل غلام لك, иккови ҳар-хил бўлганига мисол Аллоҳнинг сўзидаги بالناصية ناصية كاذبة оятидир.
وَإِذَا كَانَ نَكْرَةً مِنْ مَعْرِفَةٍ فَالنَّعْتُ مِثْلُ بِالنَّاصِيَةِ نَاصِيَةٍ كَاذِبَةٍ
Таржима: Ҳар қачон накра معرفة дан بدل бўлса унда بدل ни сифат қилмоқлик вожибдир. Масалан بالناصية ناصية كاذبة каби. Иккинчи ناصية накра аввалгиси маърифа бўлгани боисдан иккинчи ناصية ни наът қилиш вожиб.
وَيَكُوْنَانِ ظَاهِرِيْنِ وَمُضْمَرَيْنِ وَمُخْتَلِفَيْنِ
Таржима: Буларни иккови, яъни بدل билан مبدل منه исми зоҳир бўлади ёки иккови ҳам замир бўлади ёки ҳар турлик бўлади.
Шарҳ: Иккови исми зоҳир бўлганига جاءني زيد اخوك мисолдир. Иккови ҳам замир бўлганида الزيدون لقيتهم إياهم мисолдир. هم мубдалу минҳу اياهم мунфасил замир бадалдир. Иккови ҳар турликга أخوك ضربته زيدا мисолдир. Ва وأخوك ضربت زيدا إياه
وَلا يُبْدَلُ ظَاهِرٌ مِنْ مُضْمَرٍ بَدَلَ الْكُلِّ إِلاَّ مِنَ الْغَائِبِ نَحْوُ ضَرَبْتُهُ زَيْدًا
Таржима: Ғоиб замирдан бошқа бадали кулни замиридан исми зоҳир қилиб бадал қилиб бўлмайди.
Масалан ضربته زيدا каби.
Шарҳ: Чунки мухотаб ва мутакаллим замирлари зоҳир исмдан қувватлироқдир. Агар улардан исми зоҳир билан бадал қилинса مبدل منه - بدل дан кучсизроқ бўлади.