36-дарс: Мабний исмларнинг таърифи

Наҳв · Нахв (синтаксис) · 169-бет

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

الْمَبْنِيُّ مَا نَاسَبَ مَبْنِيَّ الأَصْلِ أَوْ وَقَعَ غَيْرَ مُرَكَّبٍ

Таржима: Мабний шундай исмки, у асл мабний билан муносабати бор бўлган ёки таркибда бўлмаган ҳар қандай исм ҳам мабнийдир.

Шарҳ: Мусанниф марфуъотни баёни ва аҳволидан фориғ бўлгандан сўнг, мабний исмларни баёни ва аҳкомларига киришмоқдалар.

Асл мабнийларга ҳарфлар, амр ва мозий феъли киради.

Биринчи қисм мабний исмлар ана шу мабний аслга муносабати бор бўлади.

Иккинчи қисм мабний исмлар таркибда воқеъ бўлмаган исмлардир. Масалан. زيد ва عمر ва خالد дир. Буларни сукуни биноийдир.

وَأَلْقَابُهُ ضَمٌّ وَفَتْحٌ وَكَسْرٌ وَوَقْفٌ

Таржима: Мабнийларнинг лақаблари замма, фатҳа, касра ва сукун учун вақфдир.

Шарҳ: Бу номларни яъни замма, фатҳа, касра ва сукунни мўъработда ҳам истеъмол қилишади.

Масалан جاءني زيد да زيد мазмумдир, дейишади. Аммо мабнийётда рафъга мабний дейишмайди.

وَهِيَ الْمُضْمَرَاتُ وَأَسْمَاءُ الإِشَارَةِ وَالْمَوْصُوْلُ وَأَسْمَاءُ الأَفْعَالِ وَالْمُرَكَّبَاتُ وَالأَصْوَاتُ وَالْكِنَايَاتُ وَبَعْضُ

الظُّرُوْفِ

Таржима: Мабний исмлар ушбу юқорида саналган саккиз қисмдир. Энди уларнинг тартиби ва шарҳи бошланади.