كُلُّ ثَانٍ بِإِعْرَابِ سَابِقِهِ مِنْ جِهَةٍ وَاحِدَةٍ
Таржима: Наҳв олимлари истилоҳида ҳар бир иккинчи бир ягона жиҳатдан ўзидан собиқ келган нарсани эъробига эргашса уни "тобеъ", дейишади.
Шарҳ: تابع сўзи توابع нинг жамъидир. Васфиятдан исмиятга кўчган ҳар бир فاعل вазнидаги исмни فواعل га жамъ қилишади.
Масалан توابع - تابع، كواهل – كاهل، عوامل - عامل каби.
كل ثانٍ дейилди. Чунки биринчи ўринда турган нарса тобеъ бўлмайди.
اعراب سابقه дейилди. Чунки كان нинг хабари ва ان нинг хабари тобеъ эмас.
من جهةٍ واحدةٍ дейилди. Чунки مبتدا нинг хабари ва علمت нинг иккинчи мафъули бундан хориж бўлиши учун. Чунки улар тавобеъдан эмас.
النَّعْتُ تَابِعٌ يَدُلُّ عَلَى مَعْنًى فِي مَتْبُوعِهِ مُطْلَقًا وَفَائِدَتُهُ تَخْصِيصٌ أَوْ تَوْضِيحٌ
Таржима: Наът ўзининг матбуъидаги мутлақ маънога далолат қилувчи тобеъдир. Унинг фойдаси эса накрада тахсис ва маърифада тавзиҳдир.
Шарҳ: Наът беш тавобеъдан биридир. Наът шундай тобеъдирки, ўзининг матбуъидаги мутлақ маънога далолат қилади. Унинг фойдаси эса накра билан тахсис топишидир.
Масалан جاءني رجل عالم яъни бу ерда عالم - رجل сифати билан бошқа кўпгина салбий сифатлардан хосроқ бўлди.
Иккинчи фойдаси эса маърифа билан тавзиҳ яъни, аниқроқ бўлишидир. Масалан جاءني زيد التاجر. Агар زيد дан икки кишини номи бўлса бу наът زيد ни ноаниқликдан чиқариб равшан қилди.
وَقَدْ يَكُونُ لِمُجَرَّدِ الثَّنَاءِ أَوِالذَّمِّ أَوِ التَّأْكِيْدِ مِثْلُ نَفْخَةٌ وَاحِدَةٌ
Таржима: Гоҳида наът соф мақтов ёки соф мазаммат учун ёки соф таъкид учун келади.
Шарҳ: Масалан соф мамақтов учун بسم الله الرحمن الرحيم бу ерда الرحمن الرحيم соф мақтов учун.
Ва اعوذ بالله من الشيطان الرجيم соф мазаммат учун.
Бу ерда الشيطان الرجيم соф мазаммати учундир. نفخة واحدة эса соф таъкид учундир.
وَلاَ فَصْلَ بَيْنَ أَنْ يَكُونَ مُشْتَقًّا أَوْ غَيْرَهُ وَإِذَا كَانَ وَضْعُهُ لِغَرَضٍ الْمَعْنَى عُمُوْمًا مِثْلُ تَمِيمِيٍّ وَذِيْ مَالٍ أَوْ خُصُوصًا مِثْلُ مَرَرْتُ بِرَجُلٍ أَيِّ رَجُلٍ وَ بِهذَا الرَّجُلِ وَ بِزَيْدٍ هَذَا
Таржима: Муштақ исм ҳам ғайри муштақ исм ҳам сифат бўла олади. Ҳар қачон ғайри муштақ исм ҳамма истеъмолда мукаммал маънога далолат қилиш учун қўйилган бўлса (сифат бўла олади). Масалан تميمي ва ذو مال каби. Ёки баъзи истеъмолда мукаммал маънога далолат қилса.
Масалан مررت برجل اي رجلٍ ва بهذا رجل ва بزيد هذا кабилар.
Шарҳ: مررت برجل تميمي ва مررت برجل ذي مال. Бу мисолларда تميمي ва ذو مال رجل- ни сифати бўлиб келмоқда лекин муштақ эмас. Ёки ғайри муштақ исм баъзи истеъмолда маънога далолат қилиш учун қўйилган бўлса.
Масалан مررت برجل اي رجل бу ерда ҳам رجل اي ни комил сифат бўлиб келмоқда. Аммо муштақ эмас.
Ёки بهذا الرجل жумласи هذا الرجل ни сифати бўлиб келмоқда. Аммо муштақ эмас.
Ёки زيد هذا жумласи بزيدٍ هذا ни сифати бўлиб келмоқда. Лекин муштақ эмас.
وَتُوصَفُ النَّكِرَةُ بِالْجُمْلَةِ الْخَبَرِيَّةِ وَيَلْزَمُ الضَّمِيرُ
Таржима: Накра исм, жумлаи хабария билан мафсуф бўлади. Ва албатта сифат бўлган жумладан мавсуфга қайтувчи яъни сифат билан мавсуфни боғловчи бир замир лозим бўлади.
Шарҳ: Чунки жумла накра ҳукмидадир. "Жумлаи хабария" дедик, чунки "жумлаи иншоия" сифат бўла олмайди.
Накра исмга сифат бўлади дедик. Жумла маърифа исмга сифат бўла олмайди.
Масалан – رجل، أبوه عالم، جاءني رجل أبوه عالم ни сифати жумладаги (هو) замир رجل га қайтмоқда. Агар замир бўлмаса жумла ажнабийлигича қолади. Ажнабий бир-бирига боғланмаган жумладир.
Масалан جاءني رجل زيد عالم
وَيُوْصَفُ بِحَالِ الْمَوْصُوْفِ وَبِحَالِ مُتَعَلِّقِهِ مِثْلُ مَرَرْتُ بِرَجُلٍ حَسَنٍ غُلاَمُهُ
Таржима: Мавсуфнинг ҳоли билан ҳам васф қилинади. Ва мавсуфнинг мутаалиқини ҳоли билан ҳам васф қилинади.
Шарҳ: Масалан مررت برجل عالم бунда عالم сўзи رجل ни ҳоли ва сифатидир. Иккинчиси مررت برجل حسن غلامه бу мисолда мавсуфнинг ҳоли эмас. Мавсуфнинг мутааллиқини ҳолидир.
فَالأَوَّلُ يَتْبَعُهُ فِي الإِعْرَابِ وَالتَّعْرِيْفِ وَالتَّنْكِيْرِ وَالإِفْرَادِ وَالتَّثْنِيَةِ وَالْجَمْعِ وَالتَّذْكِيرِ وَالتَّأْنِيْثِ
Таржима: Аввалгиси яъни мавсуфнинг ҳоли билан бўлган наът ўз мавсуфи билан ўн нарсада эргашади. Эъробда, маърифада, ва накраликда, бирлик, иккилик ва жамъда, музаккар ва муаннасликда.
Шарҳ: Эъробда, рафъ, насб ва жарда эргашади. Бу учтадир. Қолгани еттита, ҳаммаси ўн ҳолатдир. Тўрттаси вужудий ва олтитаси адамийдир.
وَالثَّانِي يَتْبَعُهُ فِي الْخَمْسَةِ الأَوَّلِ
Таржима: Иккинчиси, яъни мавсуфни мутааллиқини ҳоли билан бўлган наът ўз мавсуфи билан аввалги беш нарсада эргашади.
Шарҳ: Рафъ, насб, жар ҳамда таъриф ва танкирда эргашади. Бу беш ҳолатни иккиси вужудий ва учтаси адамий бўлади. Агар мавсуф сифат, маърифа ва рафъ бўлса бу иккови вужуди ва қолган уч ҳолат адамий бўлади. Яъни насб, жар ва танкир.
وَفِي الْبَوَاقِي كَالْفِعْلِ
Таржима: Иккинчи хил васфни ҳукми қолган бештада феълни ҳукми кабидир.
Шарҳ: Юқорида айтилган ўн кўринишни охирги бештаси феълни амалини қилади. Масалан:
١) مررت برجل قاعدٍ غلامه أي يقعد غلامه
٢) مررت برجلين قاعد غلاماهما أي يقعد غلاماهما
٣) مررت برجلٍ قاعدٍ غلمانهم أي يقعد غلمانهم
яъни, феълни фоили муфрад, тасния ёки жамъ бўлса феъл муфрад бўлганидек бу ерда сифат ҳам муфрад келтирилди. Агар феълни фоъили музаккар ёки муаннас бўлганда феъл фоъилга музакар ва муаннасда эргашгандек васф ҳам музаккар ва муаннасликда фоилга эргашади. Масалан:
١) مررت بامرأةٍ قائمٍ أبوها أي يقوم أبوها
٢) مررت بامرأةٍ قائمةٍ جاريته أي تقوم جاريته
٣) مررت برجل معمورٍ داره أي يعمر داره
٤) مررت برجل معمورة داره أي تعمر داره
бу ерда الدار "муаннаси ғайри ҳақиқий" бўлгани учун музаккар ёки муаннас келтириш ҳам жоиздир.
وَمِنْ ثَمَّ حَسُنَ قَامَ رَجُلٌ قَاعِدٌ غِلْمَانُهُ
Таржима: Шу боисдан قام رجل قاعد غلمانه таркиби чиройлидир.
Шарҳ: Мавсуфни мутааллиқини ҳоли билан бўлган васф аввалги беш жиҳатдан сифатга эргашишини билдик. Энди қолган охирги бештада сифат феъл каби амал қила олиши сабабидан ушбу قام رجل قاعد غلمانه таркиби жуда чиройлидир. Чунки юқорида ўтган قام رجل يقعد غلمانه кабидир. Яъни феъл муфрад ва фоили жамъ, бу эса раводир.
وَضَعُفَ قَاعِدُوْنَ غِلْمَانُهُ
Таржима: Ушбу قام رجل قاعدون غلمانه таркиби заифдир.
Шарҳ: قام رجل يقعدون غلمانه таркиби ҳам заифдир. Зеро يقعدون даги (واو) ҳам замир ҳамда фоъилдир. Уни зоҳир исм билан зикр қилмоқлик фоъилни тааддудига лозим бўлади. Шу жиҳатдан ушбу таркиб заифдир.
وَيَجُوْزُ قُعُوْدٌ غِلْمَانُهُ
Таржима: Аммо قام رجل قعود غلمانه жоиздир. Яъни заиф ҳам ҳасан ҳам эмас.
Шарҳ: Чунки قعود жамъи таксирдир يقعودون га заифлигида мушобаҳат (ўхшаш)лиги йўқдир. Аммо قعود на заифдир ва на яхшидир.
وَالْمُضْمَرُ لاَ يُوْصَفُ وَلاَ يُوْصَفُ بِهِ
Таржима: Замир мавсуф ҳам бўлмайди ва у билан сифат ҳам қилинмайди.
Шарҳ: Замир на сифат бўлади ва на мавсуф бўлади. Саҳиҳ сўз билан замир аърафул-маорифдир. У тавзиҳ ва васфга ҳожати йўқдир. Шу жиҳатдан мавсуф бўлмайди. Замир сифат бўла олмайди. Чунки замир зотни нафсига далолат қилади. Зотдаги қойим маънога эмас. Шу саббабдан замир сифат бўла олмайди.
وَالْمَوْصُوفُ أخَصُّ أَوْ مُسَاوٍ
Таржима: Мавсуф сифатдан хосроқ ёки унга тенг бўлиши керак.
Шарҳ: Мавсуф сифатга қараганда маърифароқ бўлиши керак. Чунки сифат мавсуфдан аъраф ва ақво (маърифали ва кучли) бўла олмайди. Чунки сифат мавсуфни тобеъидир.
وَمِنْ ثَمَّ لَمْ يُوْصَفْ ذُوْ اللاَّمِ إِلاَّ بِمِثْلِهِ أَوْ بِالْمُضَافِ إِلَى مِثْلِهِ
Таржима: Мавсуф сифатдан маърифароқ ёки у билан мусовий яъни бир мартабада бўлмоқлиги сабабидан (ال) алиф- лом билан муъарраф бўлган исм фақат (ال) алиф-лом билан муъарраф бўлган исм билан мавсуф бўлади, ёки (ال) алиф-лом билан изофа бўлган исм билан мавсуф бўлади.
Шарҳ: Бу нарсаларни тўлиқ тушунмоқ учун аввало маърифаларни тартиби билан танишиб чиқайлик.
Маърифаларни энг аърафи:
1. рутбада – ضمائر
2. рутабада – علم
3. إسم إشارة ва موصول اسم
4. Алиф лом билан معرف
5. Юқоридагиларни бирортаси билан изофа.
Агар бирор исм замир билан изофа бўлса биринчи рутбага кўтарилади. Агар علم билан изофа бўлса иккинчи рутбага кўтарилади. Ва шунга қиёс علم ни علم билан изофа қилинса علم рутбасада бўлади. Шу боисдан علم ни علم билан васф қилса бўлади. Масалан: مررت بزيد صاحب عمروٍ
Аммо مررت بزيد صاحبك деб бўлмайди. Чунки сифат замирга изофа бўлиб, биринчи рутбали бўлди. Мавсуф علم эса, иккинчи рутбададир. Демак хулосаи калом рутбаси баланд сифат бўла олмайди. Чунки мавсуф аъраф ва ахас (хосроқ) ёки мусовий (баробар) бўлиши керак, дедик. Яъни мавсуф сифатдан бир рутба юқори ёки тенг рутбада бўлиши лозим экан. Шу сабабдан. Зуллом, фақат зуллом билан ёки зуллом билан музоф бўлган исм билан мавсуф бўлади.
Масалан جاءني الرجل الفاضل. Алиф-лом билан муъарраф бўлган исм, алиф лом билан муъарраф бўлган исм билан мавсуф бўлмоқда جاءني الرجل صاحب الفرس. Алиф-лом билан музоф бўлган исм билан мавсуф бўлмоқда.
وَإِنَّمَا التُّزِمَ وَصْفُ بَابِ هَذَا بِذِي اللاَّمِ لِلإِبْهَامِ
Таржима: هذا бобида яъни исми ишора бобида ибҳом борлиги сабаб алиф-лом муарраф бўлган исм билан васф қилинади.
Шарҳ: Бу матн ҳам муқаддар саволни жавобидир. Савол الموصوف أخص أو مساو қоидага биноан исми ишора исми ишора билан ёки исми мавсула билан сифатланса, бўлади. Чунки улар рутбада тенгдир. Ёки ўзидан бир рутба паст бўлган муъарраф бўлган исм билан сифатланса бўлади. Ё бўлмаса исми ишора ўзидан икки рутба алиф-лом билан музоф исм билан сифатланса бўлади. Нима учун шунча ҳолдан фақат алиф-лом билан муъарраф бўлган исм билан сифатлангани учун бошқаси келмаган.
Масалан. مررت بهذا الرجل жавоб. Чунки هذا бобида ибҳомлик бор, бу ибҳомликни кўтариш жуда муҳим ишдир. Демак васф шундай лафз бўлиши керакки, "мушорун илайҳи"ни ҳақиқати ўша васфдан маълум бўлсин.
Масалан العالم – مررت بهذا العالم дан маълум бўладики "мушорун илайҳи" инсондир. Шу сабабдан исми ишора бобини исми ишора билан ва мавсул билан васф қилиб бўлмайди.
وَمِنْ ثَمَّ ضَعُفَ مَرَرْتُ بِهَذَا الأَبْيَضِ وَحَسُنَ مَرَرْتُ بِهَذَا الْعَالِمِ
Таржима: Шу боисдан مررت بهذا الأبيض ушбу таркиб заифдир. Чунки الأبيض гарчи алиф-лом билан муарраф бўлса ҳам "мушорун илайҳи"ни ҳақиқатига далолат қила олмайди. Турли хил эҳтимоллари бор. Аммо مررت بهذا العالم дурустдир. Шарҳи юқорида ўтди.