32-дарс: Атфнинг таърифи

Наҳв · Нахв (синтаксис) · 159–162-бетлар

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

الْعَطْفُ تَابِعُ مَقْصُوْدٌ بِالنِّسْبَةِ مَعَ مَتْبُوْعِهِ

Таржима: Атф шундай тобеъдирки, матбуъ билан мақсади бир нисбатдир. Яъни тобеъдан олдин келган каломда қасд қилинган нисбат тобеъда ҳам матбуъда ҳам бордир.

وَيَتَوَسَّطُ بَيْنَهُ وَبَيْنَ مَتْبُوْعِهِ أَحَدُ الْحُرُوفِ الْعَشَرَةِ وَسَيَأْتِي

Таржима: Тобеъ билан матбуъ ўртасида ўнта атф деб аталмиш ҳарфлардан бири ўртасида келади ва уни баёни иншааллоҳ келгусида зикр қилинади.

مِثْلُ قَامَ زَيْدٌ وَعَمْرٌو

Масалан. Матбуъ زيد га берилган қиёмни нисбати тобеъ عمرو га ҳам берилмоқда. Ёки رأيت زيدا وعمرا да эса матбуъ زيد га берилган رؤية нинг нисбати тобеъ عمرو га ҳам берилмоқда. Ёки مررت بزيد وعمر да эса матбуъ زيد га берилган مررت (ўтмоқлик) عمرو га ҳам берилмоқда. Демак биринчи мисолда матбуъдаги фоъилият нисбати тобеъга ҳам берилмоқда.

Иккинчи мисолда матбуъдаги мафъулият тобеъга ҳам берилмоқда. Учинчи мисолда матбуъга берилган изофият нисбати тобеъга ҳам берилмоқда.

Энди матнда келган атфни таърифи ҳақида келган ибора қанчалик қисқа лекин кўп мазмунга эгалигини кўрайлик.

العطف تابع مقصود بالنسبة مع متبوعه

1. تابع калимасида бешта тобеъ бор.

2. مقصود بالنسبة билан نعت ва تأكيد ва عطف البيان хориж бўлди. Чунки буларда тобеъ мақсуд بالنسبة эмас аммо مطبوع مقصود بالنسبة дир. Яъни қасд қилинган нисбат матбуъдир.

3. مع مطبوعه қайди билдан بدل чиқди. Чунки بدل ўзи яъни тобеъни ўзи مقصود بالنسبة дир. матбуъ эмас.

وَإِذَا عُطِفَ عَلَى الْمَرْفُوْعِ الْمُتَّصِلِ اُكِّدَ بِمُنْفَصِلٍ

Таржима: Ҳар қачон марфуъ замирга атф қилмоқ ирода этилса, ўша муттасил замир мунфасил замир билан таъкидланиб, сўнг унга атф қилинади.

مِثْلُ ضَرَبْتُ أَنَا وَزَيْدٌ

Масалан: ضربت أنا وزيد Шарҳга ҳожат йўқ.

إِلاَّ أَنْ يَقَعَ فَصْلٌ فَيَجُوْزُ تَرْكُهُ مِثْلَ ضَرَبْتُ الْيَوْمَ وَزَيْدٌ

Таржима: Фақат маътуф ва маътуф алайҳи ўртасида фосила пайдо бўлса, таъкидни тарки жоиз бўлади.

Масалан ضربت اليوم وزيد. Демак اليوم муттасил замир билан маътуф ўртасида фасл бўлиб келмоқда. Шу боисдан таъкидни тарки жоиздир.

وَإِذَا عُطِفَ عَلَى الْضَّمِيْرِ الْمَجْرُوْرِ اُعِيْدَ الْخَافِضُ نَحْوُ مَرَرْتُ بِكَ وَبِزَيْدٍ

Таржима: Ҳар қачон мажрур замирга атф қилинса жар қилгувчи ҳарф қайта келтирилади.

Масалан: مررت بك وبزيد. Шарҳни ҳожати йўқ.

وَالْمَعْطُوْفُ فِي حُكْمِ الْمَعْطُوْفِ عَلَيْهِ

Таржима: Маътуф эса маътуф алайҳини ҳукмида бўлади.

Шарҳ: Яъни, маътуф алайҳда вожиб бўлган нарса маътуфда ҳам вожиб бўлади ёки мумтаниъ бўлганда мумтаниъ бўлади.

Масалан: زيد قائم أبوه وذاهب أخوه таркиби жоиз. Чунки маътуф алайҳида қасд қилинган нисбат маътуфда ҳам бордир.

وَمِنْ ثَمَّ لَمْ يَجُزْ فِي مَا زَيْدٌ بِقَائِمٍ أَوْ قَائِمًا وَلاَ ذَاهِبٍ عَمْرْوٌ إِلاَّ الرَّفْعُ

Таржима: Шу сабабдан яъни маътуф маътуф алайҳини ҳукмида бўлганлиги сабабли ушбу ما زيد بقائم ولا ذاهب عمرو ва ما زيد قائما ولا ذاهب عمرو таркибларда ذاهب калимаси рафъдан бошқа эъроб жоиз эмас.

Шарҳ: Агар ذاهب мажрур ёки мансуб бўлса زيد ни хабарига маътуф бўлади. Яъни ما زيد بقائم ولا بذاهب عمرو ва ما زيد قائما ولا ذاهبا عمرو бўлади ва ذاهب عمرو ни фоили бўлади. Унда زيد ذاهب عمرو дан хабар бўлиши лозим келади.

وَإِنَّمَا جَازَ الَّذِيْ يَطِيْرُ فَيَغْضَبُ زَيْدٌ الذُّبَابُ لأَنَّهَا فَاءُ السَّبَبِيَّةِ

Таржима: Ушбу таркибда (فا) фои сабабийя бўлганлиги боис فيغضب ни يطير га атф қилмоқлик жоиздир.

Шарҳ: Бу таркибда зоҳирга биноан يطير эса يغضب га маътуфдир. Чунки الذي – يطير ни силаси ва силага қайтувчи замир бордир. Агар يغضب ни ҳақиқий маътуф десак, у феълни фоъили زيد ва يغضب да الذي га қайтувчи замир йўқ. Шу боисдан атфи жоиз бўлмаслиги керак эди. Лекин уни атфини жоизлиги шундаки, бу (فا) фои сабабийя бўлиб, отифа эмас. Демак шу жиҳатдан жоиз бўлди.

Маъноси: Ўзини учиши сабабидан, Зайдни ғазабини келтирган нарса, у чивиндир.

وَإِذَا عُطِفَ عَلَى عَامِلَيْنِ مُخْتَلِفَيْنِ لَمْ يَجُزْ خِلاَفًا لِلْفَرَّاءِ إِلاَّ فِي نَحْوِ فِي الدَّارِ زَيْدٌ وَالْحُجْرَةِ عَمْرْوٌ خِلاَفًا لِسِيْبَوَيْهِ

Таржима: Жумҳур наздида икки хил омилни маъмулига бир ҳарфи отифа билан Фарро (р.а)га хилоф равишда атф жоиз эмас.

Фақат ушбу في الدار زيد والحجرة عمرو таркибида Сибавайҳ (р.а.)га хилоф равишда Фарро жоиз деганлар.

Шарҳ: Демак бир ҳарфи отифа билан икки хил омилни икки маъмулига атф қилиш жоиз эмас. Чунки отифа ҳарфи икки омилни қоим мақом бўлишига қуввати йўқдир. Масалан إن زيدا في الدار وعمرو في الحجرة икки омил бири ان яна бири في икки маъмулни бири زيدا иккинчиси الحجرة дир. Демак отифани (واو)и ҳам ان ни ва ҳам في ни амалини қила олмайди. Яъни وعمرا في الحجرة жумлани юқоридаги жумлага атфи жоиз эмас. Аммо Фарро жоиз деганлар. Сибавайҳ наздида эса асло жоиз эмас. Лекин бир омилни икки маъмулига бир ҳарфи атф билан атф қилмоқ жоиз. Масалан كان زيد قائما وعمرو قاعدا.

Шу маънога риоя қилган ҳолда ушбу таркиб ҳам жоиздир. في الدار زيد والحجرة عمرو. Бу ерда (واو) жарда жар ҳарфини қоим мақоми бўлади. Рафъда эса ибтидога қоим мақом бўлади.