30-дарс: Мажруротнинг таърифи

Наҳв · Нахв (синтаксис) · 141–152-бетлар

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

الْمَجْرُورَاتُ هُوَ مَا اشْتَمَلَ عَلَى عَلَمِ الْمُضَافِ إِلَيهِ

Таржима: Мажрурот музофу илайҳини аломатларини ўз ичига олувчи исмдир.

Шарҳ: المجرورات хабари маҳзуф мубтадодир ёки мубтадоси маҳзуф хабардир. Ёки المجرورات мубтадо, هو иккинчи мубтадо ва ما اشتمل иккинчи мубтадони хабари. Иккинчи мубтадо ўз хабари билан биринчи мубтадони хабари бўлиш эҳтимоли бордир. Музофун илайҳини аломатлари, китобни аввалида маълум бўлгандек жардир.

وَالْمُضَافُ إِلَيهِ كُلُّ اسْمٍ نُسِبَ إِلَيهِ شَئٌ بِوَاسِطَةِ حَرْفِ الْجَرِّ لَفْظًا أَوْ تَقْدِيرًا مُرَادًا

Таржима: Музофун илайҳи шундай исмдирки, бирор нарсани (исмини ёки феълини) ўша исмга лафзан ёки тақдиран уни асари боқий қолган ҳолда келган ҳарфи жар билан нисбат берилади.

Шарҳ: شئ дан мурод исм бўлиши ҳам мумкин غلام زيد каби. Феъл бўлиши ҳам мумкин مررت بزيد каби. Лафзан дедик, яъни ҳарфи жар лафзда келади مررت بزيد каби. Тақдиран дедик. غلام زيد ва صمت يوم الجمعة ва ضرب اليوم ёки قمت يوم الجمعة кабилар. مرادا дедик. бундан мақсад ҳарфи жарни хоҳ у лафзан бўлсин хоҳ тақдиран бўлсин уни асарини боқийлигидир. Яъни, مررت بزيد ҳарфи жар малфуз уни асари زيد ни мажрур қилди. Ёки غلام زيد ҳарфи жар муқаддар. Лекин уни асари боқийдир. Яъни زيد муқаддар (ل) лом билан мажрур бўлмоқда. Ёки ضرب اليوم да ҳам (ل) лом муқаддар, аммо уни асари اليوم даги мажрурликдир. Аммо صمت اليوم الجمعة да في муқаддар бўлса, ҳам уни асари боқий эмасдир. Яъни, اليوم жар эмас اليوم фатҳа бўлиб келмоқда. Демак муроддан мақсад مفعول فيه ва مفعول له дан эҳтироздир. (узоқлашмоқ) дир.

فَالتَّقْدِيرُ شَرْطُهُ أَنْ يَكُونَ الْمُضَافُ اسْمًا مُجَرَّدًا عَنْهُ تَنْوِينُهُ لأَجْلِهَا

Таржима: Ҳарфи жар тақдири билан бўлган изофани шарти шуки, музофни танвиндан ва унга қоим мақом бўлувчи (нуни тасния ва нуни жамъ) дан изофа учун ҳоли бўлмоғидир.

Шарҳ: Демак изофат мутлақ икки қисмдир.

Биринчиси: Ҳарфи жарни лафзда келиши билан.

Иккинчиси: Ҳарфи жарни тақдиран келиши билан.

Биринчи қисм изофатда ҳеч қандай баҳс йўқдир.

Кўриладиган ҳамма ҳукм ва ақсомларни зикрини ҳаммаси иккинчи қисм изофага тегишлидир. Иккинчи қисм изофани шарти эса изофа учун музофни танвиндан ва уни ўрнига қоим мақом бўлувчилардан ҳоли бўлишидир.

وَهِيَ مَعْنَوِيَّةٌ وَلَفْظِيَّةٌ فَالْمَعْنَوِيَّةُ أَنْ يَكُونَ الْمُضَافُ غَيْرَ صِفَةٍ إِلَى مَعْمُولِها

Таржима: Ҳарфи жар муқаддар бўлган изофа маънавий бўлади ва лафзий бўлади. Маънавий изофани аломати шуки, музофни сифат бўлмаслиги ва уни ўз маъмулига изофа бўлмоғидир.

Шарҳ: музофни сифати бўлмаслиги дедик. Яъни, исм фоъил, исми мафъул, сифати мушаббаҳа ва исми тафзилдир. Маъмулдан мурод фоъил ва мафъулу биҳдир. Масалан غلام زيد ва خاتم فضة. Лекин музоф сифат бўлиши мумкин, аммо ўз маъмулига изофа бўлмаслиги мумкин. Масалан: مصارع مصر ни на фоъили ва на мафъулу биҳисидир. Балки уни зарфидир.

وَهِيَ إِمَّا بِمَعْنَى اللاَّمِ فِيمَا عَدَا جِنْسَ الْمُضَافِ وَظَرْفُهُ أَوْ بِمَعْنَى مِنْ فِي جِنْسِ الْمُضَافِ أَوْ بِمَعْنَى فِي فِي ظَرْفِهِ وَهُوَ قَلِيلٌ مِثْلُ غُلاَمُ زَيْدٍ وَخَاتَمُ فِضَّةٍ وَضَرْبُ اليَوْمِ

Таржима: Агар музофун илайҳи музофни жинси бўлмаса, ва яна музофни зарфи ҳам бўлмаса, унда бу каби маънавий изофа (ل) маъносида бўлади. Ёки музофун илайҳи музофни жинси бўлса, унда бу каби маънавий изофа (من) маъносида бўлади. Ёки музофун илайҳи музофни зарфи бўлса унда бу каби маънавий изофа (في) маъносида бўлади. Ва бу каби маънавий изофа жуда оздир.

Шарҳ: Маънавий изофа уч қисмдир.

Шундан биринчиси غلام زيد да Зайд ғуломни жинсидан эмас. Ва уни зарфи ҳам эмас. Демак غلام زيد ни изофати (ل) маъносидадир. Яъни غلام لزيد дир.

Иккинчи: Агар музофун илайҳи музофни жинсидан бўлса, унда бундай маънавий изофа (من) маъносида бўлади. Масалан: خاتم فضة. Бунда خاتم فضة ни жинси ва уни аслидир. Шу боисдан изофат (من) маъносида бўлади خاتم من فضة каби.

Учинчиси: Агар музофун илайҳи ظرف бўлса бундай маънавий изофа (في) маъносида бўлади. Масалан ضرب اليوم ضرب - يوم ни зарфидир. Бу изофа (في) маъносидадир. Яъни ضرب في اليوم. Ва бу каби изофа жуда оздир.

وَتُفِيدُ تَعْرِيفًا مَعَ الْمَعْرِفَةِ وَتَخْصِيصًا مَعَ النَّكْرَةِ

Таржима: Маънавий изофа ҳар қачон музоф маърифага изофа қилинса маърифани ифода қилади. Агар накрага изофа қилинса, музофун тахсисни (хосроқ бўлишни) ифода қилади. Масалан: غلام زيد. Бундан мурод муайян ғуломдир.

غلام رجل да эса غلام муайян бўлмаса ҳам хосроқ бўлади. Яъни غلام مرأة эмас.

وَشَرْطُهاَ تَجْرِيدُ الْمُضَافِ مِنَ التَّعْرِيفِ

Таржима: Маънавий изофани шарти уни маърифадан холи бўлмоғидир.

Шарҳ: Агар музоф (ال) алиф-лом билан маърифа бўлса ёки музоф علم бўлса, уни изофа қилиб бўлмайди. Чунки аслида изофадан мурод музофни таърифини қабул қилмоғи эди. Лекин уларни ўзи маърифадир. Шу сабабдан изофа қилмоқликда таърифдан холи қилмоқлик лозимдир. Яъни الغلام زيد ёки زيد كم деб бўлмайди. Агар изофа қилинса лағв бўлади.

وَمَا أَجَازَهُ الكُوفِيُّونَ مِنَ الثَّلاَثَةِ الأَثْوَابِ وَشِبْهِهِ مِنَ العَدَدِ ضَعِيفٌ

Таржима: (ال) алиф-лом билан муъарраф бўлган ададдан таркиб топган الثلاثة الأثواب ва шу каби таркибларни изофасини Кўфа олимлари жоиз деган бўлсаларда булар заифдирлар.

Шарҳ: Чунки бу каби таркиблар қиёсга ҳамда адибларни истеъмолига хилофдир.

وَاللَّفْظِيَّةُ أَنْ يَكُونَ الْمُضَافُ صِفَةً مُضَافَةً إِلَى مَعْمُولِها

Таржима: Лафзий изофани аломати шуки, у сифат бўлиб, ўзини маъмулига изофа бўлмоқлигидир.

Шарҳ: Музоф сифат бўлиши керак дедик. Яъни, исми фоъил, исми мафъул, сифати мушаббаҳа, исми тафзил маъмул дедик. У фоиълдир ёки мафъулдир.

مِثْلُ ضَارِبُ زَيْدٍ

Бу мисолимизда изофа лафзийдир. Чунки музоф сифатдир. Яъни, исми фоъилдир. Уни маъмули زيد уни фоъилидир. Яъни исми фоъилни ўзи фоъилига изофададир.

وَحَسَنُ الوَجْهِ

Бу мисолимиз ҳам изофа лафзийдир. Чунки музоф сифат яъни, сифати мушаббаҳадир. Уни маъмули الوجه дир. Яъни сифати мушаббаҳани ўз фоиъли الوجه га изофа бўлиб келмоқда.

وَلاَ تُفِيدُ إلاَّ تَخْفِيفًا فِي اللَّفْظِ وَمِنْ ثُمَّ جَازَ مَرَرْتُ بِرَجُلٍ حَسَنَ الوَجْهِ وَامْتَنَعَ مَرَرْتُ بِزَيدٍ حَسَنَ الوَجْهِ

Таржима: Лафзий изофа лафздаги енгилликдан бошқа ҳеч қандай фойда бермайди. Шу боисдан مررت برجل حسن الوجه таркиби жоиздир. Ва مررت بزيد حسن الوجه ман этилгандир.

Шарҳ: Лафзий изофа фақат лафзда енгиллик бўлгани учун حسن сифати мушаббаҳа (ال) алиф-лом билан муарраф бўлган الوجه га изофа бўлсада накралигича қолмоқда. Ҳамда رجل га сифат бўлганлиги сабаб бу таркиб жоиз бўлмоқда. Аммо مررت بزيد حسن الوجه ман этилгандир. Чунки زيد мавсуф аламлиги учун маърифадир. حسن агар маърифага изофа бўлсада накралигича қолмоқда. Накра маърифага сифат бўла олмаслиги учун бу таркиб ман этилгандир.

وَجَازَ الضَّارِبَا زَيْدٍ وَالضَّارِبُو زَيْدٍ وَامْتَنَعَ الضَّارِبُ زَيدٍ خِلاَفًا للفَرَّا

Шарҳ: الضاربا زيد ва الضاربو زيد. Бу таркиблар жоиздир. Чунки нуни тасния ва нуни жамъни ҳазфи билан лафзда енгиллик бўлмоқда. Аммо الضارب زيد. Бу таркиб ман этилгандир. Чунки الضارب даги танвин (ال) алиф-лом билан тушиб қолади. Изофа билан эмас. Бу таркибда ҳеч қандай енгиллик йўқлигидан ман этилгандир. Аммо шайх Фарро айтадиларки, الضارب даги танвин изофа билан тушган ва сўнг (ال) алиф-лом билан муъарраф бўлган.

وَضَعُفَ الوَّاهِبُ الْمِائَةِ الْهِجَانِ وَعَبْدِهَا

Таржима: Ушбу таркиб заифдир яъни, الواهب المائة الهجان وعبدها маъноси, “Эй юзта оқ туя ва уни туябони билан ҳадя қилувчи зот.

Шарҳ: Қиёсга биноан бу таркиб жоиз эмас. Чунки المائة – عبدها га атфдир. Бу эса الضارب زيد ни худди ўзидир. Лекин музофни зикри лафзан эмас табаъийат(тобеълик) йўли билан معطوف да муқаддардир. Тақдири калом الواهب المائة الهجان والواهب عبدها дир. متبوع да эҳтимоли бўлмаган нарса تابع да таҳаммул қилинади. Шу боисдан عبدها ни الواهب ни маъмулига атфи жоиз лекин заифдир.

وَإِنَّمَا جَازَ الضَّارِبُ الرَّجُلِ حَمْلاً عَلَى الْمُخْتَارِ فِي الْحَسَنِ الوَجْهِ

Таржима: الضارب الرجل таркиби албатта жоиз бўлади, агар важҳи мухтор الحسن الوجه га ҳамл қилинса.

Шарҳ: الضارب الرجل таркиби қиёс бўйича раво эмас. Чунки ҳеч қандай тахфиф (енгиллик) йўқдир. Чунки танвин (ال) алиф-лом билан тушгандир. Аммо الحسن الوجه да уч кўриниш бордир.

Биринчи, важҳи мухтордир الحسن الوجه бўлиб, у мажрурдир.

Иккинчи, фоиълият билан рафъ бўлишидир الحسن الوجه.

Учинчиси, мафъулга мушобаҳатлиги билан насбдир الحسن الوجه. Демак الضارب الرجل важҳи мухтор الحسن الوجه га ҳамл қилиб, жоиз саналди.

وَالضَّارِبُكَ وَشِبْهُهُ فِيمَنْ قَالَ إِنَّهُ مُضَافٌ حَمْلاً عَلَى ضَارِبِكَ

Таржима: ضاربك таркибини жоиз деганлар мазҳабига ҳамл қилиб الضاربك ва шу каби таркибларни ҳам жоиз деганлар.

Шарҳ: Сибавайҳ ва у кишини пайравлари الضاربك ва шу кабилар الضاربي ва الضاربه таркибларни раво деганлар. Яъни, музоф деганлар. (ك) коф замир маҳали насбдир. Чунки мафъулу биҳдир. Танвин эса замирга муттасил бўлгани учун тушган изофа билан эмас. Бу таркибни ضاربك га ҳамл қилишни ҳожати йўқдир. Аммо ضاربك таркибини изофасини раво деганлар. ضارب – ни танвини изофа билан тушганлиги сабабли бунда лафзда енгиллик бор, дейишган. Шу боисдан الضاربك ни ҳам ضاربك га ҳамл қилиб, изофа жоиз дейишган.

وَلاَ يُضَافُ مَوْصُوفٌ إِلَى صِفَةٍ وَلاَ صِفَةٌ إِلَى مَوصُوفِهَا

Таржима: Мавсуф сифатга ва сифат мавсуфга изофа қилинмайди.

Шарҳ: Чунки изофани маъноси билан васфиятни маъноси бир бирига жамъ келмайди. Зеро мавсуф ва сифат ва сифат билан мавсуфни зоти бир нарсадир. Шунинг учун нарсани ўз нафсига изофа қилиб бўлмайди.

وَمِثْلُ مَسْجِدِ الْجَامِعِ وَجَانِبِ الغَرْبِيِّ وَصَلاَةِ الأُوْلَى وَبَقْلَةِ الْحَمْقَاءِ مُتَأَوِّلٌ وَمِثْلُ جَرْدُ قَطْيِفَةٍ وَأَخْلاَقُ ثِيَابٍ مُتَأَوِّلٌ

Шарҳ: Бу матнда мусанниф мавсуфни сифатга изофасига тўрт мисол ва сифатни мавсуфга изофа бўлганига иккита мисол келтирганлар. Демак улар таъвилга муҳтождир.

مسجد الجامع ни таъвилда مسجد الوقت الجامع дир.

جانب الغربي ни таъвили جانب المكان الغربي дир. صلاة الأولى ни тақдири صلاة الساعة الاولى дир. Ва بقلة الحمقاء тақдири эса بقلة حبة الحمقاء бўлади. Энди сифатни мавсуфга изофа бўлган мисолларга келдик. جرد قطيفة аслида قطيفة جرد эди ва أخلاق ثياب аслида ثياب أخلاق эди. Буларни таъвили шуки, جرد ва أخلاق ларни мавсуфдан холи қилдилар. Уларни маъносига ноаниқлик йўл топди. Ҳар қачон бу ноаниқликни кетказмоқчи бўлсалар ҳар бирини уларга мавсуф бўлишга салоҳияти бор нарсага изофа қилишди. Аммо мавсуфга изофа қилишни қасди йўқ эди.

وَلاَ يُضَافُ اِسْمٌ مُمَاثِلٌ للمُضَافِ إِلَيهِ فِي العُمُومِ وَالْخُصُوصِ كَلَيثَ وَأَسَدٍ وَحَبْسٍ وَمَنْعٍ لِعَدَمِ الفَائِدَةِ

Таржима: Фойдасини йўқлигидан умум ва хусусда ўхшаш исмлар музофун илайҳига изофа қилинмайди.

Шарҳ: Яъни, умумда ва хусусда бир – бирига ўхшаш исмлар бири иккинчисига изофа қилинмайди. Чунки изофасиз ҳам мақсад музофдан маълум бўлади. Изофа қилинса лағв бўлади. Масалан ليث وأسد аъёнда(кўринишда) ва жинсда бир нарсадир. حبس ومنع ҳам маънода ва аҳдосда(ҳодисада) бир бирига ўхшашдир.

بِخِلاَفِ كُلِّ الدَّرَاهِيمِ وَعَيْنِ الشَّيْءِ فَإنَّهُ يَخْتَصُّ بِهِ

Таржима: Ушбу таркибларда ъомни хосга изофа қилса бўлади. Чунки бундай изофада музоф хосроқ бўлади.

Шарҳ: كل – калимаси алиф-лом билан муъарраф бўлган الدراهيم га изофа бўлиб хос бўлмоқда. Худди шунингдек عين алиф-лом билан муъарраф бўлган الشي га изофа бўлиб, хосроқ келмоқда.

وَقَوْلُهُمْ سَعِيدُ كُرْزٍ مُتَأوِّلٌ

Таржима: Аммо бу таркиб ва шу кабилар таъвиллидир.

Шарҳ: Бу муқаддар саволни жавобидир.

Савол: Бир-бирига маънода ўхшаган исмларни изофа қилиб бўлмас эди. Нима сабабдан كرز سعيد бир-бирга мумосил(ўхшаш) яъни, иккови ҳам бир кишини номи бўлсада изофа қилинган.

Жавоб: Бу таъвиллидир. Таъвили шуки, биридан лафз ўқийдилар, иккинчисидан маъно яъни, سعيد ки уни исми курздир.

وَإِذَا اُضِيفَ الإسْمُ الصَّحِيحُ أَوِ الْمُلْحَقُ بِهِ إِلَى يَاءِ الْمُتَكَلِّمِ كُسِرَ آخِرُهُ

Таржима: Ҳар қачон саҳиҳ исм ёки саҳиҳ исмга мулҳиқ бўлган исм мутакаллимни (ي) сига изофа қилинса ўша исмни охири касра қилинади.

Шарҳ: Саҳиҳ исм деб наҳв олимлари истилоҳида уни охирида иллат ҳарфи бўлмаган исм тушунилади. Саҳиҳга мулҳиқ исм деб шундай исмни айтадиларки, уни охири (واو) ёки (يا) бўлиб, моқаблиси яъни ундан олдингиси сокин бўлган исмдир. Масалан ثوبي ва داري با- билан (را) касра қилинди. Бу саҳиҳ исмлар учун мисол. Ва دلو ва ظبي булар мулҳиқ исмлар учун мисолдир.

وَاليَاءُ مَفْتُوحَةٌ أَوْ سَاكِنَةٌ

Таржима: Музофун илайҳи бўлган мутакалимни (ي) си бу ҳолатда фатҳа қилмоқ ҳам сокин қилмоқ ҳам жоиздир.

Масалан. غلامي ёки غلامي иккови ҳам жоиздир.

فَإِنْ كَانَ آخِرُهُ أَلِفًا تُثْبَتُ

Таржима: Агар мутакаллим (ي) га изофа бўлувчи музоф исмни охири (ا) алиф бўлса ўша алиф собит қолади. Масалан. عصا - عصو ва رحى - رحي ва رحاى - عصاى каби.

وَهُذَيلٌ تَقْلِبُهَا لِغَيْرِ التَّثْنِيَةِ يَاءً

Таржима: Арабларни Ҳузайл қабиласи ўша алифни (يا) га агар ўша алиф тасния алифи бўлмаса қалб қилиб ўқийдилар. Масалан: عصى ва رحي деб ўқийдилар. Агар алиф тасния бўлса қалб қилинмайди. Масалан غلامي бўлади.

فَإنْ كَانَ يَاءً اُدْغِمَتْ

Таржима: Агар мутакаллим (ي) га изофа бўлувчи исмни охири (يا) бўлса идғом қилинади. Масалан مسلمون рафъ ҳолатида ва مسلمين насб ҳолатида. Ҳар қачон буларни мутакаллимни (ي) сига изофа қилсалар нунлар соқит бўлади. Яъни, مسلموي ва مسلمي-ي бўлади. Биринчисида (واو) ва ي жамъ келди. (واو) ни (ي) га қалб қилдилар. Иккинчисида эса шарти идғом пайдо бўлгани сабаб (ي) ни (ي) га идғом қиламиз مسلميى бўлди. Ва (ي) ни муносабати билан моқаблини касра қиламиз مسلميى бўлди.

وَإِنْ كَانَ وَاوًا قُلِبَتْ يَاءً وَأُدْغِمَتْ

Таржима: Агар мутакаллим (ي) ни моқабли (واو) бўлса (يا) га қалб қилиниб, идғом қилинади. Бу юқорида مسلمون мисолида ўтди.

وَفُتِحَتِ اليَاءُ للسَّاكِنَينِ

Таржима: Илтиқои сокинайн яъни, икки сокин бир келишини бартараф қилиш учун мутакаллимни (ي)си фатҳа қилинади.

وَأمَّا الأسْمَاءُ السّتَّةُ فَأَخِي وَأَبِي وَأَجَازَ الْمُبَرَّدُ أَخِيَّ وَأَبِيَّ

Таржима: Аммо мутакаллим (ي) га асмои ситтани изофа қиладиган бўлсак أبي أب бўлади ва أخي أخ бўлади. Аммо шайх Мубаррад أبي ва أخي ни жоиз дедилар.

Шарҳ: Аслида أب ва أبو أخ ва أخو эди. Бу икковидан (واو) ни ҳазф қилингандан сўнг гўё бу исмларни охири ҳарфи саҳиҳ бўлди ва унга غلامي ва غلامي да қилинган каби муомала қилинди. Яъни أبي أبي ва أخي أخي. Аммо Мубаррад أب ва أخ даги лом баробаридаги “насян мансийё” бўлган яъни унутилган (واو) ни олиб келади ва (ي) га қалб қилиб, мутакалим (ي) билан идғом қилиб, أبي ва أخي ни жоиз тутади.

وَتَقُولُ حَمِى وَهَنِى

Таржима: حمي حمى ва هني ва هني дея оласан.

Шарҳ: حم ва هن да فعل ни (ل) ломи насян мансийё ҳазф бўлгандан сўнг калимани охири (م) мим ва (ن) нун саҳиҳ ҳарф бўлгандан сўнг улар мутакаллим (ي) га изофаси фатҳа билан ҳам сукун билан ҳам жоиз бўлади. Масалан حمي ва حمي ва هني ва هني каби.

وَيُقَالُ فِي الأَكْثَرِ وَفَمِي

Таржима: Истеъмолни аксарида في ва баъзида فمي дейилади.

Шарҳ: فم аслида فوه эди. Калимани ломини ҳазф қилдик فو бўлди. Ва ъайн баробаридаги (واو) ни мим (م) га қалб қилдик. Ва فم бўлди. Энди мутаккаллимни (ي) сига изофа қилдик فمي бўлди. Энди في ни аслини кўрамиз فو ни мутакаллим (ي) га изофа қиламиз فوي бўлади. (واو) ни (يا) га қалб қиламиз ва мутакаллим (ي)га идғом қиламиз ҳамда (ي) ни муносабати билан ف ни касра қиламиз في бўлади. في аслида فوي эди. Буни асли فوه эди. Чунки уни жамъи افواه дир.

وَإِذَا قُطِعَتْ قِيْلَ أَخٌ وَأَبٌ وَحَمٌ وَهَنٌ وَفَمٌ

Таржима: Ҳар қачон бу бешта исм изофадан узилган бўлса уларни эъроби ҳаракат билан бўлади. أخ ва أب ва حم ва هن каби.

وَفَتْحُ الفَاءِ أَفْصَحُ مِنْهَا

Таржима: Бу беш исмдаги فعل ни фо баробаридаги ҳарфини фатҳаси замма ва касрадан фасиҳроқдир. أخ ва أب ва ҳоказо.

وَجَاءَ حَمٌ مِثْلُ يَدٍ وَخَبْءٍ وَدَلْوٍ وَعَصًا مُطْلَقًا

Таржима: حم яна бир неча луғатда келгандир. Бири يدٍ каби, яна бири خبءٍ каби, яна бири دلوٍ каби, яна бири عصًا каби.

Шарҳ: Биринчиси يدٍ каби هذا حم وهذا حمك رأيت حما ورأيت حمك مررت بحم

ومررت بحمك

Иккинчиси: خبءٍ каби. هذا حمء وهذا حموءك رأيت حمأً ورأيت حمأك مررت بحمٍ

ومررت بحمئك

Учинчиси: دلوٍ каби. هذا حمو وهذا حموك رأيت حمواً ورأيت حموكِ مررت يحموٍ ومررت

بحموكٍ

Тўртинчиси: мутлақ عصا каби هذا حما وهذا حماكِ رأيت حما ورأيت حماكِ مررت

بحما ومررت بحماكِ

وَجَاءَ هَنٌ مِثْلُ يَدٍ مُطْلَقًا

Таржима: هن эса хоҳ муфрад бўлсин ва хоҳ изофада бўлсин мутлақ يدٍ кабидир. هذا هن وهذا هنكَ رأيت هناً ورأيت هنكَ ومررت

بهنٍ ومررت بهنكَ

وَذُو لاَ يُضَافُ إِلَى مُضْمَرٍ وَلاَ يُقْطَعُ

Таржима: ذو калимаси замирга изофа қилинмайди ва изофадан узилмайди.

التوابع