خَبَرُ مَا وَلاَ الْمُشَبَّهَتَينِ بِلَيسَ هُوَ الْمُسْنَدُ بَعْدَ دُخُولِها وَهِيَ لُغَة أَهْلِ الْحِجَازِ
Таржима: Ҳижоз аҳлини луғатида ليس га ўхшаган ما ва لا ни хабари ما ва لا киргандан сўнг муснаддир.
Шарҳ: ليس га ўжшаган ما ва لا ни хабари ҳам мансуботлардандир. ما ва لا ни ليس га ўхшаб амал қилиши аҳли ҳижозни луғатидадир. Қуръон ушбу луғат билан нозил бўлгандир. Масалан ما هذا بشراَ ёки ما هن امهاتهم.
وَإِذَا زِيْدَتْ إنْ مَعَ مَا أَوْ انْتَقَضَ النَّفْيُ بِإلاَّ أَوْ تَقَدَّمَ الْخَبَرُ بَطَلَ العَمَلُ وَإِذَا عُطِفَ عَلَيهِ بِمُوجِبٍ فَالرَّفْعُ
Таржима: Ҳар қачон ما дан сўнг ان зиёда қилинса ёки уни амали الا билан бекор қилинса ёки хабар исмга муқаддам бўлса ما ни амали ботил бўлади. Ва ҳар қачон ما ва لا ни хабарига мувжиб яъни мусбат ҳурифи отифа билан атф қилинса ўша маътуфни ҳукми рафъ билан бўлади.
Шарҳ: Ҳар қачон ما калимасидан кейин ان зиёда қилинса ما ни амали ботил бўлади. Масалан: ما ان زيد قائم. Худди шунингдек ҳар қачон нафийни амали الا билан бекор қилинса.
Масалан ما ان زيد الا قائم. Ёки ما ни хабари исмига муқаддам бўлса, буларда ҳам ما ни амали ботил бўлади. Ва ҳар қачон ما ва لا ни хабарига мувжиб ҳуруфи отифа билан атф қилинса ўша маътуфни ҳукми рафъ билан бўлади.
Масалан ما زيد مقيما بل مسافر. ما عمرو قائما لكن قاعد.