الْمَنْصُوبُ بِلاَ الَّتِي لِنَفْيِ الْجِنْسِ هُوَ الْمُسْنَدُ إلَيهِ بَعْدَ دُخُولِها
Таржима: Нафий жинсни لا си билан мансуб бўлгувчи нарса нафий жинс لا си киргандан сўнг у муснаду илайҳи бўлади.
Шарҳ: Нафий жинсни لا си билан мансуб дедик. لا ни исми демадик. Чунки кўпинча уни исми насб бўлмайди. Нафий жинсни калимаси لا эса ان ни амалини бажаради.
Лекин ان исботни такидлайди. لا эса нафийни такидлайди. У ҳам мубтадо ва хабарга киради. Уни амали баъзи жойларда учта шарт билан насбдир.
يَلِيهَا نَكْرَةً مُضَافًا أَوْ مُشَبَّهًا بِهِ
Таржима: Ушбу муснаду илайҳидан сўнг нақд уни ёнида накра исм бўлиши ёки музоф бўлиши ёки музофга мушобиҳ (ўхшаган) бўлиши керак.
Шарҳ: Мана шу учта шарт уни насб бўлишини шартидир.
مِثْلُ لاَ غُلاَمَ رَجُلٍ
ظريف فيها عندك
Бу لا ни исми ёнида накра музоф бўлиб келган ҳолдаги мисолдир. غلام нафий жинсни لا сини исмидир. رجل накра ва музофдир, ظريف ражулунни сифатидир لا - عندك ни хабаридир. Сени олдинга ҳеч бир доно кишининг ғуломи йўқдир, деган маънода.
وَلاَ عِشْرِينَ دِرْهَمًا لَكَ
Бу шибҳи музофга мисолдир. لا –нафий жинсни لا сидир عشرين эса унинг исмидир. Музофга мушобиҳдир. درهما тамйиз ثابت - لك га мутааллиқ لا ни хабаридир.
فَإنْ كَانَ مُفْرَدًا فَهُوَ مَبْنِيٌّ عَلَى مَا يُنْصَبُ بِهِ
Таржима: Агар нафий жинсни لا си исми муфрад бўлса, у насбга мабний бўлади.
Шарҳ: Агар لا исми муфрад бўлса, яъни музоф ёки шибҳи музоф бўлмаса насбга мабний бўлади. Яъни у фатҳадир ва касрадир ва (ا) алифдир ва (ي) дир.
Масалан: لا رجل في الدار – фатҳага мабний;
لا مسلمات في الدار – касрага мабний;
لا مسلمين – таснияда ي га мабний;
لا مسلمين – жамъда ي га мабний;
لا اباك – асмои ситта ا алифга мабний.
وَإِنْ كَانَ مَعْرِفَةً أَوْ مَفْصُولاَ بَيْنَهُ وَبَيْنَ لاَ وَجَبَ الرَّفْعُ وَالتَّكْرِيرُ
Агар لا ни исми (муснаду илайҳи) маърифа бўлса ёки لا билан уни исми ўртасида фосила бўлса бу ҳолда لا ни исмини рафъ ва такрор бўлиши вожиб бўлади.
Шарҳ: Агар لا ни исми маърифа бўлса хоҳ у مفرد ва хоҳ مضاف ва хоҳ لا билан исм орасида фосила бўлсин хоҳ бўлмасин рафъи вожибдир. Бу олти кўрнишда бўлади.
Муфрадга мисол: لا زيد في الدار ولا عمرو - مفرد
Музофга мисол: لا غلام زيد في الدار ولا عمرو – مضاف
Муфрад фосилага мисол: ولا في الدار رجل وامرأة – مفرد فاصلة
Фосила музофга мисол: ولا في الدار غلام رجل ولا امرأة – فاصلة مضاف
Фосила муфрадга мисол: ولا في الدار زيد ولا عمرو – فاصلة مفرد
Фосила музоф: ولا في الدار غلام زيد ولا عمرو – فاصلة مضاف
Буларни ҳаммасида рафъ ва такрор бордир.
وَمِثْلُ قَضِيَّةٌ وَلاَ أبَا الْحَسَنِ لَهَا مُتَأوَلٌ
Бу ҳазрати عمر разияллоҳу анҳуни ҳазрати علي каррамаллоҳу важҳаҳу ҳақида айтган сўзларидир. أبا حسن Ҳазрати Али разияллоҳу анҳуни куняларидир. Тақдири калом لا مثل أبى حسن яъни имомул муттақин, амирул мўъминин ҳазрати Али каби ҳеч ким йўқдир. Бу мисол муқаддар саволни жавобидир. Савол агар لا ни исми маърифа бўлса, уни рафъи ва такрори вожиб эди. Аммо бу мисолда рафъ эмас насб келган ва такрори ҳам йўқдир?
Жавоб: Бу таъвиллидир. Аслида لا مثل أبى حسن эди. Музоф ҳазф қилинди ва музофун илайҳини музоф ўрнига қоим мақом қилинди. Уни эъроби насб эди ابا га бердик. У эса алиф билан насб бўлди. Чунки у асмои ситтадандир.
وَفِي مِثْلِ لاَ حَولَ وَلاَ قُوَّةَ إلاَّ بِاللهِ خَمْسَةُ أَوْجُهٍ فَتْحُهُمَا وَنَصْبُ الثَّانِي وَرَفْعُهُ وَرَفْعُهُمَا وَرَفْعُ الأَوَّلِ عَلَى ضَعْفٍ وَفَتْحُ الثَّانِي
Таржима: لا حول ولا قوة الا بالله каби мисолларда беш хил эъроб бор. Иккаласи ҳам фатҳа. Фатҳи аввал насби сони. Фатҳи аввал рафъи сони. Иккалови ҳам рафъ. Рафъи аввал заиф ҳолда ва иккинчиси фатҳа.
١) لا حول ولا قوة إلا بالله
٢) لا حول ولا قوةً إلا بالله
٣) لا حول ولا قوة إلا بالله
٤) لا حول ولا قوة الا بالله
٥) لا حول ولا قوة الا بالله
Биринчи: لا ни иккови ҳам нафий жинс учун. Иккови муфрад накра ва фатҳага мабнийдир.
Иккинчи: Биринчи لا нафий жинс ва исми фатҳага мабнийдир. Иккинчи لا зоидадир, нафийни тазкири учун исми لا га маътуф ва мансубдир.
Учинчи: Худди иккинчини ўзи. Лекин иккинчи لا дан кейин марфуъдир. Аввалги لا ни исмини маҳалига ҳамл қилиб.
Тўртинчи: Икки لا дан сўнг ҳам марфуъ. Бу муқаддар саволни жавобидир.
سؤال: احول وقوة بغير الله
جواب: لا حول ولا قوة إلا بالله
Бешинчи: Аввалги ليس- لا маъносида, иккинчи لا нафий жинс учун ва исми мабнийдир. Бу заифдир, чунки ليس- لا маъносида нодир келади.
وَإِذَا دَخَلَتِ الْهَمْزَةُ لَمْ يَتَغَيَّرِ العَمَلُ
Таржима: Ҳар қачон нафий жинсни لا сига ҳамза кирса لا ни амали ўзгармайди.
وَمَعْنَاهَا الإسْتِفْهَامُ وَالعَرَضُ وَالتَّمَنِىّ
Таржима: Нафий жинсни لا сига кирувчи ҳамзани маъноси ё истифҳом бўлади ё таклиф бўлади ёки орзу бўлади.
Мисоллар: Уйда ҳеч эркак йўқми اَلا رجل في الدار истифҳомга;
Олдимизга тушмайсизми اَلا نزولَ عندي таклифга;
Кошки сув бўлганда ичар эдим اَلا ماءً اشربه орзуга.
وَنَعْتُ الْمَبْنِيِّ الأَوَّلِ مُفْرَدًا يَلِيهِ مَبْنِيٌّ وَمُعْرَبٌ رَفْعًا وَنَصْبًا مِثْلُ لاَ رَجُلَ ظَرِيفَ وَظَرِيفٌ وَظَرِيفًا
Таржима: Нафий жинс لا сини исмини сифати муфрад ҳолда аввалги сифат бўлиб, لا ни исмини ёнида бўлса у ҳолда фатҳага мабний бўлади. Ва яна рафъга ва насбга ҳам мўъраб бўлади. Масалан:
Биринчи: لا رجل ظريف сифат фатҳага мабний.
Иккинчи: لا رجل ظريف маҳаллига ҳамл қилиниб, сифат рафъга мўъраб бўлади.
Учинчи. لا رجل ظريفا сифат насбга мўъраб бўлади. Уни лафзига ҳамл қилиниб.
وَإلاَّ فَالإعْرَابُ
Таржима: Агар لا ни исми.
1. Мабний бўлмаса, яъни мўъраб бўлса.
2. Ёки аввалги наът бўлмаса, яъни иккинчи ва учинчи бўлса
3. Ёки муфрад бўлмаса, яъни музоф ёки шибҳи музоф бўлса.
4. Ёки сифат исмни ёнида бўлмаса, яъни мунфасил бўлса.
У ҳолда уни рафъга ва насбга мўъраб бўлиши лозим бўлади.
Масалан: لا غلام رجل ظريفا وظريف – сифат мабний эмас.
لا رجل عاقل ظريفا وظريف – сифат биринчи сифат эмас.
لا رجل ذا مال وذو مال – сифат муфрад эмас.
لا رجل فيها ظريفا وظر يف – исм ва сифат орасида фосила бор.
وَالعَطْفُ عَلَى اللَّفْظِ وَعَلَى الْمَحَلِّ جَائِزٌ مِثْلُ لاَ أَبَ وَابْنًا وَابْنٌ
Таржима: Мабний бўлган исми لا ни лафзига ва маҳаллига атф қилмоқлик жоиздир.
Шарҳ: Шоирни Марвон ва уни ўғлига атаб айтган шеърида.
لا أب وابنا مثل مروان وابنه - إذ هو بالمجد ارتدى وتأزرا
Ҳар қачон Марвон ва уни ўғли улуғлик либосини кийсалар у каби ота ва у каби ўғил дунёда йўқдир.
وابنا ни أب га атфи қариб, яъни лафзга биноан насб қилинди. اب- و ابن ни маҳалига атф қилиб, рафъ бўлди.
وَمِثْلُ لاَ أبَا لَهُ وَلاَ غُلاَمَى لَهُ جَائِزٌ تَشْبِيهًا لَهُ بِالْمُضَافِ لِمُشَارَكَتِهِ لَهُ فِي أَصْلِ مَعْنَاهُ
Таржима: Ушбу لا أبا له ولا غلامي له каби таркиб асли маънода изофага мушоракатлигининг борлиги сабабли жоиздир.
Шарҳ: لا أبا له аслида لا أب له эди. Бу أب муфрад ва накралиги сабабли фатҳага мабний бўлиб, لا ни исмидир. له эса لا ни хабаридир. Яъни, لا أب حاصل له. Лекин أب ни асли маънода изофага шериклиги бордир. Шу сабабдан أب га (ا) алиф зиёда қилдилар. Гўёки أب музофдир. Ва насбга алиф билан мустаҳиқдир. Аммо لا أبا له ҳақиқий изофа эмас. Чунки له ни (ل) ломини борлиги унга изофага монеълик қилади. Худди шунингдек لا غلاميى له ҳам, асл маънода изофага шериклиги бордир. Ўша шериклик غلامين ни ломдан кейин келган замирга нисбатидир. Шу шу мушобаҳатлик сабабидан غلامين дан изофа билан нунни ташладилар. Бу ерда у ҳақиқий изофа кабидир. Аслида لا غلامين له эди. Демак ҳар қачон нафий жинсни ломини исмидан сўнг изофа ломи келса, ушбу исмга изофани ҳукми берилади. Мисоллари юқорида ўтди.
وَمِنْ ثُمَّ لَمْ يَجُوزْ لاَ أَبَا فِيهَا وَلَيْسَ بِمُضَافٍ لِفَسَادِ الْمَعْنَى خِلاَفًا لِسِيبَوَيهِ
Таржима: Сибавайҳга хилоф равишда асл маънода музофга мушобаҳатлиги йўқлиги сабабли لا أبا فيها таркиби жоиз эмас.
Шарҳ: لا أبا فيها аслида لا أب في الدار لا أب فيها дир. Аммо أب га алиф зиёда қилиб бўлмайди. Чунки أب ни له ни замирига нисбат бериб бўлади. Аммо أب ни الدار га нисбат бериб бўлмайди.
Сибавайҳни тарафдорлари айтадиларки لا أبا له ва ولا غلاميى له таркиблар ҳақиқий изофадир. Музоф билан музоф илайҳини орасига лом келтириш муқаддар (ل) ни таъкиди учундир.
وَيُحْذَفُ كَثِيرًا فِي مِثْلِ لاَ عَلَيكَ أَيْ لاَ بَأْسَ عَلَيكَ
Таржима: Баъзан لا ни исми ҳазф қилинади لا عليك яъни, لا بأس عليك каби.