34-дарс: (6) وَالْمُضَافُ

Наҳв · Нахв (синтаксис) · 49–50-бетлар

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

وَهُوَ كُلُّ اسْمٍ أُضِيفَ إِلَى اسْمٍ آخَرَ، فَالأَوَّلُ يَجَرُّ الثَّانِي (فَالأَوَّلُ يُرْفَعُ وَيُنْصَبُ وَيُجَرُّ بِحَسَبِ الإعْرَابِ) وَيُسَمَّى الأَوَّلُ مُضَافًا وَالثَّانِي مُضَافًا إِلَيهِ.

وَالإِضَافَةُ إمَّا بِمَعْنَى اللاَّمِ نَحْوُ: غُلاَمُ زَيْدٍ، أَوْ بِمَعْنَى مِنْ نَحْوُ: خَاتَمُ فِضَّةٍ أوْ بِمَعْنَى فِي نَحْوِ: ضَرْبِ اليَومِ.

6-МУЗОФ

У бошқа исмга қўшилган ҳар-бир исмдир. Биринчиси иккинчи исмни жар қилади. (биринчи исм ўзидан олдинги омил тақозосига кўра рафъ, насб ва жар бўлади).

Аввалгисини “музоф”, иккинчисини “музофун илаҳи”, деб номланади.

(Музоф ва музофун илайҳдан таркиб топган) изофа уч хил маънода бўлади:

1- “ اللاَّمِ ” маъносида. Масалан:

Сийғасининг исми фоил сийғасидан бошқача эканлигига иккита мисол келтириш билан ишора қилиб ўтилган.

Қўшилган, маъносида.

Унга қўшилган, маъносида.

Бу жар ҳарфларида кўриб ўтганимиз, хослаш учун келадиган “ اللاَّمِ ” дир.

غُلاَمُ زَيْدٍ

Маъноси: Зайднинг ғуломи.

2- “ مِنْ ” маъносида. Масалан:

خَاتَمُ فِضَّةٍ

Маъноси: Кумушдан (бўлган) узук.

3- “ فِي ” маъносида. Масалан:

ضَرْبُ اليَومِ

Маъноси: “Кундаги зарб”.