33-дарс: (5) وَالصِّفَةُ الْمُشَبَّهَةُ

Наҳв · Нахв (синтаксис) · 48–49-бетлар

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

وَهِيَ كُلُّ اسْمٍ اشْتُقَّ مِنْ فِعْلٍ لاَزِمٍ لِذَاتِ مَنْ قَامَ بِهِ الفِعْلُ عَلَى مَعْنَى الثُّبُوتِ وَالدَّوَامِ وَيَعْمَلُ عَمَلَ فِعْلِهِ مُطْلَقًا نَحْوُ: زَيْدٌ كَرِيْمٌ آبَائُهُ، كَمَا تَقُولُ: زَيْدٌ يُكْرَمُ آبَائُهُ. وَنَحْوُ: زَيدٌ حَسَنٌ وَجْهُهُ.

شُبِّهَتْ بِاسْمِ الفَاعِلِ مِنْ حَيْثُ أَنَّهَا تُثَنَّى وَتُجْمَعُ وَتُذْكَرُ وَتُؤَنَّثُ وَصِيغَتُهَا مُخَالِفَةٌ لِصِيْغَةِ اسْمِ الفَاعِلِ.

5-СИФАТИ МУШАББАҲА

У лозим феълдан иштиқоқ қилиб олинган ҳар бир исм бўлиб, собитлик ва давомийлик маъносига кўра феъл у билан барпо бўлади. У ўз феълининг амалини мутлақо бажара олади. Масалан:

زَيْدٌ كَرِيْمٌ آبَائُهُ

Маъноси: Зайднинг оталари ҳурмат қилинувчидир.

Худди:

زَيْدٌ يُكْرَمُ آبَائُهُ

Маъноси: Зайднинг оталари ҳурмат қилинади, деб айтганингдек.

Масалан:

زَيدٌ حَسَنٌ وَجْهُهُ

Маъноси: Зайднинг юзи чиройли (бўлди).

Сифати мушаббаҳани исми фоилга тасния, жамъ ва муаннас ҳамда музаккар бўлиши жиҳатидан ўхшатилди. Сийғаси эса исми фоилнинг сийғасидан бошқачадир.