وَهُوَ كُلُّ اسْمٍ اشْتُقَّ مِنْ فِعْلٍ لِذَاتٍ مَنْ وَقَعَ عَلَيهِ الفِعْلُ، وَهُوَ كاسْمِ الفَاعِلِ فِي اشْتِراَطِ أَحَدِ الزَّمَانَيْنِ وَالإعْتِمَادِ نَحْوُ: زَيْدٌ مُكْرَمٌ أَصْحَابُهُ الآنَ أَوْ غَدًا.
وَرَأَيْتُ زَيْدًا مَضْرُوبًا غُلاَمَهُ الآنَ أَوْ غَدًا.
Исми фоилнинг мубтадога суяниб феълининг амалини қилишига иккита мисол келтирилди. Биринчисида мутааддий (ўтимли) феълнинг, иккинчисида лозим (ўтимсиз) феълнинг амалини қилмоқда. Муаллиф эса шуни назарда тутиб иккита мисол келтирди. Валлоҳу Аълам.
Ибн Анборий ўзининг «Манорул ҳуда фий баёнил вақфи вал ибтида” китобида исми фоилнинг ўз феъли амалини қилишида бешинчи шартни ҳам келтирган. Бунда исми фоил нафий ҳарфига суяниб ҳам фелининг амалини қилади; Масалан: ما ضارب زيد عمرا
Маъноси: Зайд Амрни урувчи эмас. Шу ўринда бешинчи шарт ҳам бўлиши керак эди. Балки қўлёзмада тушиб қолган ёки эсдан чиқиб қолиб кетган бўлиши мумкин. Чунки ушбу бешинчи шартни қуйидаги исми мафъулнинг мисолларида келтирилган.
وَمَرَرْتُ بِرَجُلٍ مَضْرُوبٌ غُلاَمَهُ الآنَ أوْ غَدًا.
وَمَضْرُوبٌ غُلاَمُكَ الآنَ أَوْ غَدًا.
وَمَا مَضْرُوبٌ غُلاَمُكَ الآنَ أَوْ غَدًا.
وَأَمَّا إِذَا أُرِيدَ بِهِ الْمَاضِي فَلاَ يَعْمَلُ عَمَلَ فِعْلِهِ، فَلاَ يُقَالُ: زَيْدٌ مُكْرَمٌ أَصْحَابُهُ أَمْسِ.
وَإِنَّماَ اشْتُرِطَ الإعْتِمَادُ عَلَى أَحَدِ الأُمُورِ الْمَذْكُورَةِ فِي عَمَلِ اسْمِ الفَاعِلِ وَاسْمِ الْمَفْعُولِ لأَنَّهُمَا ضَعِيفًا العَمَلَ فَلاَ بُدَّ مِنَ الإعْتِمَادِ لِيُقَوِّيَ كُلُّ مِنْهُمَا قُوَّةً فَيَعْمَلُ عَمَلَ فِعْلِهِ.
4-ИСМИ МАФЪУЛ
Унинг ҳар бири феълдан иштиқоқ қилиб олинган исм бўлиб, феъл унинг устида содир бўлади. У икки замоннинг бирини шарт қилиш ва суянишда исми фоил кабидир.
1- Мавсуфга суяниши:
مَرَرْتُ بِرَجُلٍ مَضْرُوبٌ غُلاَمُهُ الآنَ أوْ غَدًا
Маъноси: Ғуломи (ҳозир ёки эртага) калтакланувчи кишининг ёнидан ўтдим.
2- Мубтадога суяниши:
زَيْدٌ مُكْرَمٌ أَصْحَابُهُ الآنَ أَوْ غَدًا
Маъноси: Зайд, унинг соҳиблари (ҳозир ёки эртага) ҳурмат қилинувчидир.
3- Ҳол эгасига суяниши:
رَأَيْتُ زَيْدًا مَضْرُوبًا غُلاَمُهُ الآنَ أَوْ غَدًا
Маъноси: Ғуломи (ҳозир ёки эртага) урилаётган ҳолдаги Зайдни кўрдим.
4- Истифҳом (яъни сўроқ ҳарфига) суяниши:
أَمَضْرُوبٌ غُلاَمُكَ الآنَ أَوْ غَدًا
Маъноси: Ғуломинг (ҳозир ёки эртага) урилувчими?
5- Нафий ҳарфига суяниши:
مَا مَضْرُوبٌ غُلاَمُكَ الآنَ أَوْ غَدًا
Маъноси: Ғуломинг (ҳозир ёки эртага) урилувчи эмас. Аммо исми мафъулдан мозий яъни ўтган замон ирода қилинса, феъли амалини қилолмайди. Масалан:
زَيْدٌ مُكْرَمٌ أَصْحَابُهُ أَمْسِ
Маъноси: Зайд, унинг соҳиблари (кеча) ҳурмат қилинувчидир, деб айтилмайди.
Дарҳақиқат, исми фоил ва исми мафъулларнинг ўз феъллари амалини қилишида юқорида санаб ўтилган бешта нарсага суяниши шарт қилинди. Чунки бу иккиси омил ўлароқ заиф бўлиб, ўз феълининг амалини қилишда мазкур ишлардан бирига суяниб қувватланишга мажбурдир.