35-дарс: (7) وَالاسْمُ التَّامُّ

Наҳв · Нахв (синтаксис) · 50–51-бетлар

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

وَهُوَ كُلُّ اسْمٍ مُسْتَغْنٍ عَنِ الإضَافَةِ وَهَذَا الإسْمُ تَنْصِبُ الْمُمَيَّزَ وَتَماَمِيَّتُهُ بِأَحَدٍ مِنْ أَرْبَعَةِ أشْيَاءَ.

1) اَلتَّنْوِينُ نَحو: عِنْدِي رَاقُودٌ خَلاًّ.

2) وَنُونُ التَّثْنِيَةِ نَحْوُ: عِنْدِي مَنَوَانِ سَمْنًا، وَقَفِيزَانِ بُرًّا

3) وَنُونُ الْجَمْعِ، نَحْو: عِنْدِي عِشْرُونَ دِرْهَمًا.

4) وَالإِضَافَةُ نَحْوُ: عِنْدِي مِلأَ الإنَاءِ عَسَلاً.

وَيُسَمَّى الْمَنْصُوبُ تَمِيزًا وَهُوَ مَا يَرْفَعُ الإبْهَامَ عَنْ مُفْرَدٍ أَوْ عَنْ جُمْلَةٍ نَحْوُ: طَابَ زَيْدٌ نَفْسًا.

7-ТОМ ИСМ

У изофага эҳтиёжи йўқ ҳар бир исмдир. Бу исм тамийз қилинганни насб қилади. Унинг томлиги, яъни тамийзни насб қиладиган том исм бўлиши тўрт нарсанинг бири билан амалга ошади.

1. Танвин. Масалан:

عِنْدِي رَاقُودٌ خَلاًّ

Маъноси: Менда бир хум сирка бор.

2. Тасниянинг нуни. Масалан:

Бу жар ҳарфларида кўриб ўтганимиз, -дан, маъносидаги “ مِنْ ” дир.

Бу жар ҳарфларида кўриб ўтганимиз, зорфия маъносидаги “ فِي ”дир.

عِنْدِي مَنَوَانِ سَمْنًا، وَقَفِيزَانِ بُرًّا

Маъноси: Менда икки манн (оғирлигида) ёғ ва икки қафиз буғдой бор.

3. Жамънинг нуни. Масалан:

عِنْدِي عِشْرُونَ دِرْهَمًا

Маъноси: Менда йигирма дирҳам бор.

4. Изофа. Масалан:

عِنْدِي مِلأُ الإنَاءِ عَسَلاً

Маъноси: Менда идиш тўла асал бор.

Насб бўлганини “тамийз”, деб номланади. Тамийз деб муфраддан ёки жумладан ноаниқликни кўтарадиган исмга айтилади. Масалан:

طَابَ زَيْدٌ نَفْسًا

Маъноси: Зайд нафс жиҳатидан пок бўлди.