(Ламун)– араб алифбосининг йигирма учинчи ҳарфи бўлиб, у ўзбек тилидаги “л” ҳарфига нисбатан юмшоқроқ талаффуз этилади.
Махражи – тилнинг олд қисми ўртасидан учигача бўлган жой. Талаффузда тил учи танглай олдига ёпишиб туради. (Лам) ل тиш олди танглай ундошидир.
(Лам) ل ҳарфи ёзувда ўзидан олдинги ва кейинги ҳарфларга уланади, ҳамда алоҳида ва сўз охирида келганда сатр остига бироз тушириб ёзилади.
(Лам) ل ҳарфи тўрт хил кўринишлидир.
| алоҳида | охири | ўрта | боши |
| ل | ـل | ـلـ | لـ |
| لَيْمُونَةٌ | лимон |
| مِلْعَقَةٌ | қошиқ |
| رَجُلٌ | киши |
| رِجَالٌ | кишилар |
Ёдлаш учун қўшимча луғатлар:
| لَبَنٌ | сут |
| لِسَانٌ | тил |
| لِصٌّ | ўғри |
| لُغْزٌ | топишмоқ |
| لَوْنٌ | ранг |
1. Қуйидаги ҳарфлардан сўз тузинг.
2. Қуйидаги сўзларни араб тилида ёзинг.
3. Нуқталар ўрнига мос ҳарфни қўйинг.
4. Қуйидаги сўзларни ўзбек тилига таржима қилинг:
5. Диктант.
كُرَةٌ، بُرْتُقَالٌ، قَرِيبٌ، مِكْنَسَةٌ، دِيكٌ، شُبَّاكٌ، كَبِيرٌ، كُمْبِيُوتَرٌ، كَعْكٌ، قَبِيحٌ، كَهْفٌ، كِيسٌ، مِرْفَقٌ.