(Мимун) – араб алифбосининг йигирма тўртинчи ҳарфи бўлиб, унинг талаффузи ўзбек тилидаги “м” каби бўлади. Махражи – икки лаб ораси ва бурун товуши.
(Мим) م ҳарфи, ёзувда ўзидан олдинги ва кейинги ҳарфларга уланади, ҳамда алоҳида ёки сўз охирида келганда, унинг якунловчи қисми, сатр чизиғи остига туширилиб ёзилади.
(Мим) م ҳарфи тўрт хил кўринишлидир.
| алоҳида | охири | ўрта | боши |
| م | ـم | ـمـ | مـ |
| مِلْعَقَةٌ | қошиқ |
| سَمَكٌ | балиқ |
| لَحْمٌ | гўшт |
| تِرَامٌ | трамвай |
Ёдлаш учун қўшимча луғатлар:
| مَسَّاحَةٌ | ўчирғич |
| مِشْمِشٌ | ўрик |
| مَطَرٌ | ёмғир |
| مُدَرِّسٌ | ўқитувчи |
| مِلْحٌ | туз |
1. Қуйидаги ҳарфлардан сўз тузинг.
2. Қуйидаги сўзларни араб тилида ёзинг.
3. Нуқталар ўрнига мос ҳарфни қўйинг.