(Кафун) – араб алифбосининг йигирма иккинчи ҳарфи бўлиб, у ўзбек тилидаги “к” каби талаффуз этилади.
Махражи – тилнинг туби (ости) билан юқори танглай. Тилнинг ўртасига яқин ва халқумдан узоқ бўлиб, жарангсиздир.
(Каф) ك ҳарфи ёзувда ўзидан олдинги ва кейинги ҳарфга уланади. Сатр устида бўлиб, алоҳида ва охирида кўринишлари бир оз яқин, сўз боши ва ўртаси ҳам ўхшашдир. Алоҳида кўриниши сўз бошида кўринишидан фарқли ҳисобланади.
(Каф) ك ҳарфи тўрт кўринишли ҳарфлардан биридир.
| алоҳида | охири | ўрта | боши |
| ك | ـك | ـكـ | كـ |
| كُرَةٌ | тўп |
| مِكْنَسَةٌ | супурги |
| دِيكٌ | хўроз |
| شُبَّاكٌ | дераза |
Ёдлаш учун қўшимча луғатлар:
| كَبِيرٌ | катта |
| كُمْبِيُوتَرٌ | компьютер |
| كَعْكٌ | печенье |
| كِيسٌ | халта |
| كَهْفٌ | ғор |
1. Қуйидаги ҳарфлардан сўз тузинг.
2. Қуйидаги сўзларни араб тилида ёзинг.
3. Нуқталар ўрнига мос ҳарфни қўйинг.
4. Қуйидаги сўзларни ўзбек тилига таржима қилинг:
5. Диктант.
كُرَةٌ، بُرْتُقَالٌ، عَلَمٌ، قَرِيبٌ، مِكْنَسَةٌ، دِيكٌ، شُبَّاكٌ، كَبِيرٌ، كُمْبِيُوتَرٌ، كَعْكٌ، قَبِيحٌ، كَهْفٌ، كِيسٌ، مِرْفَقٌ.