(Қофун) – араб алифбосининг йигирма биринчи ҳарфи бўлиб, ўзбек тилидаги “қ” ундоши каби талаффуз этилади.
Махражи – тилнинг туби билан юқори танглай халқумга яқинроқ бўлади. Жарангсиз бўлиб, ёзувда ўзидан олдинги ва кейинги ҳарфга уланадиган ҳарфлардан ҳисобланади. Уни алоҳида ва сўз охирида сатр чизиғи устидан бошлаб, остига юмалоқ қилиб ёзиш тўғри бўлади.
(Қоф) ق ҳарфи тўрт хил кўринишли ҳарфлардандир.
| алоҳида | охири | ўрта | боши |
| ق | ـق | ـقـ | قـ |
| قِرْدٌ | маймун |
| بُرْتُقَالٌ | апелсин |
| مِرْفَقٌ | тирсак |
| صُنْدُوقٌ | сандиқ |
Ёдлаш учун қўшимча луғатлар:
| قَبِيحٌ | хунук |
| قَرِيبٌ | яқин |
| قَرْنٌ | шох |
| قَصَّابٌ | қассоб |
| قَلِيلٌ | оз |
1. Қуйидаги ҳарфлардан сўз тузинг.
2. Қуйидаги сўзларни араб тилида ёзинг.
3. Нуқталар ўрнига мос ҳарфни қўйинг.
4. Қуйидаги сўзларни ўзбек тилига таржима қилинг:
5. Диктант.
عَلَمٌ، قَرِيبٌ، قَبِيحٌ، فَلاَّحٌ، قُفْلٌ، صُنْدُوقٌ، قَصَّابٌ، قَرْنٌ، قَلِيلٌ، فَحْمٌ، فِجْلٌ، قِرْدٌ، بُرْتُقَالٌ، مِرْفَقٌ، غُصْنٌ.