29-дарс: Ъайнун

ع

Китобат ва имло · Письмо · 48–50-бетлар

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

(Ъайнун) – араб алифбосининг ўн саккизинчи ҳарфи бўлиб, ўзбек тилида унинг ўхшаши мавжуд эмас. (ъайн) ع ҳарфи бўғизнинг қаттиқ таранг қилиб, бир оз тўхташидан кейин бирданига нафасни куч билан ташқарига чиқаришда содир бўлади. Махражи – халқум ўртасидаги портловчи ундош. (ъайн) ع ҳарфи ўзини олдидаги ва ортидаги дўстига қўл беради, яъни уланади. (ъайн) ع ҳарфи ёзувда алоҳида ёки сўз охирида келганида унинг пастки қисми сатрдан тушириб ёзилади. (ъайн) ع ҳарфи тўрт хил кўринишлидир.

алоҳидаохириўртабоши
عـعـعـعـ
عَلَمٌбайроқ
شِعَارٌгерб
اِصْبَعٌбармоқ
شِرَاعٌелкан

Ёдлаш учун қўшимча луғатлар:

عَيْنٌкўз
عَامِلٌишчи
عِنَبٌузум
عُشٌّуя
عَدُوٌّдушман

1. Қуйидаги ҳарфлардан сўз тузинг.

2. Қуйидаги сўзларни араб тилида ёзинг.

3. Нуқталар ўрнига мос ҳарфни қўйинг.

4. Қуйидаги сўзларни ўзбек тилига таржима қилинг:

5. Диктант.

ظِلْفٌ، مِظَلَّةٌ، مَحَافِظُ، عَيْنٌ، شِعَارٌ ، اِصْبَعٌ، شِرَاعٌ، عَدُوٌّ، عُشٌّ، عِنَبٌ، عَامِلٌ، عَلَمٌ، ظَبْيٌ، مُشْطٌ.