28-дарс: Зоун

ظ

Китобат ва имло · Письмо · 46–48-бетлар

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

(Зоун) – араб алифбосининг ўн еттинчи ҳарфи бўлиб, ўзбек тилида ўхшаши йўқдир. Шовқинли, жарангли ва тиш ортидан сирғалиб чиқади. Талаффузи (Сод) ص товуши каби бўлиб, ёлғиз фарқи (Сод) ص жарангсиз, (Зо) ظ ҳарфи эса жарангли ундош ҳисобланади.

Махражи – тилнинг икки тарафи ва олдинги икки устки тишлар орасидир.

(Зо) ظ ҳарфи ўзидан олдинги ва кейинги ҳарфларга уланади.

(Зо) ظ ҳарфи тўрт хил кўринишда келади.

алоҳидаохириўртабоши
ظـظـظـظـ
ظَبْيٌоҳу
مِظَلَّةٌсоябон
مَحَافِظُсумкалар
شُوَاظٌаланга

Ёдлаш учун қўшимча луғатлар:

ظَرْفٌконверт
ظُفْرٌтирноқ
ظُلْمَةٌқоронғулик
ظِلْفٌтуёқ
ظِلُّсоя

1. Қуйидаги ҳарфлардан сўз тузинг.

2. Қуйидаги сўзларни араб тилида ёзинг.

3. Нуқталар ўрнига мос ҳарфни қўйинг.

4. Қуйидаги сўзларни ўзбек тилига таржима қилинг:

5. Диктант.

ظِلْفٌ، مِظَلَّةٌ، مَحَافِظُ، شُوَاظٌ، ظَرْفٌ، ظُفْرٌ، مِشْبَكٌ، ضَعِيفٌ، ضَابِطٌ، طَاوُوسٌ، ظُلْمَةٌ، ظِلُّ، ظَبْيٌ، مُشْطٌ، طَبَاشِيرُ، طِفْلٌ.