27-дарс: Тоун

ط

Китобат ва имло · Письмо · 44–46-бетлар

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

(Тоун) – араб алифбосининг ўн олтинчи ҳарфи бўлиб, ўзбек тилида бунинг ўхшаши йўқдир. У жарангсиз, шовқинли ва тиш орти сирғалувчиси. Талаффузи (Дод) ض ҳарфи каби бўлиб, фақат жарангнинг йўқлиги билан фарқ қилади. Тил учини танглай олдига теккизиб, тилнинг орқа томони юмшоқ танглайдан узоқлашади ва ҳаво орқали шиддат билан чиқарилади. Бурун бўшлиғи йўлаги ёпиқ бўлиши керак.

Махражи – тил учи юқори олд тишлар.

(То) ط ҳарфи ёзувда ўзидан олдинги ва кейинги ҳарфларга бирика олади.

(То) ط ҳарфи тўрт хил кўринишдаги ҳарфлардан бири ҳисобланади.

алоҳидаохириўртабоши
طـطـطـطـ
طَاوُوسٌтовус
قِطَارٌпоезд
مُشْطٌтароқ
بِسَاطٌгилам

Ёдлаш учун қўшимча луғатлар:

طَوِيلٌузун
طِفْلٌбола
طَيَّارَةٌсамолёт
طَبِيبٌшифокор
طَبَاشِيرُбўр

1. Қуйидаги ҳарфлардан сўз тузинг.

2. Қуйидаги сўзларни араб тилида ёзинг.

3. Нуқталар ўрнига мос ҳарфни қўйинг.

4. Қуйидаги сўзларни ўзбек тилига таржима қилинг:

5. "ط" ҳарфи қанташган 5 та сўз ёзинг:

6. "ر" ҳарфи қанташган 5 та сўз ёзинг:

7. Диктант.

سورٌ، مِشْبَكٌ، ضَيْفٌ، ضَعِيفٌ، ضِلْعٌ، ضَابِطٌ، ضَبُعٌ، طَاوُوسٌ، قِطَارٌ، مُشْطٌ، بِسَاطٌ، طَبَاشِيرُ، طَيَّارَةٌ، طِفْلٌ، طَوِيلٌ، طَبِيبٌ .