26-дарс: Додун

ض

Китобат ва имло · Письмо · 42–43-бетлар

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

(Додун) – араб алифбосининг ўн бешинчи ҳарфи бўлиб, ўзбек тилида бу товуш ўхшаши йўқдир. Жарангли, шовқинли ва тиш олди портловчиси. Тил орқасини юмшоқ танглайга тақаган ҳолда талаффуз қилинади.

Махражи – тилнинг ўнг ва чап ёнлари билан остки ҳамда устки озиқ тишлар ораси.

(Дод) ض ҳарфини тилнинг ўнг томони билан талаффуз қилиш осонроқдир.

(Дод) ض ҳарфи ёзувда ўзидан олдинги ва кейинги ҳарфларга бирика олади.

алоҳидаохириўртабоши
ضـضـضـضـ
ضِفْدَعٌқурбақа
مِنْضَدَةٌстолча
بَيْضٌтухум
حَوْضٌҳовуз

Ёдлаш учун қўшимча луғатлар:

ضَعِيفٌкучсиз
ضِلْعٌқовурға
ضَابِطٌофицер
ضَبُعٌсиртлон
ضَيْفٌмеҳмон

1. Қуйидаги ҳарфлардан сўз тузинг.

2. Қуйидаги сўзларни араб тилида ёзинг.

3. Нуқталар ўрнига мос ҳарфни қўйинг.

4. Қуйидаги сўзларни ўзбек тилига таржима қилинг:

5. "ص" ҳарфи қанташган 5 та сўз ёзинг:

6. "ض" ҳарфи қанташган 5 та сўз ёзинг:

2. Диктант.

سورٌ، مِشْبَكٌ، ضَيْفٌ، ضَعِيفٌ، ضِلْعٌ، ضَابِطٌ، ضَبُعٌ، ضِفْدَعٌ، مِنْضَدَةٌ، بَيْضٌ، حَوْضٌ، رِيْشٌ، فِرَاشٌ.