(Содун) – араб алифбосининг ўн тўртинчи ҳарфи бўлиб, ўзбек тилида бу ҳарфнинг ўхшаши йўқдир.
Талаффуз этилишида тил учи пастки тиш тизмасининг ички томонига бир оз тегиб туради. Тилнинг ўртаси қаттиқ танглайга қараб кўтарилади ва ҳаво ўтиши учун тор тирқиш ҳосил қилинади. Аъзоларнинг ана шундай ҳолатида ҳаво сирғалиб “Сод” ص ҳарфи талаффуз қилинади. Махражи – тилнинг учи ва олдинги икки тиш туби.
(Сод) ص ҳарфи танглай олдида талаффуз қилинувчи, тиш орти сирғалувчиси, жарангли ва шовқинли ундошдир.
(Сод) ص ҳарфи ёзувда ўзидан олдинги ва кейинги ҳарфларга уланадиган ҳарфлар сарасидан. Ёзувда алоҳида ё сўз охирида ёзилганда унинг пастки қисми сатрдан туширилиб ёзилади.
(Сод) ص ҳарфи тўрт хил кўринишдаги ҳарф.
| алоҳида | охири | ўрта | боши |
| ص | ـص | ـصـ | صـ |
| صَابُونٌ | совун |
| قَصْرٌ | қаср |
| قَفَصٌ | қафас |
| إجَّاصٌ | нок |
Ёдлаш учун қўшимча луғатлар:
| صَبَاحٌ | тонг |
| صَعْبٌ | қийин |
| صَغِيرٌ | кичик |
| صَوتٌ | овоз |
| صُوفٌ | жун |
1. Қуйидаги ҳарфлардан сўз тузинг.
2. Қуйидаги сўзларни араб тилида ёзинг.
3. Нуқталар ўрнига мос ҳарфни қўйинг.
4. Қуйидаги сўзларни ўзбек тилига таржима қилинг:
5. "ث" ҳарфи қанташган 5 та сўз ёзинг:
6. "خ" ҳарфи қанташган 5 та сўз ёзинг:
1. Диктант.
خُبْزٌ، سُوقٌ، سَرِيرٌ، رِجْلٌ، سورٌ، سُلَّمٌ، حِمَارٌ، شَمَّامٌ، مِشْبَكٌ، رِيْشٌ، فِرَاشٌ، شَارِبٌ، شُرْفَةٌ، شَعْرٌ، شَمْعٌ، شَدِيدٌ