(Ғайнун) – араб алифбосининг ўн тўққизинчи ҳарфи бўлиб, ўзбек тилидаги “ғ” ундоши кабидир. Махражи – халқумнинг энг юқори қисми. Жарангли ва шовқинли. Чуқур танглайни охиридан чиқади. (Ғайн) غ ҳарфи ёзувда ўзини олдидаги ва ортидаги дўсти бўлган ҳарфга қўл беради, яъни уланади. (Ғайн) غ ҳарфи алоҳида ёки сўз охирида келганида унинг пастки қисми сатрдан тушириб ёзилади. Уни (ъайн) ҳарфидан фарқи тепасида нуқтаси борлигидир.
(Ғайн) غ ҳарфи тўрт хил кўринишдаги ҳарфлардан бири ҳисобланади.
| алоҳида | охири | ўрта | боши |
| غ | ـغ | ـغـ | غـ |
| غُرَابٌ | қарға |
| مِغْرَفَةٌ | чўмич |
| صَمْغٌ | елим (клей) |
| دِمَاغٌ | мия |
Ёдлаш учун қўшимча луғатлар:
| غُرْفَةٌ | хона |
| غَنَمٌ | қўй |
| غَالٍ | қиммат |
| غَوَّاصٌ | ғаввос |
| غُصْنٌ | шох |
1. Қуйидаги ҳарфлардан сўз тузинг.
2. Қуйидаги сўзларни араб тилида ёзинг.
3. Нуқталар ўрнига мос ҳарфни қўйинг.
4. Қуйидаги сўзларни ўзбек тилига таржима қилинг:
5. Диктант.
غَنَمٌ، غَالٍ، غَوَّاصٌ، غُرَابٌ، مِغْرَفَةٌ، صَمْغٌ، دِمَاغٌ، غُرْفَةٌ، غَنَمٌ، غَالٍ، غَوَّاصٌ، غُصْنٌ، عَلَمٌ، غُرَابٌ، مِغْرَفَةٌ.