3-дарс: Муқаддима

Адабиёт · Литература · 7–9-бетлар

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

مُقَدِّمَةٌ

Муқаддима

قَالَ اللهُ تَعَالَى: يُؤْتِي الْحِكْمَةَ مَنْ يَشَاءُ وَمَنْ يُؤْتَ الْحِكْمَةَ فَقَدْ أُوْتِىَ خَيْرًا كَثِيرًا

Аллоҳ таоло дейди: У Ўзи истаган кишиларга ҳикмат(фойдали билим) беради. Кимга ҳикмат берилган бўлса, бас, муҳаққақки, унга кўп яхшилик берилибди. (Бақара сураси, 269-оят)

وَقَالَ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: لَا حَسَدَ إِلَّا فِي اثْنَتَيْنِ، رَجُلٌ آتَاهُ اللهُ مَالًا فَسَلَّطَهُ عَلَى هَلَكَتِهِ فِي الْخَيْرِ وَرَجُلٌ آتَاهُ اللهُ الْحِكْمَةَ فَهُوَ يَقْضِى بِهَا وَيُعَلِّمُهَا النَّاسُ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:

"Ҳасад қилиш мумкин эмас, фақат икки кишига нисбатан ҳасад (ҳавас) бундан мустасно: Аллоҳ таоло мол берган ва уни яхшиликка сарфлашга муваффақ қилиб қўйилган киши; Аллоҳ таоло ҳикмат берган, шу ҳикмат билан ҳукм юритадиган ва шу ҳикматни одамларга ўргатадиган киши."

وَنُقِلَ عَنِ الأبِ لُوقَا الْحَكِيمُ أَنَّهُ كَتَبَ عَلَى بَابِ دَارِهِ: أَنَّهُ لَنْ يَنْتَفِعَ بِحِكْمِتِنَا إِلَّا مَنْ عَرَفَ نَفْسَهُ وَوَقَفَ بِهَا عِنْدَ حَدِّهَا وَتَدَبَّرَ مَا يَلْقَى إِلَيْهِ بِعَيْنِ الإِنْصَافِ، فَمَنْ كَانَ بِهَذَهِ الصِّفَةِ فَلْيَدْخُلْ وَإِلَّا فَلْيَرْجِعْ حَتَّى يَكُونَ بِهَا

Луқо ҳакимдан нақл қилинишича, унинг ҳовлиси эшигига шундай деб битилган экан: “Бизнинг ҳикматимиздан ўзини таниган, нафсини ўз ҳаддида тўхтатган ва бошига тушган ишлар тадбирини инсоф билан амалга ошира оладиган инсонгина фойдалана олади. Кимда шу сифатлар бўлса, кирсин, йўқса, то шуларни ҳосил қилгунча қайтиб кетаверсин”.

وَيُرْوَى أَنَّ بُزْرُجْمِهْرَ لَمَّا فَرَغَ مِنْ كِتَابِ أَمْثَالِهِ قَالَ: لَيْسَ الْعَجَبُ مِمَّنْ قَرَأَ هَذِهِ الأَمْثَالَ فَصَارَ عَالِمًا، إِنَّمَا الْعَجَبُ مِمَّنْ قَرَأَهَا وَلَمْ يَصِرْ عَالِمًا

Ривоят қилинишича, Бузругмеҳр (Нўширавоннинг одил вазири) ўзининг “Амсол” номли китобини ёзиб тугатгач, айтган экан: “Бу китобни ўқиб олим бўлган кишига эмас, балки уни ўқиб олим бўла олмаган кишига ажаб!”

شعر: أَلَا إِنَّمَا الإنْسَانُ غِمْدٌ لِقَلْبِهِ وَلَا خَيْرَ فِي غِمْدٍ إِذَا لَمْ يَكُنْ نَصْلٌ

Шеър: Инсон ўз қалбининг қинидир, бўлгил огоҳ, Гар қилич кескир эмас, қиндан не хайр, э воҳ!

وَقَالَ بَعْضُهُمْ: اعْلَمْ، أَنَّ مَنْشُورَ الْحِكْمَةِ اِنَّمَا يُؤْخَذُ مِنْ مَعْدَنِ الرِّسَالَةِ عَلَى خَاتِمِهَا أَفْضَلُ الصَّلَاةِ وَالسَّلَامِ

Ҳакимлардан бири айтди: “Билгилки, сочилган ҳикматлар пайғамбарлик конидан олинади. Уларнинг охиргиси Муҳаммад Расулуллоҳ, у зотга саловот ва саломлар бўлсин.

وِالنَّصِيحَةُ سَهْلٌ سُلُوكُهَا وَإِنَّمَا الْمُشْكِلُ قَبُولُهَا، لأَنَّهَا فِي مَذَاقِ مُتَّبِعِ الْهَوَى أَمَرُّ مِنْ تَجَرُّعِ الْمَرِيضِ الدَّوَاءَ، لَكِنَّ السَّعِيدَ تَأْتِيهِ الْعِنَايَةُ عَدْوًا وَالْمَحْرُومُ مَغْمُورٌ فِي بُحُورِ الأَهْوَاءِ

Насиҳат қилиш – йўллари равону осон иш, балки мушкили – насиҳатни қабул қилиш. Чунки насиҳат ҳавою ҳавасига эргашган кишининг димоғида хастанинг дорини ичганда ҳосил бўладиган талхидан аччиқроқдир. (Насиҳатдан баҳраланган) бахтли инсонга Аллоҳнинг инояти чопиб келади, бу иноятдан маҳрум кимса ҳавою ҳавас денгизларига ғарқдир.

شعر:

إِنَّ الْمَقَادِيرَ إِذَا سَاعَدَتْ اَلْحَقَتِ الْعَاجِزَ بِالْحَازِمِ

Шеър: Батаҳқиқ ўлчовлар қилсалар кўмак, Ожизга огоҳни етказар бешак.