2-дарс: Муаллиф сўзбошиси

Адабиёт · Литература · 4–7-бетлар

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

بسم الله الرحمن الرحيم

قَالَ الإمَامُ العَالِمُ الْعَلَّامَةُ، الْحبْرُ الْبَحْرُ الْفَهَّامَةُ، الشَّيْخُ عَبْدُ اللهِ الشِّبْرَاوِي الشَّافِعِيُّ، تَغَمَّدَهُ اللهُ بِالرَّحْمَةِ وَالرِّضْوَانِ وَأَسْكَنَهُ أَعْلَى فَرَادِيسِ الْجِنَانِ، آمين.

Олиму аллома имом, фаҳми ўткир, илми денгиз Шайх Абдуллоҳ Шибравий аш-Шофиъийни Аллоҳ ўзининг раҳмати ва розилиги билан ўраб, фирдавс жаннатларининг юқорисидан жой берсин (омийн), у зот деди:

الْحَمْدُ للهِ الذِّي أظْهَرَ مِنْ مَكْنُونَاتِ أَسْرَارِهِ كُنُوزًا وَأَبْرَزَ مِنْ دَقَائِقِ صُنْعِهِ لِصَفْوَةِ خَلْقِهِ رُمُوزًا

Ўзининг сирларга тўла хазиналарни намоён қилган ва санъатининг энг нозикларини ўз ичига олган ишораларни халқи ичидан саралаб танлагани (Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам)га кўрсатиб қўйган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин.

وَالصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَى مَنْ كَانَتْ لَهُ الْبَلَاغَةُ شِعَارًا وَالْفَصَاحَةُ دِثَارًا وَاخْتُصِرَ لَهُ الْكَلَامُ اخْتِصَارًا الْمُنْتَقَى مِنْ صَفْوَةِ عَدْنَانَ الْحَائِزِ السَّبَقِ فِي مِضْمَارِ الْبَيَانِ وَ عَلى آلِهِ وَصَحْبِهِ أُولِى الْعَزَائِمِ وَالْهِمَمِ حَامِلِ أَعْبَاءِ الأَدَبِ وَالْحِكَمِ

Балоғат кўйлаги ва фасоҳат ёпинчиғи бўлган, жавомеъул калим – қисқа лафзда кўп маъноларни жамлаш неъмати ато қилинган, баён илми майдонида пешқадамликни қўлга киритган энг сара Адноний – соф қонли арабларнинг танлангани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга, у зотнинг хонадони аҳлига, одобу ҳикмат юкларини кўтарган, азму ҳиммат эгалари бўлмиш саҳобаларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

(وَبَعْدُ) فَهَذِهِ فُرْصَةٌ انْتَهَزَتْهَا يَدُ الإمْكَانِ وَدُرَّةٌ اخْتَلَسَتْهَا نَوَاشِطُ الأَزْمَانِ وَغَزَالَةٌ اقْتَنَصَتْهَا حَبَائِلُ الأَفْكَارِ وَعُجَالَةٌ اقْتَطَفَتْهَا حَوَائِمُ الأَذْكَارِ

Ҳамду санодан сўнг айтадиган муҳим сўзим фурсат ҳақида. Бу шундай фурсатки, имкон уни қўлга киритган. У шундай дурки, замонасининг эпчил кишиларигина унга эгалик қилур, у шундай кийикки, фақат фикр тўрлари уни илинтира олур, у шундай тезкорки, зикр бургутларигина унга панжа солур.

(Изоҳ: фурсат бир бебаҳо дурга, бир ҳуркак кийикка, бир нур тезлигидан ҳам тезроқ ҳаракатга ташбеҳ қилиняпти. Бу – фурсатнинг бой бериб қўйилиши жуда осонлигига ишора. Инсон қўлига тутқазиб қўйилган бу фурсатни аксар ҳолда бой беради. Шунинг учун ҳам навбатдаги жумлада Шайх фурсатни ғанимат билиш одоби касодга учрагани туфайли унинг сочилиб кетган бебаҳо дурларини йиғишга азм қилади)

نَظَّمْتُ سِلْكَهَا الْمُتَمَزِّقَ لِكَسَادِ الآدَابِ وَجَمَعْتُ شَمْلَهَا الْمُتَفَرِّقَ لِذَوِي الألْبَابِ وَضَمَّنْتُهَا حِكَمًا تَرْتَاحُ لَهَا النُّفُوسُ وَتَبْتَهِجُ بِهَا الطُّرُوسُ

Унинг одоб касодлиги учун сочилиб кетган тизмаларини тиздим ва парчаланган бутунлигини ақл эгалари учун жамладим. Нафслар роҳат топадиган, саҳифалар сурурга тўладиган ҳикматларни унга қўшдим.

(Изоҳ: Шайх фурсатни қўлга киритганининг аломати сифатида ёзаётган китобини ирода қиляпти. Бунга қарина – охирги жумладаги “саҳифаларга ҳикматларни қўшиш” маъноси ва кейинги жумлада ифодаланаётган маълумотлар)

وَرَتَّبْتُهَا عَلَى سَبْعَةِ أَسَالِيبَ وَخَاتِمَةٍ وَأَعْقَبْتُ كُلَّ أُسْلُوبٍ بِضَرْبِ مَثَلٍ يَدْفَعُ عَنْهُ الْمَلَلَ.

Уни етти услуб ва бир хотима билан тартибладим. Ҳар бир услуб ниҳоясида малолу чарчоқни ёзадиган бир зарбулмасал келтирдим.

الأُسْلُوبُ الأَوَّلُ: فِي الْكَمَالَاتِ الرَّافِعَةِ لِذَوِى الْمُرُوآتِ

Биринчи услуб

Мурувват эгалари – мард кишиларни камолга етказувчи комилликлар ҳақида.

الأُسْلُوبِ الثَّانِي فِى حِفْظِ اللِّسَانِ وَمَا يَحْسُنُ نُطْقَهُ مِنَ الإنْسَانِ

Иккинчи услуб

Тилни сақлаш ва инсон гапириши чиройли саналган ишлар ҳақида.

الأُسْلُوبُ الثَّالِثُ فِي وَصَايَا نَافِعَةٍ وَمَزَايَا رَافِعَةٍ

Учинчи услуб

Фойдали насиҳатлар ва улуғ ахлоқ ҳақида.

الأُسْلُوبُ الرَّابِعُ فِى الْحَضِّ عَلَى الْحَزْمِ وَ الأَخْذِ بِالْعَزْمِ

Тўртинчи услуб

Огоҳликка ундаш ва азмда собитлик ҳақида.

الأُسْلُوبُ الْخَامِسُ فِي الْحَذَرِ مِمَّا يُورِثُ الضَّرَرَ

Бешинчи услуб

Зарар келтирадиган нарсалардан огоҳ бўлиш ҳақида.

الأسْلُوبُ السَّادِسُ فِى التَّفْوِيضِ لِلْقَضَاءِ بِالتَّسْلِيمِ وَ الرِّضَاءِ

Олтинчи услуб

Қазою қадарни бўйсуниш ва розилик билан қабул қилиш ҳақида.

الأُسْلُوبُ السَّابِعُ فِي ذَمِّ مَا يَتَخَلَّقُ بِهِ الإِنْسَانُ مِنَ الْعُدْوَانِ

Еттинчи услуб

Инсонни душманга айлантириб қўядиган хулқларнинг ёмонлиги ҳақида.

الْخَاتِمَةُ فِي حِكَمٍ مُنْتَشِرَةٍ مِنَ الإِثْنَيْنِ إِلَى الْعَشَرَةِ

Хотима:

Иккидан то ўнгача бўлган сонлар билан боғлиқ ҳикматлар ҳақида.

وَسَمَّيْتُهُ عُنْوَانَ الْبَيَانِ وَبُسْتَانَ الأَزْهَانِ وَعَلَى اللهِ اِعْتِمَادِي وَهُوَ حَسْبِي فِي مَبْدَئِي وَمَعَادِي

Китобни "Баён манзили ва зеҳнлар бўстони" деб номладим. Бу ишда суянчим фақат Аллоҳгадир. Китобни бошлашимда ҳам, ниҳоялашимда ҳам У зотнинг ўзи кифоядир.