9-дарс: رَبِيّ الله

Адабиёт · Литература · 9–10-бетлар

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

وَعَرَفَ إِبْرَاهِيمُ أَنَّ اللهَ رَبُّهُ. لأَنَّ اللهَ حَيٌّ لاَ يَمُوتُ. وَأَنَّ اللهَ بَاقٍ لاَ يَغِيبُ. وَأَنَّ اللهَ قَوِيٌّ لاَ يَغْلِبُهُ شَيْءٌ.

وَعَرَفَ إِبْرَاهِيمُ أَنَّ اللهَ رَبُّ الكَوْكَبِ! وَأَنَّ اللهَ رَبُّ القَمَرِ! وَأَنَّ اللهَ رَبُّ الشَّمْسِ! وَأَنَّ اللهَ رَبُّ العَالَمِينَ!

وَهَدَى اللهُ إِبْرَاهِيمَ وَجَعَلَهُ نَبِيًّا وَخَلِيلاً. وَ أَمَرَ اللهُ إبْرَاهيمَ أَنْ يَدْعُوَ قَوْمَهُ وَيَمْنَعَهُمْ مِنْ عِبَادَةِ الأَصْنَامِ.

РОББИМ АЛЛОҲ

Иброҳим (а.с.) роббилари Аллоҳ эканини билдилар. Чунки Аллоҳ тирик ва ўлмайди. Албатта, Аллоҳ ҳамиша боқий ва - йўқ бўлмайди. Албатта Аллоҳ кучли ва уни ҳеч бир нарса енга олмайди. Иброҳим (а.с.) билдиларки, албатта Аллоҳ юлдузларнинг робби ва Аллоҳ ойнинг робби ва Аллоҳ қуёшнинг ҳам роббидир. Ҳақиқатда Аллоҳ оламлар роббидир!!!

Аллоҳ Иброҳим (а.с.)ни ҳидоят қилди ва у зотни Набий ҳамда халил (дўст) қилиб олди. Аллоҳ Иброҳим (а.с.)ни қавмини (ҳақ йўлга) даъват этишга ва бутларга ибодат қилишдан қайтаришга буюрди.