8-дарс: مَنْ رَبِيّ؟

Адабиёт · Литература · 8–9-бетлар

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

وَذَاتَ لَيْلَةٍ رَأَى إِبْرَاهِيمُ كَوْكَبًا، فَقَالَ: هَذَا رَبِيّ. وَلَمَّا غَابَ الكَوْكَبُ، قَالَ إِبْرَاهِيمُ: لاَ! هَذَا لَيْسَ بِرَبِيّ. وَرَأَى إِبْرَاهِيمُ القَمَرَ فَقَالَ: هَذَا رَبِيّ. وَلَمَّا غَابَ القَمَرُ، قَالَ إِبْرَاهِيمُ: لاَ! هَذَا لَيْسَ بِرَبِيّ!

وَطَلَعَتِ الشَّمْسُ، فَقَالَ إِبْرَاهِيمُ: (هَذَا رَبِيّ هَذَا أَكْبَرُ) [الأنعام: ٧٨]. وَلَمَّا غَابَتِ الشَّمْسُ فِي اللَّيْلِ، قَالَ إِبْرَاهِيمُ: لاَ! هَذَا لَيْسَ بِرَبِيّ. إِنَّ اللهَ حَيٌّ لاَ يَمُوتُ. إِنَّ اللهَ بَاقٍ لاَ يَغِيبُ. إِنَّ اللهَ قَوِيٌّ لاَ يَغْلِبُهُ شَيْءٌ. وَالكَوْكَبُ ضَعِيفٌ يَغْلِبُهُ الصُّبْحُ. وَالقَمَرُ ضَعِيفٌ تَغْلِبُهُ الشَّمْسُ. وَالشَّمْسُ ضَعِيفَةٌ يَغْلِبُهَا اللَّيْلُ، وَيَغْلِبُهَا الغَيْمُ. وَلاَ يَنْصُرُنِي الكَوْكَبُ لأَنَّهُ ضَعِيفٌ وَلاَ يَنْصُرُنِي القَمَرُ لأَنَّهُ ضَعِيفٌ. وَلاَ تَنْصُرُنِي الشَّمْسُ لأَنَّهَا ضَعِيفَةٌ. وَيَنْصُرُنِي اللهُ. لأَنَّ اللهَ حَيٌّ لاَ يَمُوتُ. وَبَاقٍ لاَ يَغِيبُ. وَقَوِيٌّ لاَ يَغْلِبُهُ شَيْءٌ.

РОББИМ КИМ?

Бир куни тунда Иброҳим (а.с.) юлдузни кўрдилар ва “Бу менинг роббим”, дедилар. Юлдуз ғойиб бўлгач, Иброҳим (а.с.): Йўқ! Бу Роббим эмас! дедилар.

Иброҳим (а.с.) ойни кўрганларида: “Бу роббим”, дедилар. Ой ғойиб бўлгач, Иброҳим (а.с.): “Йўқ! Бу Роббим эмас”, дедилар.

Қуёш чиқди, Иброҳим (а.с.): (Мана шу Роббим. Бу каттароқ), дедилар. Кечқурун қуёш ботгач эса, Иброҳим (а.с.): “Йўқ! Бу менинг роббим эмас”, дедилар.

“Албатта Аллоҳ тирик ва ўлмайди.

Албатта Аллоҳ ҳамиша боқий қолувчи ва йўқ бўлмайди.

Албатта Аллоҳ кучли ва уни ҳеч бир нарса енга олмайди.

Юлдуз заиф бўлиб, тонг ундан ғолиб келади. Ой ҳам кучсиздир, қуёш унга ғолиб келади.

Қуёш ҳам заифдир, кеча (тун) унга ғолиб келади, булут ҳам унга ғолиб келади. Менга юлдуз ёрдам бера олмайди, чунки у ожиздир, менга ой ёрдам бера олмайди, чунки у ожиздир, қуёш ҳам менга ёрдам бера олмайди, чунки у ҳам ожиздир. Менга Аллоҳ ёрдам беради. Чунки Аллоҳ тирик ва ўлмайди, ҳамиша боқий ва йўқ бўлмайди. У кучли ва Уни ҳеч бир нарса енга олмайди”.