13-дарс: إِلَى مَكَّةَ

Адабиёт · Литература · 12-бет

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

وَغَضِبَ قَوْمُ إِبْرَاهِيمَ وَغَضِبَ الْمَلِكُ وَغَضِبَ وَالِدُ إِبْرَاهِيمَ. وَأَرَادَ إِبْرَاهِيمُ أَنْ يُسَافِرَ إِلَى بَلَدٍ آخَرَ، وَيَعْبُدَ فِيهِ اللهَ وَيَدْعُوَ النَّاسَ إِلَى اللهِ. وَخَرَجَ إِبْرَاهِيمُ مِنْ بَلَدِهِ وَوَدَّعَ وَالِدَهُ. وَقَصَدَ إِبْرَاهِيمُ مَكَّةَ وَمَعَهُ زَوْجَتُهُ هَاجَرُ. وَكَانَتْ مَكَّةُ لَيْسَ فِيْهَا عُشْبٌ وَلاَ شَجَرٌ. وَكَانَتْ مَكَّةُ لَيْسَ فِيهَا بِئْرٌ وَلاَ نَهْرٌ. وَكَاَنتْ مَكَّةُ لَيْسَ فِيهَا حَيَوَانٌ وَلاَ بَشَرٌ.

وَوَصَلَ إِبْرَاهِيمُ إِلَى مَكَّةَ وَنَزَلَ فِيهَا. وَتَرَكَ إِبْرَاهِيمُ زَوْجَتَهُ هَاجَرَ وَوَلَدَهُ إِسْمَاعِيلَ. وَلَمَّا أَرَادَ إِبْرَاهِيمُ أَنْ يَذْهَبَ قَالَتْ زَوْجَتُهُ هَاجَرُ: إِلَى أَيْنَ يَا سَيِّدِي؟ أَتَتْرُكُنِي هُنَا؟ أَتَتْرُكُنِي وَلَيْسَ هُنَا مَاءٌ وَلاَ طَعَامٌ! هَلْ أَمَرَكَ اللهُ بِهَذَا؟ قَالَ إِبْرَاهِيمُ: نَعَمْ! قَالَتْ هَاجَرُ: إِذَنْ لاَ يُضِيعَنَا!

МАККАГА

Бу ҳолатдан Иброҳим (а.с.) қавми, подшоҳ ва Иброҳим (а.с.)нинг отаси ғазабланишди. Иброҳим (а.с.) бошқа шаҳарга сафар қилишни хоҳладилар. У ерда Аллоҳга ибодат қилиб, одамларни ҳақ йўлга даъват этишни хоҳладилар.

Иброҳим (а.с.) оталари билан видолашган ҳолда ўз шаҳарларидан чиқиб кетдилар. Иброҳим (а.с.) Маккани қасд қилиб йўлга чиқдилар ва хотинлари Ҳожар ўзлари билан бирга эди. Макка шундай эдики, у ерда на ўт-ўлан ва на шох-шабба йўқ эди. У ерда қудуқ ҳам, анҳор ҳам йўқ эди. У ерда ҳайвонлар ҳам, одамлар ҳам йўқ эди. Иброҳим (а.с.) Маккага етиб келиб, у ерга тушдилар. Иброҳим (а.с.) аёллари Ҳожар ва ўғиллари Исмоилни шу ерга ташлаб кетдилар. Иброҳим (а.с.) кетишни хоҳлаганларида аёллари Ҳожар: “Эй Саййидим, қаерга? Мени бу ерга ташлаб кетасизми? Бу ерда сув ҳам, овқат ҳам йўқ-ку? Сизга буни Аллоҳ амр қилдими?” деганида, Иброҳим (а.с.): “Ҳа!” дедилар. Ҳожар: “Ундай бўлса, бизни зое қилиб ташлаб қўймайди”, дедилар.