12-дарс: دَعْوَةُ الوَالِدِ

Адабиёт · Литература · 11–12-бетлар

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

وَأَرَادَ إِبْرَاهِيمُ أَنْ يَدْعُوَ وَالِدَهُ أَيْضًا، فَقَالَ لَهُ:

(يَا أَبَتِ لِم تَعْبُدُ مَا لاَ يَسْمَعُ وَلاَ يُبْصِرُ) [مريم: ٤٢].

وَلِم تَعْبُدُ مَا لاَ يَنْفَعُ وَلاَ يَضُرُّ.

(يَا أَبَتِ لاَ تَعْبُدِ الشَّيْطَانَ)! [مريم: ٤٤].

يَا أَبَتِ اُعْبُدِ الرَّحْمَنَ! وَغَضِبَ وَالِدُ إِبْرَاهِيمَ، وَقَالَ: أَنَا أَضْرِبُكَ، فَاتْرُكْنِي وَلاَ تَقُلْ شَيْئًا. وَكَانَ إِبْرَاهِيمُ حَلِيمًا، فَقَالَ لِوَالِدِهِ: (سَلاَمٌ عَلَيْكَ) [مريم: ٤٧].

وَقَالَ لَهُ: أَنَا أَذْهَبُ مِنْ هُنَا وَأَدْعُو رَبِيّ. وَتَأَسَّفَ إِبْرَاهِيمُ جِدًّا، وَأَرَادَ أَنْ يَذْهَبَ إِلَى بَلَدٍ آخَرَ، وَيَعْبُدَ رَبَّهُ، وَيَدْعُوَ النَّاسَ إِلَى اللهِ.

ОТАНИ ДАЪВАТ ЭТИШ

Иброҳим (а.с.) ўз оталарини ҳам ҳақ йўлга даъват этишни хоҳладилар ва унга: “Эй отажон! Нима учун эшитмайдиган, кўрмайдиган ва сенга бирор фойда бера олмайдиган нарсага ибодат қиласан?” дедилар. Нима учун фойда ҳам бера олмайдиган, зарар ҳам бера олмайдиган нарсага ибодат қиласан? “Эй отажон! Шайтонга ибодат қилма”. Эй отажон! Раҳмонга ибодат қил!”, дедилар.

Иброҳим (а.с.)нинг отаси бундан ғазабланди ва: “Мен сени ураман, мени тинч қўй ва бирор нарса дема”, деди. Иброҳим (а.с.) ҳалийм эдилар ва оталарига: “Омон бўл”, мен бу ердан кетаман ва роббимга дуо қиламан”, дедилар.

Иброҳим (а.с.) жуда афсусландилар ва бошқа бир шаҳарга кетишни ва роббиларига ибодат қилиб, одамларни Аллоҳга даъват этишни хоҳладилар.