Феъл замонга далолат қилиб, устига бир иш ёки бир ҳолнинг бўлишини билдирган калима, деган эдик. Шундай бўлгач, ҳар бир феълнинг бир ишловчиси бўлиши керак. Масалан, خَرَجَ.
Бу феълнинг албатта бир чиқувчиси бор. Ўша чиқувчи Муҳаммад ёки Маҳмуд ё бошқалар бўлиши мумкин. Демак, феълни ишловчи ва феъл сабабидан воқеъ бўлган нарсага фоил деб, аталади.
Қайсидир феълларда ишловчиси ҳамда ишланмиши ҳам бор. Масалан, قَطَعَ ни олиб кўрайлик. Бунинг бир кесувчиси бўлгани каби кесилган нарсаси ҳам бор. Ўша кесилган нарса нон, гўшт, тарвуз ва бошқа нарсалар бўлиши мумкин. Шунингдек, جَـالَسَ десак, бунда суҳбат қилувчи бўлгани каби суҳбат қилинган кишиси ҳам бордир.
Агар феълнинг маъноси фоили билан тамом ва тўла бўлса, ўша феълга «лозим» (ўтимсиз), дейилади.
خَرَجَ، قَامَ، جَلَسَ каби.
Мана бу феълларда خَرَجَ مَحْمُودٌ، قَامَ التِّلْمِيذُ، جَلَسَ الْمُعَلِّمُ дейиш билан маъно мукаммал бўлади.
Агар феълнинг маъноси фоил билангина тамом бўлмаса, унга бир мафъул керак бўлса, ўша феълни «мутаъаддий» (ўтимли) феъл, дейилади. قَطَعَ، جَالَسَ каби.
Мана бу феълларда قَطَعَ مَحْمُودٌ، جَالَسَ الْمُعَلِّمُ дейиш билан маъно тамом бўлмайди, балки قَطَعَ مَحْمُودٌ الْبِطِّيخَ، جَالَسَ الْمُعَلِّمُ النَّاظِرَ деб бирор мафъул орттиришга ҳожат тушади.
Танбеҳ: فَعُلَ يَفْعُلُ، اِفْعَلَلَّ، اِفْعَنْلَلَ бобидан бўлган феъллар ҳамма вақт лозим бўлади.
Танбеҳ: فَاعَلَ، اِسْتَفْعَلَ бобидан бўлган феъллар ҳамма вақт мутаъаддий бўлади.
Шунингдек, лозим феълнинг олдига ҳамза келтириб أفْعَلَ бобига кўчирилса ёки иккинчи ҳарфи ташдидли қилиниб فَعَّـلَ бобига кўчирилса, мутаъаддийга айланиб кетади.
29-машқ. Қуйидаги феъллардан лозимнинг остига бир чизиқ, мутаъаддийнинг остига икки чизиқ чизинг.
أكْرَمَ. انْكَسَرَ. قَاتَلَ. قَعَدَ. أقْعَدَ. نَامَ. نَوَّمَ. فَرِحَ. كَسَرَ. فَرَّحَ. اِسْتَخْرَجَ. قَرَأَ. سَأَلَ. ذَهَبَ. أذْهَبَ. اِقْشَعَرَّ. تَدَحْرَجَ. بَعْثَرَ. تَبَعْثَرَ. حَسُنَ. حَزِنَ. أحْزَنَ. شَرُفَ. أخْرَجَ. حَسَّنَ. اِفْعَنسَسَ. زَعْزَعَ. تَسَلْسَلَ. عَلِمَ. عَلَّمَ. أجْلَسَ. قَالَ. فَهِمَ. فَهَّمَ. جَالَسَ.
30-машқ. Қуйидаги жумлалардаги феълларни лозим ва мутаъаддийга ажратинг.
كُلِي طَبِيخَكِ. اِسْتَغْفِرِ اللهَ. نَظَّفَ لِبَاسَهُ. خَرَجْتُ أريدُ مِصْرَ. طَلَعَتِ الشَّمْسُ. اِقْرَأْ دَرْسَـكَ. لاَ تَتَجَاهَـلْ أيُّهَـا الرَّجُـلُ. يَتَضَاحَكُونَ مِنْ كَلاَمِكَ. بَاعَ التَّاجِرُ مَتَاعَهُ. سَافَرْنَا إلَى بُخَارى. لَبِستُ قَلَنْسُوَتِي. سَابَقْتُ كَرِيْمًا. اُنْظُرْ مِنَ الشُّبَّاكِ. عَظِّمِ العُلَمَـاءَ. أكْرِمْ أَبَوَيكَ. أرْسَلْتُ إلَيكَ الْمَكْتُوبَ. لِمَ تَقُومُ. اُقْعُدْ. صَعِدتُ الْجَبَلَ. دَخَلْتُ الْمَسْجِدَ. صَارَعْتُ مُحَمَّدًا. اِسْـتَخْرَجْتَ الْمَعْـدِنَ. مَلِلتُكَ.
31-машқ. Ўттизта феъл келтиринг. Ўнтаси лозим ва йигирматаси мутаъаддий бўлсин.