Мужаррад феъли, деб асл ҳарфлардангина ясалган феълга айтилади. Феълнинг асл ҳарфлари учта ёки тўртта бўлади. Асл ҳарфи учта бўлган феълга «сулосий», асл ҳарфи тўртта бўлган феълга «рубоъий», дейилади. Уч асл ҳарфдангина ясалган феълга «сулосий мужаррад», тўртта асл ҳарфдангина ясалган феълга «рубоъий мужаррад», дейилади.
Сулосий мужаррад уч вазнда келади.
فَعَلَ – خَرَجَ، فَعُلَ – حَسُنَ، فَعِلَ – فَهِمَ каби.
Рубоъий мужаррад ёлғиз бир вазнда келади. فَعْلَلَ – دَحْرَجَ каби.
Мазид феъли, деб феълнинг асл ҳарфлари устига четдан ҳарфлар қўшилган феълга айтилади. Феълнинг асл ҳарфи учта бўлиб, шунинг устига четдан ҳарф қўшилса унга «сулосий мазид», дейилади. Асл ҳарфи тўртта бўлиб, шунинг устига ҳарф орттирилса, «рубоъий мазид», дейилади. Сулосий мазид ўн икки вазнда келади.
| أَفْعَلَ | فَعَّلَ | فَاعَلَ | اِنْفَعَلَ | اِفْتَعَلَ | اِفْعَلَّ | تَفَاعَلَ | تَفَعَّلَ | اِفْعَالَّ | اِسْتَفْعَلَ | اِفْعَوَّلَ | اِفْعَوعَلَ |
| أكْرَمَ | عَلَّمَ | قَاتَلَ | اِنْكَسَرَ | اِكْتَسَبَ | اِحْمَرَّ | تَسَابَقَ | تَعَلَّمَ | اِحْمَارَّ | اِسْتَخْرَجَ | اِجْلَوَّذَ | اِغْرَورَقَ |
16-машқ. Қуйидаги феъллардан мужаррадларнинг остига бир чизиқ, мазидларнинг остига икки чизиқ чизиб ажратинг.
تَعَلَّمَ. عَلِمَ. كَسَبَ. اِكْتَسَبَ. عَلَّمَ. سَابَقَ. سَبَقَ. ذَهَبَ. أذْهَبَ. اِسْتَفْهَمَ. فَهِمَ. جَهِلَ. تَجَاهَلَ. اِنْكَسَرَ. كَـسَرَ. تَزَعْـزَعَ. زَعْزَعَ. خَشُنَ. اِخْشَوشَنَ. حَدِبَ. اِحْدَودَبَ. اِصْفَرَّ.
17-машқ. Қуйидаги феъллардан сулосий мужаррадларнинг устига 1 рақами, сулосий мазидларнинг устига 2 рақами, рубоъий мазидларнинг устига 3 рақамини қўйинг ҳамда вазнларини ёзинг.
اِسْتَمَعَ. تَجَاهَلَ. تَكَبَّرَ. جَهِلَ. تَقَهْقَرَ. سَمِعَ. تَكَلَّمَ. اِحْرَنْجَمَ. عَظَّمَ. كَاتَبَ. كَتَبَ. اِقْعَنْسَسَ. اِبْيَضَّ. اِنْطَلَقَ. تَبَعْثَرَ. تَسَلْسَلَ. كَمُلَ .