الْفِعْلُ: مَا دَلَّ عَلَى مَعْنًى فِى نَفْسِهِ مُقْتَرِنٍ بِأَحَدِ الأَزْمِنَةِ الثَّلاَثَةِ
Таржима: Феъл шундай калимадир ким ўзини нафсидаги маънога далолат қилиб уч замонни бири билан муқтарин бўлади.
Шарҳ: Шу ергача исм ҳақида баҳс юритилди. Чунки у уч қисм калима اسم ва فعل ва حرف ни шарафлисидир. Зеро у ҳам مسند ва مسند إليه бўла олади. Ва ундан фориғ бўлиб, исмдан пастроқ ва ҳарфдан шарафлироқ иккинчи қисм бўлган феълни аҳволини баёнига киришилди. Ҳарфдан шарафлироқ дедик. Чунки феъл مسند бўла олади. Ҳарф эса на مسند ва на مسند إليه бўла олади. Феъл бир калимадир деганда исм ҳам феълга ҳам ҳарфга ҳам шомилдир. دل على معنى فى نفسه билан ҳарф хориж бўлади. Чунки у бир маънога далолат қилади. Лекин у маъно ўзини нафсида эмас. Далолат қилишда бошқага муҳтождир. Муқтарин ибораси билан исм хориж бўлди. Чунки ўз нафсидаги маънога далолат қилса ҳам уч замонни бири билан ҳам муқтарин эмас.
وَمِنْ خَوَاصِّهِ دُخُوْلُ قَدْ وَالسِّيْنِ وَسَوْفَ وَالْجَوَازِمِ وَلُحُوْقُ تَاءِ التَّأْنِيْثِ سَاكِنَةً وَنَحْوِ تَاءِ فَعَلْتَ
Таржима: Феълни машҳур хосиятлардан унга قد ва سين ва سوف ва جازم лар ва сокина таънис (تا)си ва мухотаб ва мухотабаларни (تا) си қўшилишидир.
Шарҳ: قد ҳарфи мозийга кирса حال га яқинлаштиради. Музориъга кирса тақлил маъносида ёки мозийни таҳқиқи учундир. Ва яна феълни хосиятларида سين ва سوف дир. سين яқин истиқболга سوف узоқ истиқболга далолат қилади. Ва яна феълни хосиятларидан жазм қилувчи ҳарфлардир. Буларни баъзилари нафий учун لم ва لما баъзилари талаб учундир, баъзилари наҳий учундир, баъзилари адовати шартиялардир. Ва яна феълни хосиятларидан сокина таънис тосини киришидир. Бу сокина (تا) феълни фоилини муаннаслигини билдиради. Ва у фақат феълга қўшилади. Ва яна феълни хосиятларидан мухотаб ва мухотаба замири бориз мухтаҳаррик, марфуъ (تا) лардир.