اِسْمُ التَّفْضِيْلِ
مَا اشْتُقَّ مِنْ فِعْلٍ لِمَوْصُوْفٍ بِزِيَادَةٍ عَلَى غَيْرِهِ وَ هُوَ أَفْعَلُ وَفَعْلَى
Тафзил исми шундай исмки, у мавсуф учун муштақ қилиниб, фоилиятда ва мафулиятда бошқалардан зиёдалигини билдиради. Ҳамда музаккар учун افعل ва муаннас учун فعلى вазнида келади.
وَشَرْطُهُ أَنْ يُبْنَى مِنْ ثُلاَثِىِّ مُجَرَّدٍ لِيُمْكِنَ البناء (افعل وفعلى)
Таржима: افعل тафзил исмини сулосий мужаррадан биносини шарти уни افعل ва فعلى сийғасини биносини мумкинлигидир. Сулосий мужаррад ва рубоъий мужаррад ва рубоъий мазиддан мутааззирдир (узрлидир).
Шарҳ: Фоилият ва мафулиятда ортиқчаликни баён қилишни хоҳлаганидан сўнг унга махсус сийға қўйилган. Кўпинча افعل، افعلا، افعلو، فعلى، فعليان، فعليات сийғаларидир. Буларга "исми тафзил" ёки "афъала тафзил", деб ном қўйишди. Кўпинча дедик, чунки баъзиларини فعل вазни сийғасида олганлар. Масалан خير منك ва شر منك яъни, اخير منك ва اشر منك каби.
وَلَيْسَ بِلَوْنِ وَلاَ عَيْبٍ لأَنَّ مِنْهُمَا اَفْعَلَ لِغَيْرِهِ
Таржима ва шарҳ: افعل тафзилини яна бир шарти шуки, ўша сулосий мужаррад ранг ва айби бўлмаслиги керак. Чунки у икковида ҳам افعل тафзил вазн борлиги учун бошқа маънода ишлатилади. Яъни унда ортиқчалик маъноси йўқдир. Масалан احمر ва اصفر сийғаларида ортиқчалик йўқдир.
مِثْلُ زَيْدٌ أَفْضَلُ النَّاسِ
Таржима: Зайд одамларни афзалидир. أفضل тафзил исмидир. Уни бир мавсуф учун масдардан иштиқоқ қилганлар. Ўша мавсуфни бошқалардан ортиқчалиги учун. Бу мисолимизда زيد мавсуф أفضل الناس уни мушаббаҳ сифатидир.
فَإِنْ قُصِدَ غَيْرُهُ تُوُصِّلَ إِلَيْهِ بِأَشَدَّ مِثْلُ هُوَ اَشَدَّ مِنْهُ اِسْتِخْراَجًا وَبَيَاضًا وَعَمًى
Таржима: Агар сулосий мужарраддан бошқасини зиёдалиги ва тафзилини баён қилинадиган бўлса уларга أشد ва шунга ўхшаш калималарни васила қиладилар. Ва ундан исми тафзил бино қиладилар.
Масалан: هو أشد منه استخراجا، حمرة، صفرة، عورا، وعمى
Масалан: هو أشد منه استخراجا. Бу ерда استخراج ни тафзили мақсад эди, шунинг учун уни أشد калимасидан тамйиз келтирдилар. Ва هو أشد منه بياضا ва هو أشد منه عمى. Бу ерда учта мисол келтирилди. Бирнчиси сулосий мужарраддан бошқаси учун. Иккинчиси ранг учун. Учинчиси айб учун.
قِيَاسُهُ لِلْفَاعِلِ وَقَدْ جَاءَ لِلْمَفْعُوْلِ نَحْوُ اَعْذَرُ وَالْوَمُ وَاَشْغَلُ وَاَشْهَرُ
Таржима: Исми тафзилни қиёси яъни, уни иштиқоқи исми мафъул учун бўлмасдан исми фоил учундир. Баъзан қиёсга хилоф равишда исми мафъул учун ҳам келгандир. Масалан:
- اعذر маъзурроқ
- الوم маломат қилинганроқ
- اشغل машғулроқ
- اشهر машҳурроқ
وَيُسْتَعْمَلُ عَلَى أَحَدِ ثَلاَثَةِ أَوْجُهٍ اِمَّا مُضَافًا أَوْ بِمِنْ أَوْ مُعَرَّفًا بِاللاَّمِ
Таржима: Исми тафзил уч кўринишни бири билан истеъмол қилинади.
Шарҳ: Биринчиси музоф бўлиб, زيد أفضل الناس каби.
Иккинчиси من билан زيد أفضل من عمرو каби.
Учинчиси муъарраф алиф лом билан زيد الأفضل каби.
فَلاَ يَجُوْزُ زَيْدُ إِنْ الأَفْضَلُ مِنْ عَمْرٍو
Таржима: Ушбу таркиб жоиз эмас.
Шарҳ: Чунки исми тафзил ҳам муъарраф лом билан ва ҳам من билан истеъмол қилингандир. Яъни таърифга хилоф равишда من билан келмоқда.
وَلاَ زَيْدٌ أَفْضَلُ
Таржима: Ушбу таркиб ҳам жоиз эмас.
Шарҳ: Чунки уч кўринишдан ҳеч бири йўқдир.
إِلاَّ أَنْ يُعْلَمَ
Таржима: Фақат مفضل عليه маълум бўлса.
Шарҳ: масалан الله اكبر лафзи аслида الله أكبر من كل شىء
مفضل عليه - الله
اسم تفضيل – أكبر
من – محذوف
مفضل منه - من كل شي
дир. Яъни, Аллоҳ хамма нарсадан буюкдир.
فَإِذَا أُضِيْفَ فَلَهُ مَعْنِيَانِ
Таржима: Ҳар қачон исми тафзил изофа билан мустаъмал бўлса унда уни икки маъноси бор бўлади.
أَحَدُهُمَا وَ هُوَ الأَكْثَرُ أَنْ تُقْصَدَ بِهِ الزِّيَادَةُ عَلَى مَنْ اُضِيْفَ إِلَيْهِ فَيُشْتَرَطُ أَنْ يَكُوْنَ مِنْهُمْ مِثْلُ زَيْدٌ أَفْضَلُ النَّاسِ
Таржима: Улардан бири истеъмолда кўпроқдир. Ўша билан музофун илайҳидан зиёдаликни қасд қилинади. Ва ўша мавсуф маъмулига дохил бўлиб, улар билан асли маънода шерик бўлиши шарт қилинади.
Масалан: زيد أفضل الناس زيد – الناس، дандир. Ва улар билан фазлда шерикдир. Аммо фазлни зиёдати билан мумтоздир.
فَلاَ يَجُوْزُ يُوْسُفُ أَحْسَنُ اِخْوَتِهِ لِخُرُوْجِهِ عَنْهُمْ بِإِضَافَتِهِمْ إِلَيْهِ
Таржима: Демак ушбу сабабдан يوسف أحسن اخوته жоиз эмас. Чунки اخوة Юсуф (а.с) қайтадиган замирга изофадир. Юсуф (а.с) ихватга дохил эмасдир. Худди шунингдек الملك أفضل الناس фаришталар одамлардан афзалдир. Малак инсон зотидан эмас.
وَ الثَّانِى أَنْ تُقْصَدَ زِيَادَةٌ مُطْلَقَةٌ وَيُضَافُ لِلتَّوْضِيْحِ
Таржима: Икинчиси исми тафзил билан мутлақ зиёдалик қасд қилинса, изофа билан фақат ойдинлик қасд қилинади қасд қилинади.
فَيَجُوْزُ يُوْسُفُ أَحْسَنُ اِخْوَتِهِ
Таржима: Мутлақ зиёдалик қасд қилиниши сабабидан يوسف أحسن اخوته таркиби жоиздир. Яъни, يوسف ака-укаларига мансуб бўлиб, аҳсаният сифати бордир.
وَيَجُوْزُ فِى الأَوَّلِ الإِفراَدُ وَالْمُطَابَقَةُ لِمَنْ هُوَ لَهُ
Таржима: Аввалги навъ яъни, исми тафзил билан музофун илайҳидан зиёдаликни қасд қилиш билан исми тафзил уни сифати бўлган зот (яъни мавсуф) билан муфрад келиши ҳам ва мутобиқ келиши ҳам мумкин.
Мисоллар;
| زيد أفضل الناس | زيد افضل الناس الزيدان أفضلا الناس الزيدان أفضل الناس |
الزيدون أفضلوا الناس الزيدون أفضل الناس
| هند فضلى النساء | هند أفضل الناس |
| والهندان فضلياهن | الهندان أفضل الناس |
| والهندات فضلياتهن | الهندات أفضل الناس |
исми тафзил муфрад ва музаккар.
وَأَمَّا الثَّانِىْ وَالْمُعَرَّفُ بِاللاَّمِ فَلاَ بُدَّ مِنَ الْمُطَابَقَةِ
Таржима: Аммо аввалги навъ билан яъни изофадан мутлақ зиёдаликни қасд қилишлик алиф лом билан муъарраф бўлган исми тафзил билан мавсуф мутобиқ бўлиши шартдир.
Мисолар.
زيد أفضل الناس
الزيدان أفضلا الناس
الزيدون أفضلو الناس
زيد الأفضل
الزيد الأفضلان
الزيد والأفضلون
Яъни сифат билан мавсуф мувофиқдирлар.
وَالَّذِىْ بِمِنْ مُفْرَدٌ مُذَكَّرٌ لاَ غَيْرُ
Таржима: من калимаси билан мустаъмал бўлган исми тафзил фақат муфрад ва музаккар бўлади халос.
Мисоллар;
هند أفضل من عمرو زيد أفضل من عمرو
والهندان أفضل من عمرو الزيدان أفضل من عمرو
والهندون أفضل من عمروا لزيدون أفضل من عمرو
وَلاَ يَعْمَلُ فِى مُظْهَرٍ إِلاَّ إِذَا كَانَ صِفَةً لِشَئٍ وَهُوَ فِى الْمَعْنَى لِمُسَبِّبٍ مُفَضَّلِ بِاِعْتِبَارِ الأَوَّلِ عَلَى نَفْسِهِ بِاِعْتِبَارِ غَيْرِهِ مَنْفِيًّا
Таржима ва шарҳ: Исми тафзил зоҳир исмга амал қила олмайди. Аммо қуйидаги ҳолларда ва шартлардагина ўзини фоилини рафъ қилади. Ҳолбуки ўша исми тафзил маъно жиҳатидан аввалги этибор билан (яъни лафз томонини этибор билан) мусаббаб муфаззални сифати бўлиб ва иккинчи этибор билан (яъни маъно томони этибор билан) манфий, муфаззал алайҳини сифати бўлса, шундагина исми тафсил ўз фоилини рафъ қилади. Чунки исми тафсил “аҳсану” ҳасуна фэли маносида амал қилади.
مِثْلُ مَا رَأَيْتُ رَجُلاً أَحْسَنَ فِى عَيْنِهِ الْكُحْلُ مِنْهُ فِى عَيْنِ زَيْدٍ
Таржима: Зайдни кўзидаги сурмадан кўра чиройлироқ сурмани ҳеч бир кишини кўзида кўрмадим.
Шарҳ: احسن исми тафзил лафзда شيء ни яъни, رجلا ни сабабий сифати бўлиб, маънода эса رجلا ни мусаббабини яъни, мутааллиқи бўлган кўзни сурмасини сифати бўлиб, ҳар икки ҳолатда ҳам исми тафзил манфий бўлмоқда. Шу сабабдан исми тафзил ўзини фоили исми зоҳирни рафъ қилмоқда. Демак احسن ҳасби зоҳир билан رجلا ни сифатидир. Ҳолбуки ҳасби маъно билан رجلا ни мусаббабини яъни, رجل ни кўзини сурмасини сифатидир. الكحل Ражулун ва Зайд ни кўзлари ўртасида муштаракдир. Ва ражулни кўзига нисбатан مفضل ва Зайдни кўзига нисбат عليه مفضل дир. Ҳар қачон исми тафзил манфий бўлса феъл маъносида бўлади.
لأَنَّهُ بِمَعْنَى حَسُنَ
Таржима: Шунинг учун у (حَسُنَ (احسن маъносидадир.
Шарҳ: Ҳар қачон ушбу шартлар мавжуд бўлса исми тафзил حَسُنَ، أحسن феъл каби бўлади.
مَعَ أَنَّهُمْ لَوْ رَفَعُوْا لَفَصَلُوْا بَيْنَ أَحْسَنَ وَمَعْمُوْلِهِ بِاَجْنَبِيٍّ هُوَ الْكُحْلُ
Таржима: Шу билан бирга наҳв олимлари أحسن ни рафъ билан ўқисалар أحسن билан уни маъмули (عين زيد) ўртасига ажнабий билан ажратадилар. Ўша ажратилган الكحل дир.
وَلَكَ أَنْ تَقُوْلَ أَحْسَنَ فِى عَيْنِهِ الْكُحْلُ مِنْ عَيْنِ زَيْدٍ
Таржима: Сен учун ما رأيت رجلا أحسن فى عينه الكحل من عين زيد дейишлик жоиздир. Чунки бу таркиб аввалги таркибдан хосроқдир. Яъни, منه فى ўрнига من билан кифоя қилинди.
فَإِنْ قَدَّمْتَ ذِكْرَ الْعَيْنِ قُلْتَ مَا رَأَيْتُ كَعَيْنِ زَيْدٍ أَحْسَنَ فِيْهَا الْكُحْلُ
Таржима: Агар сен عين زيد ни исми тафзилдан олдин келтирсанг ما رأيت كعين زيد أحسن فيها الكحل
Таржима: Зайдни кўзидагидек сурма чиройли кўзни кўрмадим дейсан. Яна ҳам хосроқ бўлди. من калимаси икки ҳарф уни ўрнига бир (ك) ҳарфи билан кифоя қилинди.
مِثْلُ مررت على وادى السباع وَلاَ أَرَى كَوَادِى السّبَاعِ حِيْنَ يَظْلُمِ وَادِيًا. أَقَلَّ بِهِ رَكْبٌ اَنَؤْةُ تَايَّةً وَاَخْوَفَ اِلاَّ مَا وَقَى اللهُ سَارِيًا
Маъноси: 1. Йиртқичлар водийсидан ўтдим ваҳоланки уларни кўрмадим. 2. Йиртқичлар водийсики қоп-қора зулматга чўккан эди. 3. У водийдан суворийлар оҳисталик билан келар эди. 4. Бундай қўрқинчлироқ водийни кўрмадим фақат Аллоҳ сақласа ўтувчиларни кўрдим.
Бу байтда шоир завоидларни ҳазф қилиб, қисқа ибора билан адо этганлар. Ва исми тафзил исми зоҳирга амал қилган. Бу шеърда маҳалли шоҳид أقل исми тафзилдир. Зоҳиран водийни сифати ва "маънан ракубун"ни сифати яъни, мусаббабини сифати. Шу боисдан исми зоҳир ركب ни фоилият билан рафъ қилмоқда.