وَهِيَ تَدْخُلُ عَلَى اسْمَيْنِ، ثَانِيْهُمَا عِبَارَةٌ عَنِ الأَوَّلِ وَتَنْصِبُهُمَا مَعًا وَهِيَ سَبْعَةُ أَفْعَالٍ:
- ثَلاَثَةٌ مِنْهَا للشَّكِّ.
1) ظَنَنْتُ، نَحْوُ: ظَنَنْتُ زَيْدًا قَائِمًا.
- وَقَدْ يَكُونُ بِمَعْنَى اتَّهَمْتُ، فَلاَ تَنْصِبُ إلاَّ اسْمًا وَاحِدًا.
2) وَحَسِبْتُ نَحْوُ: حَسِبْتُ زَيْدًا عَابِدًا.
3) وَخلْتُ نَحْوُ: خِلْتُ زَيْدًا كَرِيْماً.
- وَثَلاَثَةٌ مِنْهَا لِلْيَقِينِ:
4) عَلِمْتُ نَحْوُ: عَلِمْتُ زَيْدًا عَالِمًا.
- وَقَدْ يَكُونُ بِمَعْنَى عَرَفْتُ فَلاَ تَنْصِبُ إلاَّ اسْمًا وَاحِدًا.
5) وَوَجَدْتُ نَحْوُ: وَجَدْتُ زَيْدًا حَاضِرًا.
- وَقَدْ يَكُونُ بِمَعْنَى أَصَبْتُ، فَلاَ تَنْصِبُ إلاَّ اسْمًا وَاحِدًا.
6) وَرَأَيْتُ نَحْوُ: رَأَيْتُ زَيْدًا قَائِمًا.
- وَقَدْ يَكُونُ بِمَعْنَى أَبْصَرْتُ فَلاَ تَنْصِبُ إلاَّ اسْمًا وَاحِدًا.
- وَوَاحِدٌ مِنْهَا يَكُونُ تَارَةً بِمَعْنَى عَلِمْتُ وَتَارَةً بِمَعْنَى ظَنَنْتُ، يُعْلَمُ بِالْقَرِيْنَةِ.
7) وَهُوَ زَعَمْتُ نَحْوُ: زَعَمْتُ زَيْدًا إنْسَانًا، وَزَعَمْتُ زَيْدًا كَرِيْماً.
ЎН УЧИНЧИ ТУР
ШАК ВА ИШОНЧ ФЕЪЛЛАРИ
Улар “қалб феъллари”, деб номланади.
Бу феъллар иккита исмга киради. Уларнинг иккинчиси аввалгисидан иборат бўлади ва иккисини биргаликда насб қилишади. Улар еттитадир.
Учтаси шак учун келади.
1. “ ظَنَنْتُ ” – гумон қилдим. Масалан:
ظَنَنْتُ زَيْدًا قَائِمًا
Маъноси: Зайдни тик турган деб гумон қилдим.
– “ ظَنَنْتُ ” гоҳида “ اتَّهَمْتُ ” яъни “айбладим” маъносида ҳам келади. Шунда фақат битта исмни насб қилади. (Яъни унинг фақат бир исмни насб қилганлигидан “ айбладим” маъносида эканлиги билинади).
2. “ حَسِبْتُ ” – ҳисобладим. Масалан:
حَسِبْتُ زَيْدًا عَابِدًا
Маъноси: Зайдни ибодат қилувчи деб ҳисобладим.
3. “ خِلْتُ ” – ҳаёл қилдим. Масалан:
خِلْتُ زَيْدًا كَرِيْماً
Маъноси: Зайдни сахий деб хаёл қилдим.
Учтаси ишонч учун келади.
4. “ عَلِمْتُ ” – билдим. Масалан:
عَلِمْتُ زَيْدًا عَالِمًا
Маъноси: Зайдни олим деб билдим.
– Гоҳида “ عَلِمْتُ ” “ عَرَفْتُ ” яъни “танидим” маъносида ҳам келади. Шундай ҳолатда фақат битта исмни насб қилади. (Яъни унинг фақат бир исмни насб қилганлигидан “танидим” маъносида эканлиги билинади).
5. “ وَجَدْتُ ” – топдим. Масалан:
وَجَدْتُ زَيْدًا حَاضِرًا
Маъноси: Зайдни ҳозир эканини топдим.
– Гоҳида “ وَجَدْتُ ” “ أَصَبْتُ ” яъни “етишдим” маъносида ҳам келади. Шундай пайтда фақат битта исмни насб қилади. (Яъни унинг фақат бир исмни насб қилганлигидан “етишдим” маъносида эканлиги билинади).
6. “ رَأَيْتُ ” – кўрдим. Масалан:
رَأَيْتُ زَيْدًا قَائِمًا
Маъноси: Зайдни тик турганини кўрдим.
– Гоҳида “ رَأَيْتُ ” “ أَبْصَرْتُ ” яъни “сездим” маъносида ҳам келади. Шундай пайтда фақат битта исмни насб қилади. (Яъни унинг фақат бир исмни насб қилганлигидан “сездим” маъносида эканлиги билинади)
Булардан қолган биттаси “ زَعَمْتُ ” эса, гоҳида “билдим” маъносида ва гоҳида “гумон қилдим” маъносида ҳам келади. Уни атроф маъносидан билинади.
7. У “ زَعَمْتُ ” – деб ҳисобладим. Масалан:
زَعَمْتُ زَيْدًا إنْسَانًا
Маъноси: Зайдни инсон деб билдим.
Ёки:
زَعَمْتُ زَيْدًا كَرِيْماً
Маъноси: Зайдни саҳий деб гумон қилдим.