27-дарс: النَّوْعُ الثَّانِي عَشَرَ

Наҳв · Нахв (синтаксис) · 38–39-бетлар

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

أَفْعَالُ الْمَدْحِ وَالذَّمِ تَرْفَعُ الإسْمَ الْجِنْسَ مُعَرَّفًا باللاَّمِ أوِ الْمُضَافِ إِلَى الْمُعَرَّفِ بِهَا أَوْ مُضْمَرًا مُمَيَّزًا بِنَكْرَةٍ مَنْصُوبَةٍ وَهِيَ أَرْبَعَةُ أَفْعَالٍ:

1) نِعْمَ لِمَدْحِ العَامِ نَحْوُ: نِعْمَ الرَّجُلُ زَيدٌ، وَنِعْمَ غُلاَمُ الرَّجُلِ زَيدٌ، وَنِعْمَ رَجُلاً زَيْدٌ.

2) وَبِئْسَ لِذَمِّ العَامِ نَحْوُ: بِئْسَ الرَّجُلُ زَيْدٌ، وَبِئْسَ غُلاَمُ الرَّجُلِ زَيْدٌ، وَبِئْسَ رَجُلاً زَيدٌ.

3) وَحَبَّذَا وَهُوَ مِثْلُ نِعْمَ، نَحْوُ: حَبَّذَا الرَّجُلُ زَيْدٌ.

4) وَسَاءَ وَهُوَ مِثْلُ بِئْسَ، نَحْو: سَاءَ الرَّجُلُ زَيدًا.

ЎН ИККИНЧИ ТУР МАҚТАШ ВА ЁМОНЛАШ

ФЕЪЛЛАРИ

Улар “ ال ” (алиф-лом) билан маърифа бўлган исми жинсни ёки “ ال ” (алиф-лом) билан маърифа бўлган исми жинсга музоф бўлганни ёки накра билан мансуб бўлган тамйиз ҳолатидаги замирни рафъ қилади.

Улар тўртта феълдир.

1. “ نِعْمَ ” умумий мақтов учун келади. Масалан:

Зайд қандай ҳам яхши киши نِعْمَ الرَّجُلُ زَيدٌ - Кишининг ғуломи Зайд қандай ҳам яхши وَنِعْمَ غُلاَمُ الرَّجُلِ زَيدٌ -

У Зайд киши сифатида қандай ҳам яхши وَنِعْمَ رَجُلاً زَيْدٌ -

2. “ بِئْسَ ” умумий ёмонлаш учун келади. Масалан:

Зайд қандай ҳам ёмон киши بِئْسَ الرَّجُلُ زَيْدٌ - Кишининг ғуломи Зайд қандай ҳам ёмон وَبِئْسَ غُلاَمُ الرَّجُلِ زَيْدٌ -

У Зайд киши сифатида қандай ҳам яхши وَبِئْسَ رَجُلاً زَيدٌ -

3. “ حَبَّذَا ” “ نِعْمَ ”нинг ўзидир. Масалан:

حَبَّذَا الرَّجُلُ زَيْدٌ

Маъноси: Зайд қандай ҳам яхши киши.

4. “ سَاءَ ” “ بِئْسَ ”ни ўзидир. Масалан:

سَاءَ الرَّجُلُ زَيدًا

Маъноси: Зайд қандай ҳам ёмон киши.