وَهِيَ سِتَّةُ أَحْرُفٍ تُسَمَّى الْحُرُوفَ الْمُشَبَّهَةَ بِالفِعْلِ.
1) فَإِنَّ لِتَحْقِيقِ مَضْمُونِ الْجُمْلَةِ: إنَّ زَيدًا مُنْطَلِقٌ.
2) وَأَنَّ لِتَحْقِيقِ مَضْمُونِ الْجُمْلَةِ أَيْضًا نَحْوُ: بَلَغَنِي أَنَّ زَيْدًا ذَاهِبٌ.
3) وَكَأَنَّ لِلتَّشْبِيهِ نَحْوُ: كَأَنَّ زَيْدًا الأَسَدُ.
4) وَلَكِنَّ لِلإِسْتِدْرَاكِ، وَهِيَ تَقَعُ بَيْنَ الكَلاَمَيْنِ الْمُتَغَائِرَينِ نَفْيًا وَإِثْبَاتًا نَحْوُ: مَا جَأَنِي زَيْدٌ لَكِنَّ عَمْرًا حَاضِرٌ وَجَأَنِي زَيْدٌ وَلَكِنَّ عَمْرًا لَمْ يَجِيءْ.
5) وَلَيْتَ لِلتَّمَنِّي، وَهِيَ تَقَعُ فِي الْمُمْكِنِ وَالْمَحَالِ نَحْوُ: لَيْتَ زَيْدًا عَابِدٌ وَلَيْتَ الشَّبَابَ يَعُودُ.
6) وَلَعَلَّ للتَّرَجِّي، وَهِيَ لاَ تَقَعُ إلاَّ فِي الْمُمْكِنِ، نَحْوُ: لَعَلَّ زَيْدًا عَابِدٌ. وَتَلْحَقُهَا مَا الكَافَّةُ فَتُلْغَى عَنِ العَمَلِ وَارتَفَعَ الإسْمَانِ نَحْوُ قَوْلِهِ تَعَالَى: إنَّماَ اللهُ إلهٌ وَاحِدٌ. وَكَقَولِكَ: إِنَّماَ زَيْدٌ مُنْطَلِقٌ.
ИККИНЧИ ТУР ИСМНИ НАСБ, ХАБАРНИ РАФЪ
ҚИЛАДИГАН ҲАРФЛАР
Улар олтита ҳарфдир. Буларни “Феълга ўхшовчи ҳарфлар”, деб номланади.
1. “ إنَّ ” жумланинг мазмунини ҳақиқатлаш, таъкидлаш учун келади. Масалан:
إنَّ زَيدًا مُنْطَلِقٌ
Маъноси: Ҳақиқатда Зайд кетувчидир.
2. “ أَنَّ ” ҳам жумланинг мазмунини ҳақиқатлаш, таъкидлаш учун келади. Масалан:
بَلَغَنِي أَنَّ زَيْدًا ذَاهِبٌ
Маъноси: Менга етиб келдики, албатта Зайд кетувчидир.
3. “ كَأَنَّ ” ўхшатиш учун келади. Масалан:
كَأَنَّ زَيْدًا الأَسَدُ
Маъноси: Гўёки Зайд шер кабидир.
4. “ لَكِنَّ ” дарак бериш учун келади. У бир хил бўлмаган, манфий ва мусбат каломнинг орасида воқеъ бўлади. Масалан:
مَا جَأَنِي زَيْدٌ لَكِنَّ عَمْرًا حَاضِرٌ
وَجَأَنِي زَيْدٌ وَلَكِنَّ عَمْرًا لَمْ يَجِيءْ
Маъноси:
Зайд келмади лекин Амр келди.
Зайд келди лекин Амр келмади. “ أَنَّ ” эса сўз ўртасида келади.
“ إنَّ ”ва “ أَنَّ ”нинг маъно жиҳатдан ҳеч қандай фарқи йўқ. Фақат “ إنَّ ” сўз бошида келса,
5. “ لَيْتَ ” орзу учун келиб, орзу эса мумкин ва мумкин эмас нарсаларда ҳам қилинаверади. Масалан:
لَيْتَ زَيْدًا عَابِدٌ
وَلَيْتَ الشَّبَابَ يَعُودُ
Маъноси:
Кошки Зайд ибодат қилувчи бўлса.
Кошки йигитлик қайтиб келса.
6. “ لَعَلَّ ” ҳарфи умид учун келади. У фақат содир бўлиши мумкин нарсаларда воқеъ бўлади. Масалан:
لَعَلَّ زَيْدًا عَابِدٌ
Маъноси: Шоядки Зайд ибодат қилувчи бўлса.
Ушбу ҳарфларга “ مَا الكَافَّةُ ” (яъни тўхтатиб қўювчи ма) қўшилса, уларнинг амалини бекор қилиб қўяди. Натижада икки исм ҳам рафъ бўлади. Аллоҳ таолонинг сўзидаги:
إنَّماَ اللهُ إلهٌ وَاحِدٌ
Маъноси: “...Албатта, Аллоҳ ягона Илоҳдир, ўзга эмас...”, каби.
Ёки сенинг сўзингдаги
إِنَّماَ زَيْدٌ مُنْطَلِقٌ
Маъноси: “Албатта, Зайд кетувчидир”, каби.