16-дарс: (16-17) وَخَلاَ وَعَدَا

Наҳв · Нахв (синтаксис) · 17–18-бетлар

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

لِلإِسْتِثْنَاءِ نَحْوُ: جَأَنِي القَوْمُ خَلاَ زَيْدٍ وَعَدَا زَيْدٍ. وَيَجُوزُ خَلاَ زَيْدًا وَعَدَا زَيْدًا فَكَانَا فِعْلَيْنَ، وَإِذَا دَخَلَ عَلَيْهِمَا مَا، لاَ يَكُونَانِ إلاَّ فِعْلَيْنِ نَحْوُ: جَأَنِي القَوْمُ مَا خَلاَ زَيْدًا وَمَا عَدَا زَيْدًا.

“ خَلاَ ” ва “ عَدَا ” ҳарфлари;

Бу икки ҳарф истисно қилиб, ажратиш учун келади. Масалан:

جَأَنِي القَوْمُ خَلاَ زَيْدٍ وَعَدَا زَيْدٍ

Маъноси: Менинг олдимга Зайддан ташқари ва Зайддан бошқа қавмнинг барчаси келди.

خَلاَ زَيْدًا وَعَدَا زَيْدًا деб насб қилиб ўқиш ҳам жоиздир. Шунда у иккиси феъл бўлади.

Маъноси: Зайдни ташлаб ва холий қолдириб...

Агар икковига مَا кирса фақат феъл бўлади. Масалан:

جَأَنِي القَوْمُ مَا خَلاَ زَيْدًا وَمَا عَدَا زَيْدًا

Маъноси: Менинг олдимга қавм Зайдни ташлаб ва Зайдни холий қолдириб келди.

Жар ҳарфларининг байти:

بَاءُ،تَاءُ،كَافُ،لاَمُ،وَاوُ،مُنْذُ،مُذْ،خَلاَ،رُبَّ،حَاشَا،مِنْ،عَدَا،فِي،عَنْ،عَلَى،حَتَّى،إِلَى.