20-дарс: Залун

ذ

Китобат ва имло · Письмо · 30–31-бетлар

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

(Залун) – араб алифбосининг тўққизинчи ҳарфи бўлиб, унинг товуши ўзбек тилида йўқ.

Махражи – тилнинг икки тарафи ва олдинги икки устки тишлар ораси. У танглай олди сирғалувчиси, жарангли ва шовқинли.

(Зал) ذ ҳарфини тўғри талаффуз қилиш учун тилни “Са” ث ҳарфининг талаффузи каби бўлиши талаб этилади. Ягона фарқ – товушнинг иштироки.

(Зал) ذ ҳарфи ёзувда ўзидан кейинги ҳарфга уланмайдиган олти ҳарфдан биридир.

(Зал) ذ ҳарфи икки хил кўринишли ҳарф ҳисобланади.

алоҳидаохири
ذـذ
ذِئْبٌбўри
نَافِذَةٌдераза
فَخِذٌсон
مُشَعْوِذٌмасхарабоз

Ёдлаш учун қўшимча луғатлар:

ذُبَابَةٌпашша
ذَهَبٌолтин
ذُرَةٌжўхори
ذِرَاعٌтирсак
ذَيْلٌдум

1. Қуйидаги ҳарфлардан сўз тузинг.

2. Қуйидаги сўзларни араб тилида ёзинг.

3. Нуқталар ўрнига мос ҳарфни қўйинг.

4. Қуйидаги сўзларни ўзбек тилига таржима қилинг: