(Раун) – араб алифбосининг ўнинчи ҳарфи бўлиб, биз ўрганаётган араб тилида ягона титровчи ҳарф саналади. Талаффузи ўзбек тилидаги “р” га ўхшаш, бироқ араб тилидаги (Ра) ر ҳарфи қаттиқроқ ва тил учи титраш билан фарқланади.
Махражи – тил учи ва қисман тил ўртаси. Қаттиқ танглайга урилиб чиқади.
(Ра) ر ҳарфи ўзидан кейинги ҳарфга бирикмай ёзиладиган олти ҳарфдан биридир. Ёзилиши сатр устидан бошланиб, сатр остида тугайди. (Ра) ر ҳарфи икки хил кўринишда бўлади.
| алоҳида | охири |
| ر | ـر |
| رَأْسٌ | бош |
| كُرَةٌ | тўп |
| نَسْرٌ | бургут |
| حِمَارٌ | эшак |
Ёдлаш учун қўшимча луғатлар:
| رِجْلٌ | оёқ |
| رَمْلٌ | қум |
| رَايَةٌ / عَلَمٌ | байроқ |
| رُكْبَةٌ | тизза |
| رَخِيصٌ | арзон |
1. Қуйидаги ҳарфлардан сўз тузинг.
2. Қуйидаги сўзларни араб тилида ёзинг.
3. Нуқталар ўрнига мос ҳарфни қўйинг.
4. Қуйидаги сўзларни ўзбек тилига таржима қилинг:
5. "ذ" ҳарфи қанташган 5 та сўз ёзинг:
6. "ر" ҳарфи қанташган 5 та сўз ёзинг: