(Ҳаун) – араб алифбосининг йигирма еттинчи ҳарфи бўлиб, у ўзбек тилидаги (масалан: “ҳозир”, “ҳикоя”, “ҳисоб” деган сўзлардаги) “ҳ” товушига ўхшашдир. Бу ҳарфнинг талаффузи, ўта юмшоқ қилиниб, ҳеч қандай тўсиққа учрамасдан, чиқиши керак. Шовқинли ва жарангсиз ҳамда сирғалувчи ундош бўлиб, бу ҳарф яна “ҳойи ҳавваз” деб ҳам юритилади.
Махражи – халқумнинг энг қуйи қисми, яъни ичкарисидир.
(Ҳа) ه ҳарфи ёзувда ўзидан олдинги ва кейинги ҳарфларга уланиб ёзилади.
(Ҳа) ه ҳарфи тўрт хил кўринишлидир.
| алоҳида | охири | ўрта | боши |
| ه | ـه | ـهـ | هـ |
| هِلاَلٌ | янги ой |
| زَهْرِيَّةٌ | гулдон |
| وَجْهٌ | юз |
| وُجُوهٌ | юзлар |
Ёдлаш учун қўшимча луғатлар:
| هَاتِفٌ | телефон |
| هَرَمٌ | пирамида |
| هُدْبٌ | киприк |
| هَدِيَّةٌ | совға |
| هَوَاءٌ | ҳаво |
1. Қуйидаги ҳарфлардан сўз тузинг.
2. Қуйидаги сўзларни араб тилида ёзинг.
3. Нуқталар ўрнига мос ҳарфни қўйинг.