37-дарс: Вавун

و

Китобат ва имло · Письмо · 63–65-бетлар

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

(Вавун) – араб алифбосининг йигирма олтинчи ҳарфи бўлиб, у ўзбек тилидаги “в” кабидир. Жарангли ва сирғалувчи товуш бўлиб, махражи – икки лабнинг бир оз очилишида содир бўлади.

(Вав) و ҳарфи ёзувда ўзидан кейинги ҳарфга уланмайдиган олти ҳарфдан биридир.

(Вав) و ҳарфи икки хил кўринишлидир.

алоҳидаохири
وـو
وِسَادَةٌёстиқ
مَوزٌбанан
دَلْوٌчелак
جَرْوٌкучукча

Ёдлаш учун қўшимча луғатлар:

وَرْدَةٌатиргул
وَرَقٌбарг
وَسَطٌўрта
وَزَّةٌғоз
وَلَدٌбола

1. Қуйидаги ҳарфлардан сўз тузинг.

2. Қуйидаги сўзларни араб тилида ёзинг.

3. Нуқталар ўрнига мос ҳарфни қўйинг.