5-дарс: البَابُ الرَّبِعُ

Сарф · Сарф (морфология) · 4–5-бетлар

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

وَإِنْ كَانَ مَاضِيهِ عَلَى فَعِلَ، مَكْسُورَ الْعَيْنِ فَمُضَارِعُهُ يَفْعَلُ بِفَتْحِ الْعَيْنِ، نَحْوُ: عَلِمَ يَعْلَمُ.

Масалан, سَأَلَ – يَسْأَلُ، مَنَعَ يَمْنَعُ каби. أَبَى – يَأْبَى эса шозз (юқоридаги қоидага зид равишда кам учрайдиган)дир.

Агар қўшимчасиз учлик (феъл)нинг мозийси فَعِلَ бўлиб, ъайни касралик бўлса, музореъсининг ъайни фатҳалик бўлади.

Масалан, عَلِمَ – يَعْلَمُ каби.

وَقَدْ يَجِيءُ عَلَى يَفْعِلُ بِكَسْرِ الْعَيْنِ، إِذَا كَانَ مِثَالاً نَحْوُ: وَرِثَ يَرِثُ إِلاَّ مَا شَذَّ نَحْوُ: حَسِبَ يَحْسِبُ وَأَخَوَاتُهُ نَعِمَ يَنْعِمُ.

Гоҳида эса ъайни касралик бўлган يَفْعِلُ (вазнида) келади, агар мисол (“фо” баробарида ҳарф иллат келган феъл) бўлса.

Масалан, وَرِثَ – يَرِثُ каби.

Шозз (кам учрайдиган) бўлгани бундан мустаснодир.

Масалан, حَسِبَ – يَحْسِبُ ва унинг шериклари نَعِمَ – يَنْعِمُ каби.