2-дарс: الْمَعْنِيُّ بِالسَّالِمِ عِنْدَ الصَّرْفِيِّينَ

Сарф · Сарф (морфология) · 2–3-бетлар

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

وَنَعْنِي بِالسَّالِمِ: مَا سَلِمَتْ حُرُوفُهُ الْأَصْلِيَّةُ الَّتِي تُقَابِلُ بِالفَاءِ وَالعَيْنِ وَاللاَّمِ مِنْ حُرُوفِ العِلَّةِ وَالْهَمْزَةِ وَالتَّضْعِيفِ.

Сўнгра феъл "сулосий" (учлик) ва "рубоъий" (тўртликка) бўлинади.

Буларнинг ҳар-бири ё "мужаррад" (қўшимчасиз) ёки "мазид" (қўшимчали) бўлади.

Буларнинг ҳар-бири соғлом ёки носоғлом бўлади. Соғлом деганда فعل нинг “фо”си, “ъайн”и, “лом”и баробарида иллатли ҳарф, ҳамза ва музоъафлардан соғлом бўлганидир.

– و-ا-ي ҳарфларни иллатли ҳарфлар дейилади.

– Ҳамзалик деганда أَخَذَ،سَألَ،قَرَأ каби калиманинг аввали ёки ўртаси ёки охирида ҳамза келган сўзга айтилади.

– Музоъаф икки қисмга бўлинади:

أ ) Музоъафи сулосий.

ب ) Музоъафи рубоъий.

Музоъафи сулосий فعل нинг – ع ва ل ҳарфлари ўрнида бир хил жинсдаги икки ҳарф бўлган калимадир.

Масалан: فَرْرٌ (қочмоқ) ва فَرَرَ (қочди) каби فَعْلٌ ва فَعَلَ вазнида.

Музоъафи рубоъий – ف си билан аввалги ل и, ع ни билан иккинчи ل и ўрнида бир турдаги икки ҳарф бўлган калимадир.

Масалан: زَلْزَلٌ (қимирлатмоқ) ва زَلْزَلَ (қимирлатди) каби فَعْلَلٌ ва فَعْلَلَ вазнида.