13-дарс: الْفِعْلُ الْمُضَارِعُ

Сарф · Сарф (морфология) · 13–15-бетлар

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

وَأَمَّا الْمُضَارِعُ فَهُوَ مَا كَانَ فِي أَوَّلِهِ إِحْدَى الزَّوَائِدِ الْأَرْبَعِ، وَهِيَ: الْهَمْزَةُ، وَالنُّونُ، وَاليَاءُ، وَالتَّاءُ، فَتَجْمَعُهَا: "أَنَيْتَ" أوْ "أَتَينَ" أَوْ "نأْتِي".

فَالْهَمْزَةُ لِلْمُتَكَلِّمِ وَحْدَهُ، وَالنُّونُ لَهُ إِذَا كَانَ مَعَهُ غَيْرُهُ، وَالتَّاءُ لِلْمُخَاطَبِ مُفْرَدًا، أَوْ مُثَنًّى، أَوْ مَجْمُوعًا، مُذَكَّرًا كَانَ، أَوْ مُؤَنَّثًا.

وَلِلْغَائِبَةِ الْمُفْرَدَةِ، وَلِمُثَنَّاهَا.

وَالْيَاءُ لِلْغَائِبِ الْمُذَكَّرِ، مُفْرَدًا، أَوْ مُثَنًّى، أَوْ مَجْمُوعًا،َ وَلجِمْعِ الْمُؤَنَّثِ الْغَائِبَاتِ.

وَهُوَ يَصْلُحُ لِلْحَالِ، وَالإِسْتِقْبَالِ، تَقُولُ: يَفْعَلُ الْآنَ، وَيُسَمَّى حَالاً وَحَاضِرًا أَوْ يَفْعَلُ غَدًا وَيُسَمَّى مُسْتَقْبَلاً.

Аммо музореъ феълида эса, унинг аввалида қўшимча тўртта ҳарфдан бири бўлади. Ана бу ҳарфлар “ҳамза”, “нун”, “йа” ва “та”лардир.

Сен уни бирлаштириб "أَنَيْتَ" ё "أَتَينَ" ёки "نَأْتِي" дейсан.

Ушбу “ҳамза” мутакаллим (биринчи шахс)нинг ёлғиз ўзи учун бўлади.

أَكْتُبُ – ёзаман

“Нун” эса мутакаллим учун бўлиб, бошқалар билан бирга бўлганда ишлатилади.

نَكْتُبُ – ёзамиз

“Та” эса мухотаб (учинчи шахс)нинг муфрад (бирлик), тасния (иккилик), хоҳ музаккар жамъ (музаккар жинсидаги кўплик) бўлсин, хоҳ муаннас жамъ (муаннас жинсидаги кўплик) бўлсин шулар учундир.

تَكْتُبُ، تَكْتُبَانِ، تَكْتُبُونَ، تَكْتُبِينَ، تَكْتُبْنَ

Худди шунингдек, учинчи шахс муаннас жинсидаги бирлик учун ва унинг иккилиги учун ҳам бўлади.

تَكْتُبُ، تَكْتُبَانِ

“Йа” эса учинчи шахс музаккар кўпликдаги бирлик, иккилик, кўплик ва учинчи шахс муаннас жинсидаги кўплик учун бўлади.

يَكْتُبُ، يَكْتُبَانِ، يَكْتُبُونَ، يَكْتُبْنَ

Ушбу сийға ҳозирги ва келаси замонга, яъни музореъга тўғри келади.

Сен: يَفْعَلُ الآنَ (Агар бирор киши бир иш қилаётган бўлса) “Ҳозир иш қилмоқда”, деб айтасан. Мана шу феълни ҳол, яъни ҳозирги замон деб номланади.

Ёки: يَفْعَلُ غَدًا “Эртага қилади”, деб айтасан. Уни мустақбал, яъни келаси замон, деб аталади.

فَإِذَا أَدْخَلْتَ عَلَيْهِ السِّينَ، أَوْ سَوْفَ، فَقُلْتَ: سَيَفْعَلُ أَوْ سَوْفَ يَفْعَلُ.. اِخْتَصَّ بِزَمَانِ الْإِسْتِقْبَالِ.

وَإِذَا أَدْخَلْتَ عَلَيْهِ لاَمَ الْإِبْتِدَاءِ اِخْتَصَّ بِزَمَانِ الْحَالِ، نَحْوُ: لَيَفْعَلُ.

وَفِي التَّنْزِيلِ: "إِنِيّ لَيَحْزُنُنِي" "لَيَأْكُلُونَ الطَّعَامَ".

Агар музореъ феълига "س" ёки "سَوْفَ" ҳарфларини қўшсанг:

سَيَفْعَلُ ёки سَوْفَ يَفْعَلُ деб айтасан. Шунда келаси замонга хосланиб қолади.

Бордию унга “ибтидо ломи”ни қўшсанг унда ҳозирги замонга хосланиб қолади.

Масалан, لَيَفْعَلُ каби.

Қуръони каримда: "إِنِيّ لَيَحْزُنُنِي" "لَيَأْكُلُونَ الطَّعَامَ" деб келган.