10-дарс: تَقْسِيمُ الفِعْلِ إلَى مُتَعَدٍّ وَلاَزِمٍ

Сарф · Сарф (морфология) · 9–10-бетлар

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

الْفِعْلُ: إِمَّا مُتَعَدٍّ، وَهُوَ الَّذِي يَتَعَدَّى مِنَ الْفَاعِلِ إِلَى الْمَفْعُولِ بِهِ؛

كَقَوْلِكَ: ضَرَبْتُ زَيْدًا وَيُسَمَّى أَيْضًا: وَاقِعًا، وَمُجَاوِزًا.

وَإِمَّا غَيْرُ مُتَعَدٍّ، وَهُوَ الَّذِي لَمْ يَتَجَاوَزْ مِنَ الْفَاعِلِ إِلَى الْمَفْعُولِ بِهِ، كَقَوْلِكَ: حَسُنَ زَيْدٌ، وَيُسَمَّى: لاَزِمًا، وَغَيْرَ وَاقِعٍ.

Танбеҳ: Сўнгра феъл ё ўтимли (мутаъаддий бўлади).

У иш-ҳаракат фоилдан мафъулум биҳга ўтадиган, яъни мафъулум биҳга эҳтиёжи бор феълдир.

Худди ضَرَبْتُ زَيْدًا деган гапингга ўхшаш.

Уни "وَاقِعٌ" (воқеъ бўлаётган), "مُجَاوِزًا" (бир нарсадан иккинчи нарсага ўтувчи) деб ҳам номланади.

Ёки ўтимсиз (лозим бўлади).

У эса иш-ҳаракат фоилдан мафъулум биҳга ўтмаган феълдир, яъни унда мафъулум биҳга эҳтиёж йўқ, фоил билан кифояланилади.

Худди حَسُنَ زَيْدٌ деган гапингга ўхшаш. Уни "لاَزِمٌ" (ўтимсиз), "غَيْرَ وَاقِعٍ" (воқеъ бўлмайдиган) деб ҳам номланади.

وَتَعْدِيَتُهُ فِي الثُّلاَثِيِّ الْمُجَرَّدِ: بِتَضْعِيفِ الْعَيْنِ أَوْ بِالْهَمْزَةِ، كَقَوْلِكَ: فَرَّحْتُ زَيْدًا وَأَجْلَسْتُهُ، وَبِحَرْفِ الْجَرِّ فِي الْكُلِّ، نَحْوُ: ذَهَبْتُ بِزَيْدٍ وَانْطَلَقْتُ بِهِ.

Феълни сулосий мужаррад (қўшимчасиз учталик)ларда ўтимли бўлиши ё ъайн баробарини иккилантириш ёки ҳамза орттириш билан ҳосил бўлади.

Худди فَرَّحْتُ زَيْدًا وَأَجْلَسْتُهُ деган сўзингга ўхшаш.

Шунингдек, барча феълларда жор ҳарфи билан ҳам бўлади.

Масалан: ذَهَبْتُ بِزَيْدٍ وَانْطَلَقْتُ بِهِ каби.