Мадд ҳарфидан кейин васлда ҳам, вақфда ҳам сақланувчи аслий сукун келса, мадди лозим бўлади. Асосий миқдори олти ҳаракат.
Калимий ва ҳарфий, ҳар бири мухаффаф ва мусаққал турларга бўлинади. Шадда билан идғом бўлса мусаққал; идғомсиз бўлса мухаффаф.
Сура бошидаги муқаттаъа ҳарфлари алоҳида қоидага эга; ҳаммасини бир хил чўзманг. Айн ҳарфининг номидаги махсус ваҗҳларни домла билан текширинг.