108-дарс: Илова 8: Исми замон ва макон, исми олат, исми тафзил

Муҳовара · Разговорная речь · 168–170-бетлар

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

Исми замон ва исми макон

Исми замон ва исми макон сулосий мужаррад бобларининг يَفْعِلُ бобида ва сулосий мужаррад бобларининг мисол феълларида феълнинг ع ҳарфи ҳаракати касрали бўлиб, مَفْعِلٌ вазнида келади.

Масалан:

ضَرَبَ – يَضْرِبُ → مَضْرِبٌ (فَعَلَ يَفْعِلُ боби, саҳиҳ феъл);

وَعَدَ – يَعِدُ → مَوْعِدٌ (فَعَلَ يَفْعِلُ боби, мисол феъл);

وَضَعَ – يَضَعُ → مَوْضِعٌ (فَعَلَ يَفْعَلُ боби, мисол феъл).

Исми замон ва исми макон сулосий мужаррад бобларининг يَفْعِلُ бобидан бошқа бобларда ва сулосий мужаррад бобларининг ноқис феълларида феълнинг ع ҳарфи ҳаракати фатҳали бўлиб, مَفْعَلٌ вазнида келади. Масалан:

نَصَرَ – يَنْصُرُ → مَنْصَرٌ (فَعَلَ يَفْعُلُ боби, саҳиҳ феъл);

رَمَىَ – يَرْمِىُ → مَرْمَىٌ (فَعَلَ يَفْعِلُ боби, ноқис феъл);

كَنَسَ – يَكْنُسُ → مَكْنَسٌ (فَعَلَ يَفْعُلُ боби, саҳиҳ феъл).

Исми замон ва исми макон сулосий мужаррад бобларидан бошқа бобларда ўша бобларнинг исми мафъуллари вазнида келади. Масалан:

أَكْرَمَ – يُكْرِمُ → مُكْرَمٌ (اَفْعَلَ يُفْعِلُ боби);

فَرَّحَ – يُفَرِّحُ → مُفَرَّحٌ (فَعَّلَ يُفَعّلُ боби);

دَحْرَجَ – يُدَحْرِجُ → مُدَحْرَجٌ (فَعْلَلَ يُفَعْلِلُ боби);

تَدَحْرَجَ – يَتَدَحْرَجُ → مُتَدَحْرَجٌ (تَفَعْلَلَ يَتَفَعْلَلُ боби).

Исми замон ва исми макон уч сийғада келади ва қуйидагича сарфланади:

مَضْرِبٌурадиган бир замон ёки бир макон (воҳид сийғаси)
مَضْرِبَانِурадиган икки замон ёки икки макон (тасния сийғаси)
مَضَارِبُурадиган кўп замонлар ёки кўп маконлар (жамъ сийғаси)

Исми олат

Исми олат сулосий мужаррад бобларида уч вазнда келиши мумкин: 1. مِفْعَلٌ ; 2. مِفْعَالٌ ; 3. مِفْعَلَةٌ

سَطَرَ – يَسْطُرُ (чизиқ чизди) → مِسْطَرٌ –чизиқ чизувчи қурол, яъни чизғич;

فَتَحَ – يَفْتَحُ (очди) → مِفْتَاحٌ –очувчи қурол, яъни калит;

كَنَسَ – يَكْنُسُ (супурди) → مِكْنَسَةٌ –супурувчи қурол, яъни супурги.

Исми олат сулосий мужаррад бобларидан бошқа бобларда келмаган. Исми олат ҳам уч сийғада келади ва қуйидагича сарфланади:

مِضْرَابٌ –урадиган бир қурол (воҳид сийғаси);

مِضْرَابَانِ –урадиган икки қурол (тасния сийғаси);

مَضَارِيبُ –урадиган кўп қуроллар (жамъ сийғаси).

"Эслатма: Агар исми олат مِفْعَلٌ вазнида келса, жамъ сийғаси مَفَاعِلُ вазнида бўлади. Агар مِفْعَالٌ вазнида келса, жамъ сийғаси مَفَاعِيلُ вазнида бўлади.

Исми тафзил

Исми тафзил сулосий мужаррад бобларида музаккар учун أَفْعَلُ вазнида, муаннас учун فُعْلَى вазнида келади.

Масалан: أَضْرَبُ ва ضُرْبَى каби.

Исми тафзил сулосий мужаррад бобларидан бошқа бобларда келмаган.

Исми тафзил 6 сийғада (3та музаккар ва 3та муаннас) келади ва қуйидагича сарфланади:

أَضْرَبُурувчироқ бир эркак (воҳид, музаккар сийғаси)
أَضْرَبَانِурувчироқ икки эркак (тасния, музаккар сийғаси)
أَضْرَبُونَурувчироқ кўп эркаклар (жамъ, музаккар сийғаси)
ضُرْبَىурувчироқ бир аёл (воҳида, муаннас сийғаси)
ضُرْبَيَانِурувчироқ икки аёл (тасния, муаннас сийғаси)
ضُرْبَيَاتٌурувчироқ кўп аёллар (жамъ, муаннас сийғаси)