Феълларни тусланиши
Масдардан қуйидаги 12 нарса иштиқоқ қилинади:
1. Феъли мозий –ўтган замон феъли.
2. Феъли музореъ –ҳозирги ва келаси замон феъли.
3. Исми фоъил – иш бажарувчи.
4. Исми мафъул – қилинган иш номи ёки иш қилинмиш иш.
5. Феъли жаҳд – ўтган замон инкор феъли.
6. Феъли нафий – фақат келаси замон инкор феъли.
7. Феъли амр ҳозир – буйруқ феъли.
8. Феъли амр ғоиб – ломлик буйруқ феъли.
9. Феъли наҳий – буйруқ феълининг инкори.
10. Исми замон ва макон – иш бажариладиган вақт ва жой.
11. Исми олат – иш бажарувчи қурол ва ускуна.
12. Исми тафзил – ортиқроқ иш бажарувчи.
ضَرْبٌ – масдаридан қуйидаги 12 нарса иштиқоқ қилинади:
1. ضَرَبَ – урди у бир эркак киши, ўтган замонда.
2. يَضْرِبُ – уради у бир эркак киши, келаси замонда.
3. ضَارِبٌ – урувчи бир эркак киши.
4. مَضْرُوبٌ – урилган бир эркак киши.
5. لَمْ يَضْرِبْ – урмади у бир эркак киши, ўтган замонда.
6. لاَ يَضْرِبُ – урмайди у бир эркак киши, келаси замонда.
7. اِضْرِبْ – (амр ҳозир) ур сен бир эркак киши.
8. لِيَضْرِبْ – (амр ғоиб) урсин у бир эркак киши.
9. لاَ تَضْرِبْ – урма сен бир эркак киши.
10. مَضْرِبٌ – уриладиган вақт ва макон.
11. مِضْرَابٌ – урувчи қурол.
12. أَضْرَبُ – урувчироқ бир киши.
Феъл ва фоъил
Феъл –иш ва ҳаракатни англатиб замонга далолат қилган нарсадир.
Феъл икки қисмга бўлинади, деб юқорида ўтдик. Улар:
1. Мутаъаддий (ўтимли)
2. Лозим (ўтимсиз).
Айрим феъллар кимни? нимани? сўроқларига жавоб бўладиган калимага муҳтож бўлади. Буларга «мутаъаддий феъллар», дейилади.
Масалан: ضَرَبَ زَيْدٌ بَكْرًا –Зайд Бакрни урди, дейилса, Зайд кимни урди? деган савол туғилади. Демак ضَرَبَ –мутаъаддий феъл экан.
Яна баъзи бир феъллар борки, улар кимни? нимани? сўроқларига жавоб бўладиган калимадан ҳожатсиз бўлади. Буларга «лозим феъллар», дейилади.
Масалан: جَلَسَ زَيْدٌ –Зайд ўтирди дейилса, Зайд кимни ўтирди? ёки Зайд нимани ўтирди? деган саволларга эҳтиёж туғилмайди. Демак جَلَسَ –лозим феъли экан.
Ҳар бир феълнинг фоъили, яъни бажарувчиси бўлади. Фоъилсиз феъл бўлмайди. Агар феълнинг фоъили ёлғиз бир киши бўлса, арабчада «воҳид» ёки «муфрад», дейилади. Агар икки киши бўлса, «тасния», дейилади. Агар икки кишидан кўп бўлса, «жамъ», дейилади. Бу фоиълларнинг ҳар бири ё мутакаллим бўлади, ё мухотаб ёки ғоиб бўлади.
Мутакаллим – сўз сўзловчидир. (1– шахс):
Мухотаб – сўз унга нисбатан сўзланувчидир. (2– шахс):
Ғоиб –сўз ундан яъни, гапирилаётган маконда йўқ киши хусусида сўзланувчидир. (3 – шахс).
Буларнинг ҳар бири музаккар (эркак) ёки муаннас (аёл) жинси учун ишлатилади.
Мозий феъли
Мозий феълининг маълуми 14 сийғада келади:
6та ғоиб (3 – шахс); 6та мухотаб (2 – шахс); ва 2та мутакаллим (1 – шахс).
6та ғоиб сийғасининг 3таси музаккар (эркак жинси) сийғаси учун ва 3таси муаннас (аёл жинси) сийғаси учундир. 6та мухотаб сийғасининг ҳам 3таси музаккар сийғаси ва 3таси муаннас сийғаси учундир. Мутакаллимнинг 2та сийғаси эса, ҳам музаккар ҳам муаннас сийғаси учундир. Ғоиб ва мухотаб сийғаларида музаккар сийғаси учун ҳам, муаннас сийғаси учун ҳам бирлик, иккилик ва кўплик бўлади. Мутакаллим учун эса фақат бирлик ёки кўплик бордир. Яъни бир киши: «Мен ва биродарим иккимиз, деса ҳам иккилик сийғаси бўлмасдан кўплик сийғаси ишлатилади.
Мозий феълининг маълуми қуйидагича сарфланади:
| ضَرَبَ | урди у бир эркак киши, ўтган замонда (воҳид, музаккар, ғоиб сийғаси) |
| ضَرَبَا | урди у икки эркак киши, ўтган замонда (тасния, музаккар, ғоибайн сийғаси) |
| ضَرَبُوا | урдилар улар кўп эркаклар, ўтган замонда (жамъ, музаккар, ғоибийн сийғаси) |
| ضَرَبَتْ | урди у бир аёл, ўтган замонда (воҳида, муаннас, ғоиба сийғаси) |
| ضَرَبَتَا | урди у икки аёл, ўтган замонда (тасния, муаннас, ғоибатайн сийғаси) |
| ضَرَبْنَ | урдилар улар кўп аёллар, ўтган замонда (жамъ муаннас, ғоибат сийғаси) |
| ضَرَبْتَ | урдинг сен бир эркак киши, ўтган замонда (воҳид, музаккар, мухотаб сийғаси) |
| ضَرَبْتُمَا | урдингиз сиз икки эркак киши, ўтган замонда (тасния, музаккар, мухотабайн сийғаси) |
| ضَرَبْتُمْ | урдинглар сизлар кўп эркаклар, ўтган замонда (жамъ, музаккар, мухотабийн сийғаси) |
| ضَرَبْتِ | урдинг сен бир аёл, ўтган замонда (воҳида, муаннас, мухотаба сийғаси) |
| ضَرَبْتُمَا | урдингиз сиз икки аёл, ўтган замонда (тасния, муаннас, мухотабатайн сийғаси) |
| ضَرَبْتُنَّ | урдинглар сиз кўп аёллар, ўтган замонда (жамъ, муаннас, мухотабат сийғаси) |
| ضَرَبْتُ | урдим мен бир эркак ёки бир аёл, ўтган замонда (воҳид ҳам воҳида, музаккар ҳам муаннас, мутакаллим сийғаси) |
| ضَرَبْنَا | урдик биз кўп эркаклар ёки кўп аёллар, ўтган замонда (жамъ, музаккар ҳам муаннас, мутакаллим сийғаси) |
Мозий феълини мажҳул ҳолга келтириш учун феълнинг охиридан олдинги ҳарфни касрали ва у ҳарфдан олдинги ҳар бир ҳаракатли ҳарфни заммали қилинади. Масалан: ضَرَبَ –маълум феъл эди. Бу феълнинг охирги ҳарфидан олдинги ҳарф бўлган (ر) –касрали қилинади – ضَرِبَ бўлади. Сўнгра (ر) ҳарфидан олдинги ҳаракатли бўлган ҳарф – (ض) заммали қилинади – ضُرِبَ бўлади.
Мозий феълининг мажҳули ҳам 14 сийғада келади ва қуйидагича сарфланади:
| ضُرِبَ | урилди у бир эркак киши, ўтган замонда (воҳид, музаккар, ғоиб сийғаси) |
| ضُرِبَا | урилди у икки эркак киши, ўтган замонда (тасния, музаккар, ғоибайн сийғаси) |
| ضُرِبُوا | урилдилар улар кўп эркаклар, ўтган замонда (жамъ, музаккар, ғоибийн сийғаси) |
| ضُرِبَتْ | урилди у бир аёл, ўтган замонда (воҳида, муаннас, ғоиба сийғаси) |
| ضُرِبَتَا | урилди у икки аёл, ўтган замонда (тасния, муаннас, ғоибатайн сийғаси) |
| ضُرِبْنَ | урилдилар улар кўп аёллар, ўтган замонда (жамъ муаннас, ғоибат сийғаси) |
| ضُرِبْتَ | урилдинг сен бир эркак киши, ўтган замонда (воҳид, музаккар, мухотаб сийғаси) |
| ضُرِبْتُمَا | урилдингиз сиз икки эркак киши, ўтган замонда (тасния, музаккар, мухотабайн сийғаси) |
| ضُرِبْتُمْ | урилдинглар сизлар кўп эркаклар, ўтган замонда (жамъ, музаккар, мухотабийн сийғаси) |
| ضُرِبْتِ | урилдинг сен бир аёл, ўтган замонда (воҳида, муаннас, мухотаба сийғаси) |
| ضُرِبْتُمَا | урилдингиз сиз икки аёл, ўтган замонда (тасния, муаннас, мухотабатайн сийғаси) |
| ضُرِبْتُنَّ | урилдинглар сиз кўп аёллар, ўтган замонда (жамъ, муаннас, мухотабат сийғаси) |
| ضُرِبْتُ | урилдим мен бир эркак ёки бир аёл, ўтган замонда (воҳид ҳам воҳида, музаккар ҳам муаннас, мутакаллим сийғаси) |
| ضُرِبْنَا | урилдик биз кўп эркаклар ёки кўп аёллар, ўтган замонда (жамъ, музаккар ҳам муаннас, мутакаллим сийғаси) |