وَجَاءَ يَومُ عِيدٍ فَفَرِحَ النَّاسُ. وَخَرَجَ النَّاسُ لِلْعِيدِ وَخَرَجَ الأَطفَالُ. وَخَرَجَ وَالِدُ إِبرَاهِيمَ وَقَالَ لاِبرَاهِمَ: أَلاَ تَخْرُجُ مَعَنَا؟ قَالَ إِبرَاهِيمُ: أَنَا سَقِيمُ!
وَذَهَبَ النَّاسُ وَبَقِيَ إِبْرَاهِيمُ فِي البَيْتِ. وَجَاءَ إِبرَاهِيمُ إِلَى الأَصنَامِ، وَقَالَ للأَصْنَامِ: ألاَ تَتَكَلَّمُونَ؟ أَلاَ تَسْمَعُونَ؟ هَذَا طَعَامٌ وَشَرَابُ! أَلاَ تَأْكُلُونَ؟ أَلاَ تَشْرَبُونَ؟ وَسَكَتَتِ الأَصْنَامُ لأَنَّهَا حِجَارَةٌ لاَ تَنْطِقُ.
قَالَ إِبْرَاهِيمُ: (مَا لَكُمْ لاَ تَنْطِقُونَ) [الصافات: ٩٢].
وَسَكَتَتِ الأَصنَامُ وَمَا نَطَقَتْ. حِينَئِذٍ غَضِبَ إِبرَاهِيمُ وَأَخَذَ الفَأْسَ، وَضَرَبَ إِبرَاهِيمُ الأَصْنَامَ بِالفَأْسِ وكَسَرَ الأَصنَامَ. وَتَرَكَ إِبرَاهِيمُ الصَّنَمَ الأَكْبَرَ وَعَلَّقَ الفَأْسَ فِى عُنُقِهِ.
ИБРОҲИМ БУТЛАРНИ СИНДИРАДИ
Ҳайит куни келди. Одамлар хурсанд бўлдилар. Одамлар хайитга чиқишди, болалар ҳам чиқишди. Иброҳимнинг отаси ҳам чиқди. Иброҳимнинг отаси Иброҳимга: “Биз билан чиқмайсанми?” деди. Иброҳим: “Мен касалман”, деди. Одамлар кетдилар, Иброҳим эса уйда қолди. Иброҳим бутларнинг олдига келди ва бутларга: “Гапирмайсизларми? Эшитмайсизларми? Бу овқат ва ичимлик! Уни емайсизларми? Ичмайсизларми?” деди.
Бутлар сукут қилиб жим турар эди. Чунки улар тошдан эди ва гапирмас эди. Иброҳим: (Нима учун гапирмаяпсизлар?) деди. Бутлар гапирмасдан жим туришди. Шунда Иброҳим ғазаб қилиб, болтани олдида, бутларни болта билан уриб, уларни синдирди. Иброҳим катта бутни синдирмади, бутунича қолдирди ва болтани унинг бўйнига илиб қўйди.