37-дарс: بِنْيَامِينُ عِنْدَ يُوسُفَ

Адабиёт · Литература · 32–33-бетлар

Иловада ўқиш ва машқ қилиш → Открыть в приложении

وَدَخَلَ الاِخْوَةُ مِنْ أَبْوَابٍ مُتَفَرِّقَةٍ كَمَا أَمَرَهُمْ أَبُوهُمْ، وَوَصَلُوا إلَى يُوسُفَ.

وَلَمَّا رَأَى يُوسُفُ بِنْيَامِينَ فَرِحَ جِدًّا وَأَنْزَلَهُ فِي بَيْتِهِ.

وَقَالَ يُوسُفُ لِبِنْيَامِينَ: (إِنِيّ أَنَا أَخُوكَ) وَاطْمَأَنَّ بِنْيَامِينُ.

وَلَقِىَ يُوسُفُ بِنْيَامِينَ بَعْدَ زَمَنٍ طَوِيلٍ، فَذَكَرَ أُمَّهُ وَأَبَاهُ وَذَكَرَ بَيْتَهُ وَذَكَرَ صِغَرَهُ. وَأَرَادَ يُوسُفُ أَنْ يَبْقَى عَنْدَهُ بِنْيامِيْنُ يَرَاهُ كُلَّ يَومٍ وَيُكَلِّمُهُ وَ يَسْأَلُهُ عَنْ بَيْتِهِ. وَلَكِنْ كَيفَ السَّبِيلُ إِلَى ذَلِكَ وَبِنْيَامِينُ رَاجِعٌ غَدًا إِلَى كَنْعَانَ؟ وَكَيفَ السَّبِيلُ إِلَى ذَلِكَ، وَالإِخْوَةُ عَاهَدُوا اللهَ عَلَى أَنْ يَرجِعُوا بِهِ مَعَهُمْ؟

وَكَيفَ يُمْكِنُ لِيُوسُفُ أَنْ يَحْبِسَ بِنْيَامِيْنَ عِنْدَهُ بِغَيْرِ سَبَبٍ؟

وَيَقُولُ النَّاسُ: قَدْ حَبَسَ الْعَزِيزُ عِنْدَهُ كَنْعَانِيًّا بِغَيْرِ سَبَبٍ، إِنَّ هَذَا لَظُلْمٌ عَظِيمٌ.

وَلَكِنَّ يُوسُفَ كَانَ ذَكِيًّا عَاقِلاً. كَانَ عِنْدَ يُوسُفَ إِنَاءٌ ثَمِيْنٌ، وَكَانَ يَشْرَبُ فِيهِ.

وَضَعَ هَذَا الإنَاءَ فِى مَتَاعِ بِنْيَامِيْنَ وَأَذَّنَ مُؤَذِّنٌ إِنَّكُمْ لَسَارِقُونَ.

وَالْتَفَتَ الإِخْوَةُ، وَقَالُوا: مَاذَا تَفقِدُونَ؟

قَالُوا: نَفْقِدُ صُوَاعَ (إناء) الْمَلِكِ، وَلِمَنْ جَاءَ بِهِ حِملُ بَعِيرٍ.

(قَالُوا تَاللهِ لَقَدْ عَلِمْتُمْ مَا جِئْنَا لِنُفْسِدَ فِي الأَرْضِ وَمَا كُنَّا سَارِقِينَ، قَالُوا فَمَا جَزَاؤُهُ إِنْ كُنْتُمْ كَاذِبِينَ، قَالُوا جَزَاؤُهُ مَنْ وُجِدَ فِي رَحْلِهِ فَهُوَ جَزَاؤُهُ كَذَلِكَ نَجْزِي الظَّالِمِينَ) [يوسف: ٧٣-٧٥].

وَخَرَجَ الإِنَاءُ مِنْ مَتَاعِ بِنْيِامِيْنَ فَخَجِلَ الإِخْوَةُ وَلَكِنْ قَالُوا مِنْ غَيْرِ خَجَلٍ:

إِنْ يَسْرِقْ (بِنْيَامِيْنُ) فَقَدْ سَرَقَ أَخٌ لَهُ (يُوسُفُ) مِنْ قَبْلُ.

وَسَمِعَ يُوسُفُ هَذَا الْبُهْتَانَ فَسَكَتَ وَلَمْ يَغْضَبْ وَكَانَ يُوسُفُ كَرِيمًا حَلِيمًا.

(قَالُوا يَا أَيُّهَا الْعَزِيزُ إِنَّ لَهُ أَبًا شَيْخًا كَبِيرًا فَخُذْ أَحَدَنَا مَكَانَهُ إِنَّا نَرَاكَ مِنَ الْمُحْسِنِينَ. قَالَ مَعَاذَ اللهِ أَنْ نَأْخُذَ إِلاَّ مَنْ وَجَدْنَا مَتَاعَنَا عِنْدَهُ إِنَّا إِذًا لَظَالِمُونَ) [يوسف: ٧٨-٧٩].

وَهَكَذَا بَقِىَ بِنْيَامِيْنُ عِنْدَ يُوسُفَ، وَفَرِحَ الأَخَوَانِ جَمِيْعًا، إِنَّ يُوسُفَ كَانَ وَحِيْدًا مُنْذُ زَمَنٍ طَوِيْلٍ لاَ يَرَى أَحَدًا مِنْ أَهْلِهِ.

وَقَدْ سَاقَ اللهُ إِلَيْهِ بِنْيَامِيْنَ، أَفَلاَ يَحبِسُهُ، عِنْدَهُ يَرَاهُ وَيُكَلِّمُهُ.

وَهَلْ مِنَ الظُّلْمِ أَنْ يُقِيْمَ أَخٌ عِنْدَ أَخِيْهِ.

أَبَدًا! أَبَدً!

БИНЯМИН ЮСУФ ҲУЗУРИДА

Ака – укалар худди оталари буюрганидек, турли хил эшиклардан кириб, Юсуфнинг ҳузурига келдилар. Юсуф Биняминни кўрганида жуда хурсанд бўлиб, уни ўз уйига туширди.

Юсуф Биняминга: “Албатта мен сени акангман”, деди. Бинямин тинчланди.

Юсуф Биняминни узоқ вақтдан кейин учратган эди. У онасини, отасини, уйини ва ёшлигини эслади. Юсуф Биняминнинг ўз олдида қолишини, уни ҳар куни кўришни ва уйи ҳақида сўраб-суриштиришни хоҳлади. Аммо бунга қандай йўл бор, ахир эртага Бинямин Канъонга қайтиб кетади-ку? Бунга қандай йўл бор, ахир акалари у билан бирга қайтишга Аллоҳ номи ила қасам ичишган-ку?

Юсуф Биняминни қандай қилиб сабабсиз қамоққа олиши мумкин? Одамлар: “Ҳоким бир Канъонликни сабабсиз қамоққа олди, бу зулмдир”, дейдилар-ку?!

Лекин Юсуф доно ва ақлли эди. Юсуфнинг қимматбаҳо идиши бўлиб, унда сув ичар эди. Ўша идишни Биняминнинг юкига жойлади, сўнг жарчи: “Сизлар ўғрисиз”, деб жар солди. Акалар уларга қараб: “Нимани йўқотдингиз”, дедилар. Улар: “Подшоҳнинг (сув ичадиган) идишини йўқотдик. Уни келтирган кишига бир туя юк”, дедилар.

Улар: “Аллоҳга қасамки, ўзингиз биласиз, биз ер юзида фасод учун келган эмасмиз, биз ўғрилар бўлган ҳам эмасмиз”, дедилар. Улар: Агар ёлғончи бўлиб чиқсангиз, жазоси нима?” дедилар. Улар: “Унинг жазоси, кимнинг юкида топилса, ўшадир. Бас, унинг жазоси ўшадир. Золимни шундай жазолаймиз”, дедилар”.

Идиш эса Биняминнинг буюмлари орасидан чиқди. Акалар ҳижолат бўлдилар, лекин ҳеч қандай ҳижолатсиз: “Агар (Бинямин) ўғирлик қилган бўлса, унинг акаси (Юсуф) ҳам бундан илгари ўғрилик қилган эди”, дейишди. Юсуф бу бўҳтонни эшитди, сукут сақлаб, ғазабланмади. Юсуф саҳий ва ҳалим эди.

“Улар: “Эй Азиз, бунинг катта ёшли чол отаси бор. Бас, биримизни унинг ўрнига ол. Биз сени яхшилик қилувчилардан эканлигингни кўрмоқдамиз», дедилар. У: “Нарсамизни ҳузуридан топган одамдан бошқани олиб қолишимиздан Аллоҳ сақласин. Акс ҳолда, албатта, золимлардан бўлиб қоламиз”, деди”.

Шундай қилиб Бинямин Юсуфнинг олдида қолди. Икки ака-ука жуда хурсанд бўлдилар. Албатта, Юсуф узоқ вақтдан бери ёлғиз эди. Яқинларидан ҳеч кимни кўрмаган эди. Аллоҳ унга Биняминни қайтариб берди. У уни ҳар доим ёнида бўлиши ва у билан суҳбатлашиш учун қамоққа олмаган-ку?

Ука ўз акасининг олдида туриши зулм бўладими?

Ҳеч қачон! Ҳеч қачон!